1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари маркази делегацияси «Вақф»да

14:56 / 20.12.2024 1178 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбарияти Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари маркази делегациясини қабул қилди.

Унда марказ ходимлари Носир Ас-Субаий ва Юсуф Абдуллоҳ, фонд бошқаруви раҳбари Исохон Абдуллаев, раҳбар ўринбосари Жаҳонгир Саламов ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича мутахассис Миржалол Қосимов иштирок этди.

Учрашув давомида И.Абдуллаев меҳмонларга фонднинг бугунги кунда олиб бораётган ишлари, унинг имкониятлари ва тасарруфидаги мулклар ҳамда амалга оширилаётган хайрия ишлари ҳақида таништириб ўтди. Ҳазрати Имом мажмуасида сақланаётган, «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфида бўлган «Усмон Мусҳафи» ҳақида гапириб, унинг тарихий аҳамиятига тўхталиб ўтди. Меҳмонлар катта қизиқиш билдириб, Мусҳафи шарифни кўриш учун Ҳазрати Имом мажмуасига боришини таъкидлади.

Ўз навбатида Носир Ас-Субаий Подшоҳ Салмон маркази ҳозирда 20 дан ортиқ давлатлар билан фаол хайрия ишларини амалга ошириб келаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон билан ҳам бу йўналишда ҳамкорлик ўрнатилишидан умидвор эканлигини қайд этиб ўтди. Хусусан, «Вақф» билан ҳамкорлик доирасида асосан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш марказ томонидан режалаштирилганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, меҳмонлар «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган ногиронларни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, илмга кўмак, қудуқ қазиб аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш каби лойиҳалар билан танишиб, мазкур йўналишларда ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди.

Ташриф давомида меҳмонлар фонд базасида ҳам бўлишиб, хайрия юклари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, тарқатилиш жараёнини ҳам кўздан кечиришди.

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институтида 20242025 ўқув йили кундузги таълим учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда қабул ҳайъати томонидан 2024 йил 20 июндан 20 июлгача давоми...

1899 16:21 / 17.06.2024
Корея сайёҳлик ташкилоти мусулмон зиёратчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида, ҳар йили ўтказиладиган .Корея ҳалол ресторани 2021, ҳафталигини ўтказади.2015 давоми...

2148 11:00 / 26.08.2021
.Hilol Nashr, матбаанашриёти мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси дин ривожига катта ҳисса қўшган, Қозоғистоннинг етук уламоларидан бўлган, Олмаотадаги Ислом давоми...

1966 11:56 / 10.10.2023
Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназар ташаббуслари билан юртимиздаги масжидларда пешин намозидан давоми...

1614 11:29 / 08.02.2023