1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳазрати Усмон Мусҳафининг тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти

16:29 / 11.07.2025 1046 pdf Ўқиш режими + -

2025 йил 10 июль куни Қуръони Карим ходими, устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум бошчилигида «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими ходимлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасига ташриф буюришди.

Маълумки, кутубхонада турли мавзудаги нодир қўлёзма асарлар, Қуръони Карим қўлёзма нусхаларининг намуналари сақланади. Мана шундай нодир манбалардан бири Ҳазрати Усмон мусҳафи ҳисобланади. Қуръони Каримнинг ушбу ноёб ва қадимий қўлёзма нусхаси тадқиқотчилар ва кенг жамоатчиликнинг доимий эътиборида бўлиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етти йиллик дастур қабул қилиниши эълон қилинди. Ушбу йиғилиш давомида берилган топшириқлар бўйича 50-сон Баённоманинг 47-бандида Муқаддас китоб – Усмон Қуръони саҳифаларининг консервация ва реставрация қилинишини таъминлаш белгиланган. Мазкур дастурни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси қўллаб қувватлови остида хорижлик мутахассислар, жумладан, Кембриж университетидан Кристине Росе, франциялик реставраторлар Акселл Делеау ва Коралие Барбе, Истанбул қўлёзмалар устахонаси ва архив бўлими мудири Нил Байдар Усмон мусҳафини босқичма-босқич таъмирлаш режасини ишлаб чиқиб, келгусида муҳофаза қилиш бўйича тавсияларни бердилар. Жумладан, «енгил реставрация ишлари»ни амалга оширишдан аввал Ҳазрати Усмон Қуръони саҳифаларини сканер қилиш ва матнини кодикологик тадқиқ қилиш бўйича йўналишлар белгилаб олинди.

Ушбу хайрли ишларнинг давоми сифатида бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида Ҳазрати Усмон Мусҳафи матнини кодикологик тадқиқ қилиш бўйича муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Унда «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ ва Кутубхона мудири Камолиддин Маҳкамов бошчилигида бўлим ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда «Мўйи муборак» мадраса-музейида сақланаётган Ҳазрати Усмон Мусҳафининг тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, уни келажак авлодлар асраб-авайлашга хизмат қиладиган муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Ҳазрати Усмон Қуръони саҳифалари ва фондда сақланаётган 1905 йилда Санкт-Петербургда олинган нусхасини кодикологик тадқиқ қилиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, келгусида қилинадиган ишлар режалаштирилди.

 

Манба
AlQuranuz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 4 октябрдан Хавфсиз умраrdquo жараёни бошланганидан шу пайтгача жами 10 миллион киши умра давоми...

1833 14:00 / 21.09.2021
Жорий йилнинг 10 май куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг навбатдаги йиллик анжумани ўз ишини бошлади. Ушбу тадбир ҳар йили давоми...

1803 22:19 / 12.05.2023
Қумқўрғон тумани марказий масжиди 2017 йилдан буён қайта қурилаяётган эди, .Шоҳ Машраб, жомеъ масжиди жамоасининг маълум қилишича, масжиднинг янги биноси халқ давоми...

2704 18:44 / 12.01.2019
Ислом тараққиёт банки гуруҳи Покистон ҳукуматининг мамлакатдаги вайронкор сув тошқинларини бартараф этиш борасидаги саъйҳаракатларини қўллабқувватлашга тайёр давоми...

1721 11:00 / 05.09.2022