1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

15:21 / 15.02.2019 2390 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси босмахонамиз ва нашриётимиз ходимлари – Мансуржон Абдулқайюм ҳамда Фозилжон Абдулқайюм биродарларимизга падари бузрукворлари Абдулқодир ҳожи Абдуллоҳ ўғлининг вафотлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча чеккан заҳматлари, тортган дардларини каффорот қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфиратига, чексиз раҳматига олсин, динимиз йўлида хизмат қилаётган фарзандларининг солиҳ амалларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан қиёматга қадар баҳраманд қилсин.

Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз. Парвардигоримиз Абдулқодир ҳожи отани Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байти ва фарзандларига сабру салвон берсин!

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун, 3 июнь ndash Зулҳижжа ойининг 7 куни кечки пайтдан бошлаб зиёратчиларни Мино водийсига ташиш ишлари давоми...

869 19:12 / 03.06.2025
Эндиликда ушбу китобни онлайн харид қилишдан ташқари, қуйидаги рақамларга боғланиб, телефон орқали буюртма беришингиз ҳам мумкин. Буюртма қилган китобларингиз давоми...

2417 10:30 / 04.05.2020
Болгария Республикаси парламенти томонидан қабул қилинган quotДин тўғрисидаги қонунquotга кўра, давлат томонидан болгариялик мусулмонлар учун ҳар йили уч миллион давоми...

2179 10:06 / 27.12.2018
.Hilol Nashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси нуфузли дин арбоби, Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси, давоми...

1558 15:30 / 06.08.2024