1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Озарбайжон ҳукумати раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

12:58 / 06.11.2024 979 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Боку шаҳридаги Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимизнинг анъанавий яқин ва дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, илм-фан, маданият ва диний-маърифий соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Учрашувда Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммитининг аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, мазкур тадбир халқлар ва турли дин вакиллари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши, бу борада қардош мамлакатлар диний етакчилари ўртасидаги ҳамкорлик жуда ҳам муҳим экани таъкидланди.

Али Асадов ўз сўзида икки мамлакат ҳукуматлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юксак баҳолаб, бундан кейин ҳам Ўзбекистон Озабайжоннинг энг яқин ишончли ҳамкори бўлиб қолишига катта ишонч билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Қорабоғнинг Фузулий шаҳрида умумтаълим мактаби бунёд этилганини эътироф этиш баробарида бу ажойиб мактабни озар халқига совға қилгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 10 июль куни Қуръони Карим ходими, устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум бошчилигида .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими ходимлари Ўзбекистон давоми...

1056 11:29 / 11.07.2025
Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

1553 13:04 / 27.08.2023
Азиз юртдошлар Сизга islom.uz порталининг иловаси iOS ва Android талқинлари янгиланганини маълум қиламиз.Дастурдан мўминмусулмонлар учун кундалик ҳаётда зарур бўладиган давоми...

2045 12:30 / 14.04.2021
.Ҳилол, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси босмахонамиз ва нашриётимиз ходимлари ndash Мансуржон Абдулқайюм ҳамда Фозилжон Абдулқайюм давоми...

2416 10:21 / 15.02.2019
Аудиолар

232048 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150561 09:35 / 11.08.2021