1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж» ва «Умра» зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги лойиҳа

09:00 / 11.11.2020 2206 pdf Ўқиш режими + -

Блогер Хушнуд Худойбердиев телеграм саҳифасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 364-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида kun.uz манбаси хабар берди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига жойланган мазкур қарор лойиҳасида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши ҳамда Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги қоида белгиланган.

Айтиш лозимки, қарорнинг амалдаги таҳририда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан бошқа ташкилотларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этишларига расмий тақиқ белгиланмаган.

Ушбу лойиҳа билан батафсил танишиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидан амалга оширган қидирувлар натижа бермади. Лойиҳа ушбу платформага жойланмай, «ёпиқ эшиклар ортида» қабул қилиниб кетиши эҳтимоли мавжуд.

Маълумот учун, президент қарорига асосан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.

Жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасининг 15-моддасида (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний соҳадаги ваколатлари) қўмита Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, Ҳаж ва Умра ибодатини амалга оширишни ташкил қилади, деган қоида акс этган.

Амалдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда қўмитага бундай ваколат берилмаган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳукуматнинг 2021 йил 25 май кунги 323сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловга Халқаро давоми...

3844 14:11 / 25.05.2021
Бугун Нақшбанд туризм фестивали иштирокчилари Бухородан Самарқанд шаҳрига етиб келишди.Меҳмонлар вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон давоми...

2890 19:39 / 11.11.2018
Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ давоми...

2719 20:49 / 27.12.2023
Муборак Рамазон ойида Масжидул Набавийда бўлиб ўтаётган Қуръон кўргазмасида Қуръоннинг 51 тилга таржималари намойиш этилмоқда.Музейлар ва кўргазмалар давоми...

1931 11:00 / 11.05.2021
Аудиолар

213270 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132492 14:35 / 11.08.2021