1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди

16:52 / 11.11.2024 1399 pdf Ўқиш режими + -

Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда.

"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқароларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, давлатимиз раҳбари Бокуга жўнаб кетди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 15 декабр куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ташаббуси билан 2026 йил .Мустаҳкам оила йили, деб эълон қилиниши муносабати билан оила қадриятларини давоми...

617 08:08 / 16.12.2025
Бутун дунёни ларзага солган Туркия ва бошқа ҳудудларда бўлиб ўтган қаттиқ ер силкинишлари кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Айни вақтда ушбу давоми...

2272 06:53 / 07.02.2023
Маълумки, ҳижрий 1443 йилнинг Рамазон ойида бир гуруҳ уламолар уммон орти мамлакатига ташриф буюришган эди. Бу йил ҳам Рамазон ойини ҳар йилгиданда шукуҳли ўтказиш давоми...

1827 08:53 / 05.04.2023
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021