1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди

16:31 / 21.11.2024 2521 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Ислом дини инсонлар атроф-муҳитни асраш ва қўриқлашни тушуниб етсинлар деб, бир қанча жойларда маълум вақтда ов қилишни, дарахтларни кесишни ва ўсимликларни қўпоришни тақиқлайди. Табиатни қўриқлашга оид бу каби ман қилишлар инсоният тарихида биринчи марта Ислом дини томонидан жорий қилингандир.

Ислом дини инсон камолотида табиатни муҳофаза қилиш тарбиясини асосий ўринлардан бирига қўяди.

Ислом дини нуқтаи назарида табиатни муҳофаза қилиш тарбияси жамиятдаги катта ёшдаги кишиларнинг вазифасидир. Улар ёш авлодни табиатни муҳофаза қилишда етук онгли, ҳайвонот ва наботот оламига раҳмдил қилиб тарбиялашлари лозим. Катта ёшдагилар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қўриқлашда динимизда жорий қилинган қоидаларни бузмаган ҳолда доимо ёшларга ибрат кўрсатишлари шарт.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла раислигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имомхатибларнинг йиғилиши бўлиб давоми...

3354 16:28 / 04.01.2023
Чеченистон пойтахтининг шимолий аэропортига республиканинг биринчи президенти Ахмат ҳожи Қодиров номи берилди. Тегишли фармонни душанба куни Россия давлат давоми...

1687 20:00 / 23.08.2021
Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган Валихўжа ўғли Норхўжаrdquo жоме масжидида қайта таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етгани муносабати билан, бугун, 2019 йилнинг 30 давоми...

3729 13:40 / 30.03.2019
Жувериа, Самиа, Маймуна ва Аиша Юсуфлар Аишанинг .Маррага қадар олға, Race to the Finish Line романи атрофида тўпландилар. Бу китоб 2021 йил 12 мартда Эдмонтондаги давоми...

2965 10:30 / 11.03.2021