1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезия Шимолий Суматра провинцияси Уламолар Кенгаши делегацияси юртимизда

18:24 / 06 ноябрь 347 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Индонезия Шимолий Суматра провинцияси Уламолар Кенгаши раҳбари Маратуа Симанжунтак бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташриф муносабати билан Академия раҳбарияти ва меҳмонлар ўртасида учрашув ташкил этилди. Дастлаб меҳмонларга Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий салоҳияти, факультетлар ва улардаги таълим йўналишлари, талабаларга билим беришда ўзига хос ёндашувлар ҳақида маълумот берилди.

Академия Республика олий таълим муассасалари миллий рейтингида ўтган йилги натижалар бўйича 2-ўрин ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти бўйича 1-ўринни қайд этгани таъкидланди.

Ўз навбатида Индонезия Шимолий Суматра провинцияси Уламолар Кенгаши делегацияси раҳбари Маратуа Симанжунтак самимий қабул учун Академия раҳбариятига ташаккур билдириб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. Ўзбекистон тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурадиган диёр эканини эътироф этди.

Маълумки, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Индонезия илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

2018 йил 12 майда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Индонезиянинг Султон Шариф Қосим РИАУ давлат ислом университети билан, 2018 йил 24 июлда эса Жакарта Саҳид университети Англашув меморандумларини имзолаган.

2018 йил 13 декабрда Академияга Индонезиянинг 5 кишидан иборат делегацияси ташриф буюриб, Саҳид университети билан академия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борилган.

2019 йил 27 февралда Индонезиянинг “Истиқлол” музейи тадқиқотчи ходими Али Акбар Академия ҳудудида жойлашган зиёратгоҳларни зиёрат қилиш, шу билан биргаликда Академия фаолияти ва таълим жараёнлари билан танишиш мақсадида ташриф буюрган.

2019 йил 8-октабрда Султон Шариф Қосим ислом университети «Шариат ва ҳуқуқ» факультети ўқитувчилари доктор Исмарди Иляс, Камируддин М.Аг, Афризал Аҳмад Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари ва докторантлари учун Ўзбекистонда оила ҳуқуқи соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар тўғрисида давра суҳбати ўтказиш учун Академияга ташрифи амалга оширилган.

2021 йилнинг 6 май куни Индонезиянинг Парамадина университети талабалари учун Академия профессор-ўқитувчилари томонидан «Буюк ўзбек олимларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси» ҳамда «Абу-Райҳон Берунийнинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида онлайн маърузалар ташкил этилди.

2022 йил 21 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 16-20 май кунлари ўтказилган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган Индонезия халқаро ислом университети профессори Амин Абдуллоҳ ва Леимена институти ижрочи директори Матиус Ҳо билан учрашув ташкил этилди.

2023 йил апрель ойида Саҳид университетида Академиянинг зиёрат туризми кафедраси (маркази)ни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик келишуви лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда уни ЎзР Ташқи ишлар вазирлиги орқали индонезияликлар томонига юборилди.

2023 йил 10 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакиллари ва Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси вакили Музаффар Абдуазимов билан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда Индонезиянинг туристик салоҳияти, ҳамкорликда Ўзбекистонда Зиёрат туризмини ривожлантириш, талаба-ёшлар учун икки томонлама ёзги мактаблар (Суммер school) лойиҳаларини жорий этиш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Академия вакиллари иштирокида 2023 йил август ойида Сингапур – Малайзия – Индонезия мамлакатларидаги ёзги мактаб сафари ташкил этилган. Мазкур сафар доирасида Индонезия Уламолар кенгаши аъзолари билан учрашув ўтказилган эди. Орадан бир ой ўтиб, Индонезия Уламолар кенгаши Бош котиби Амиршох Тамбунан бошчилигидаги делегация Академияга ташриф буюрган эди.

Учрашув давомида республиканинг бой маънавий-маданий меросини ўрганиш, икки мамлакатнинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича суҳбатлашилди.

Мулоқотда Ислом илм-фани ва маданиятининг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб беришда Ўзбекистон халқаро ислом академияси бошқа диний-таълим муассасалари орасида муҳим аҳамият касб этишини таъкидланди. 

Марказий Осиёда муқаддас дин тадрижийлиги, буюк мутафаккирлар ҳамда давлат арбобларининг ислом тараққиётида тутган улкан ўрни хусусида атрофлича фикр юритилди.

Шундан сўнг Индонезия ал-Васлия Медан университети ректори, профессор Муҳаммад Жамил «Экстремизмга қарши кураш ва мўътадиллик қадриятларини тарғиб қилишда илмий муассасаларнинг ўрни. Исломнинг цивилизация ўлчови: Индонезия ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида ҳамда Академия доценти Дурбек Раҳимжонов «Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар» мавзусида маъруза қилдилар.

Учрашув якунида меҳмонлар юқори даражадаги ҳурмат ва меҳмондўстлик учун Академия мутасаддиларига ташаккур билдирди.

Манба: https://iiau.uz/oz/news/3516

 

Мавзуга оид мақолалар
Саудиялик Ренада Хусейн эшитиш қобилиятида нуқсони бор инсонларга автомобиль бошқаришда ёрдам берадиган мослама ихтиро қилди. Кинг Сауд университети тиббиёт давоми...

1941 18:00 / 29.01.2021
Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шартшароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. давоми...

1209 12:00 / 29.10.2020
24 июль куни эрта тонгдан ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz хабар давоми...

1893 10:50 / 24.07.2019
Охирги саккиз йил ичида Қримда тўрт юзга яқин масжид ва мадрасалар қайта тикланди. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний ассамблеяси муфтийси Альбир Крганов давоми...

1056 17:00 / 31.07.2023
Видеолар
Аудиолар

135243 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55503 14:35 / 11.08.2021