1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ЖЧ-2034 стадионларида спиртли ичимликлар истеъмоли тақиқланади

15:08 / 19.12.2024 1036 pdf Ўқиш режими + -

ФИФА Саудия Арабистонидан қонунни ўзгартиришни сўрамоқчи эмас.

2034 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида стадионларда спиртли ичимликлар истеъмоли тақиқланади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Мусобақа давомида стадионларда пиво сотилмаслиги аниқ. Аммо фан-зоналар ва меҳмонхоналарда алкогол сотуви бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган. Шунга қарамай, ФИФА Саудия Арабистони ҳукуматидан жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичишга рухсат берадиган қонунларини юмшатишни талаб қилишни режалаштирмаяпти.

ФИФА Қатардаги ЖЧ-2022 тажрибасидан келиб чиққан ҳолда бу сафар ҳам ҳомийлардан бири саналмиш Budweiser брендига эгалик қилувчи компанияга бунинг учун 40 миллион фунт товон пули тўлашга қарши эмас.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар савдоси бутунлай тақиқланган. Фақатгина аксарият мамлакат расмийларига Ар-Риёддаги ягона махсус дўконда спиртли ичимликлар харид қилишга рухсат этилган. Бу чора алкогол контрабандасининг олдини олиш мақсадида жорий қилинган.

 

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони ўз ҳудудида янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун бир қатор чораларни жорий этди. Бу ҳақда Trend.az ТАСС агентлигига асосланиб, давоми...

2581 10:02 / 27.02.2020
Биздан жуда кўпчилик ислом дини талабларига мувофиқ фаолият олиб борувчи тижорат банки ёки ҳеч бўлмаса бирор молия муассасаси борми Ўзбекистонда, деб сўрайди. давоми...

3916 15:25 / 11.01.2023
Бугун, 7 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлимида имомхатибларнинг қироатини сайқаллаш бўйича йиғилиш ўтказилди. Мазкур давоми...

1510 18:24 / 07.08.2023
Кеча 26 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ижтимоий тармоқларда диний мавзуларда фаол фикрмулоҳазалар билдириб келаётган блогерлар билан самимий давоми...

2796 12:05 / 27.02.2020