1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абу Дабида оила қадриятларига бағишланган анжуман бошланди

13:08 / 16.12.2025 607 pdf Ўқиш режими + -

2025 йил 15 декабр куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ташаббуси билан 2026 йил «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши муносабати билан оила қадриятларини мустаҳкамлашга бағишланган халқаро анжуман бошланди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Конференция Қуръони Карим тиловати ва «Оила – халқ юраги» номли видеолавҳа намойиши билан бошланди. Очилиш маросимида БАА Бағрикенглик ва бирдамликда яшаш вазири шайх Наҳаён бин Муборак Ол Наҳаён, Амирликлар Фатво Кенгаши раиси Абдуллоҳ бин Байя, Марокаш подшоҳлиги Вақфлар ва Ислом ишлари вазири доктор Аҳмад Тавфиқ, Амирликлар Ислом ишлари, вақф ва закот бош бошқармаси раиси, доктор Умар Ҳабтур ад-Диръий, Мавритания фатво кенгаши раиси, доктор Аслам бин Саййид Мустафо, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар ва илмий-тадқиқотчилар каби 300 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.

Сўзга чиққан нотиқлар Ислом динида оила мустаҳкамлигига катта эътибор қаратилиши баробарида бугунги кунда оила масаласига янада жиддий аҳамият қаратишга катта урғу беришди.

Жумладан, шариат буюрганидек, инсон насл-насабини сақлаш, силаи раҳм қилиш, ота-онани эъзозлаш, жуфти ҳалолига эътиром кўрсатиш, фарзандларни яхши тарбиялаш сингари муҳим вазифаларни кенг тарғиб этиш, ҳозирги хавф-хатарлар даврида оилани мустаҳкамлаш, унинг жамият ривожидаги ўрни, бирдамлик манбаи эканини тушунтириш каби масалалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ривожланган паллада оилавий ришталарни муҳофаза қилиш ва мазкур тараққиёт имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги, давр талабидан келиб чиққан ҳолда замонавий таҳдидларга жавоб берадиган, оила қадриятларини асраб-авайлайдиган, унинг саодатини таъминлайдиган долзарб фатволар ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Анжуман давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув ўтказди. Қўмита раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги давоми...

1741 12:15 / 12.05.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти ҚасимЖомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давоми...

1163 13:23 / 23.04.2024
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи бир миллиарддан ортиқроқ инсон ногироликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 давоми...

6252 10:00 / 03.12.2020
Қуръон аҳли оғир жудоликка учради... Андижонлик Қуръон устозларидан бири Неъматуллоҳ қори Абдулбоқий ҳазрат ўғиллари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат давоми...

962 10:08 / 26.12.2025