1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зарарли васият қилиш

15:00 / 05.03.2019 3439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«(Бу тақсимотлар) меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинаган васият ва қарзлар адо қилинганидан кейин бўлур. (Яъни, васият меросхўрларга зарар етказмайдиган бўлиши лозим. Йўқ қарзни васият қилиш – зарарли васиятдир). (Бу ҳукмлар) Аллоҳ томонидан бўлган амр-фармондир. Аллоҳ билгувчи ва ҳалимдир».

Яъни, Аллоҳ зарарли васиятни ҳам, бошқасини ҳам, билгувчидир, осийларни жазолашга шошилмайдиган ҳалимдир.

«Мана шу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этса, (Аллоҳ) уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этар. Ва бу катта саодатдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб, Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир» (Нисо сураси, 12–14-оятлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир киши ёки аёл олтмиш йил Аллоҳ тоатида амал қилади. Сўнг уларга ўлимлари ҳозир бўлиб, зарарли васият қиладилар-да, дўзахга маҳкум бўладилар». Сўнгра Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Нисо сурасининг 13–14-оятини ўқидилар (Абу Довуд, Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқатда Аллоҳ ҳар бир ҳақдорга ўз ҳақини берган. Шу боис, меросхўрга васият қилинмайди», дедилар (Термизий ривояти). Ривоят қилишларича, ким ворисининг меросини олиб қочса (яъни, меросидан маҳрум қилса), Аллоҳ қиёмат кунида унинг жаннатдаги меросини узиб қўяди.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Сиёсатчи бўлгани ҳолда вафодорлик ҳақида гапирмоқда.ndash Йўлбошчи бўлгани ҳолда ватанпарварлик ҳақида гапирмоқда.ndash Иймоний бўлгани ҳолда инсонпарварлик давоми...

2680 09:00 / 10.06.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ҳамиймўта қайноқ сув уларнинг бошларидан қуйилур ва тешиб қорнига етиб давоми...

3341 11:09 / 09.01.2020
Қуйида эрхотин орасида содир бўлиши мумкин бўлган, аммо Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқа кўринишлари ҳақида сўз юритилади.Ҳайз ва нифос кўриш вақтидаги жинсий давоми...

24462 11:30 / 14.09.2020
Беодоб эркак ва аёллар билан дўстлашиш ҳам зинога олиб борувчи йўллардандир. Бундай инсонлар билан муносабат қуриш, улар билан дўст бўлиш гуноҳ ишларга давоми...

5192 18:24 / 11.07.2020
Аудиолар

232627 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151080 14:35 / 11.08.2021