1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ризқни қандай излаш керак?

11:22 / 12.11.2024 2754 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ҳасан розияллоху анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн учта ҳадис ривоят қилганлар. Улардан бири ўрганаётган мавзумиз билан боғлиқдир:

«Эй инсонлар! Мен сизларга Аллоҳ буюрган нарсадан бошқа нарсани буюрмайман ва У қайтарган нарсадан бошқа нарсани ман ҳам қилмайман. Ризқ қидиришда яхшилик билан қидиринг. Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, ўлимингиз сизни қидириб топганидек, ризқингиз ҳам сизни излаб топади. Агар ризқингизни топишга қийналаётган бўлсангиз, уни излашда Аллоҳга итоат қилишдан оғишманг».

«Миллионер саҳобалар» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 26 март 03-07/1613-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ким иккиюзламачилик билан ҳаёт кечирса, юзсиз ўлим топади

3809 08:20 / 15.07.2018
Қадр кечаси деб номланишига сабаб, чунки ўша кечада бизларнинг тақдиримиз ўзгариши мумкинАллоҳим Бизларни ўша кечага етказиб, қабул этилганлар қаторида қил

3617 15:15 / 21.06.2017
Истиғфорни кўпайтиринглар Қанчаданқанча истиғфорлар мусибатнинг мукофотга айланишига сабаб бўлган.

2378 11:08 / 01.12.2018
Бир ҳаким зотдан .Сабр нима, деб сўрашди. .Балога гирифтор бўлсанг ҳам, қалбингада .Алҳамдулиллаҳ,ни такрорлаб турмоғинг,, деди у.

5364 06:05 / 04.10.2018