1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Интервью: Уламолар эътирофи

15:37 / 15 октябрь 528 pdf Ўқиш режими + -

Айни вақтда юртимизда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция давом этмоқда. Анжуманда бугунги кунда дунёдаги энг таниқли уламолар, дин арбоблари, олимлар, муфтийлар иштирок этмоқда. Қуйида халқаро конференция жараёнида юртимизнинг азиз меҳмонларидан олинган интервьюни сизларга тақдим этамиз.

 

     image host

 

– Ўзбекистон Президентининг эзгу ташаббуси доирасида бўлиб ўтаётган «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман, Мотуридий таълимотининг ривожи ва бу таълимотнинг дунёдаги тинчлик жараёнларида тутган ўрни ва роли ҳақида ўта муҳим маълумотлар тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Жаҳон аҳли, Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган ушбу анжуман сабаб, Мотуридийлик ақидасининг забардаст олимларининг очилмаган қирраларидан воқиф бўлади. Шу маънода Ўзбекистон Президентининг эзгу ташаббусини қутлаб қоламиз.

Доктор Муҳаммад Абдулазиз Муҳаммад Мишъал,

Ал-Азҳар университети Дин асослари кафедраси ўқитувчиси

image host

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг ташаббуслари билан ўтказилаётган бу анжуман, ислом тинчлик ва раҳмат дини эканидан дарак беради.

Бу юртдан дунё тан олган Имом Бухорий, Имом Термизий каби кўплаб ислом уламолари етишиб чиққан. Мен ушбу анжумандаги иштирокимдан фахрланаман ва умид қиламанки, бу конференция ер юзида, айниқса, нотинчлик ҳукм сураётган давлатларда барқарор ҳаёт учун дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Ислом раҳм-шафқат ва хайрли ишларда ҳамкорлик қилишга буюрувчи диндир. Аллоҳ таолонинг Каломи бўлмиш Қуръони каримда: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, лекин гуноҳ ва тажовузда ҳамкорлик қилманг, Ислом тинчлик ва раҳм шавқат динидир» деб буюрган. Бугунги конференцияда ҳам шу мавзуда сўз бормоқда. 

Доктор Аҳмад Абдулазиз Ҳаддод,

Саудия Арабистони Ислом фиқҳи академияси аъзоси

 

image host

– Тинчлик бор жойда тараққиёт, ривожланиш ва албатта, юксалиш бўлади. Мовароуннаҳр диёри Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврининг жуда кўп алломаларини етиштирган замин саналади. Бунинг асосий сабабларидан бири шуки, бу заминда мусулмонлар билан бирга бошқа дин вакилларининг эмин-эркин истиқомат қилгани, бағрикенглик муҳити шаклланганидир.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда мазкур инсонпарварлик тамойили янада ривожланиб бормоқда. Мана шу ривожланиш бардавом бўлса, Учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйилиши шубҳасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, анжуман ишига чин юракдан муваффақият тилайман

Чингиз Тўмар,

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи,

санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази

директори ўринбосари, профессор (Туркия)

image host

– 15-16 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг гўзал ва қадимий Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» номли халқаро конференция ўтказилмоқда. Мазкур нуфузли анжуманда иштирок этаётганимдан бениҳоя шодман.

Конференция доирасида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида муассаса вакиллари билан мулоқот олиб бордик. Бу ерда «Қўлёзмаларни тадқиқ қилишнинг назарий асослари» номли китобимнинг ўзбек тилидаги тақдимоти ҳам ўтказилганидан жуда қувондим. Академия ва «Дорул Махтутот» маркази ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилдик, тажриба алмашдик.

Ўзбек халқи шу юртда туғилиб вояга етган, ўзининг ниҳоятда серқирра илмий-ижодий фаолияти билан дунё аҳлини лол қолдирган, дунё тамаддуни ривожига беадоқ ҳисса қўшган аждодлари билан фахрланса арзийди

Маҳмуд Мисрий,

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги қўлёзмаларни ўрганишга ихтисослашган

«Дорул Махтутот» маркази бош директори

 

image host

 

– Бу юртда асрлардан бери Ислом дини равнақига ҳисса қўшган буюк алломалар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Абу Мансур Мотуридий каби зотлар етишиб чиққан. Улар Ислом оламида ёрқин из қолдирган сиймолардир. Улар қолдирган мерос ислом ҳақиқатини ифодалаган.

Мазкур конференциянинг уламолар юртида ўтказилишида ҳам чуқур маъно бор. Ислом динининг тинчлик ва осойишталикни тарғиб қилиши, бағрикенгликни таъкидлашида ушбу етук уламоларнинг алоҳида ўрни бор.

Назир Муҳаммад Айёд,

Миср Араб Республикаси муфтийси

image host

– Отамнинг катта кутубхонаси бўлар эди. Ана шу кутубхонада болалигим отган. Кутубхонамиздаги китобларнинг энг асосийлари бу – Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан уламоларнинг асарлари эди. Ақоид, фиқҳ, ҳадис ва бошқа соҳалардаги манбаларнинг салмоқли қисми ўлка олимларига тегишли бўлган.

Шу боис, халқимиз мазкур ҳудуд алломаларини яхши танийди, ҳурмат қилади. Қолаверса, бугунги конференцияга ташриф буюрган уламоларнинг барчаси айнан Мовароуннаҳр ўлкасидан етишиб чиққан олимларнинг асарларини ўқиб, вояга етган, илм сирларини ўрганган.

Муҳаммад бин Саид бин Омир ал-Ҳажрий,

Ўмон Султонлиги давлат кенгаши аъзоси,

Ўмон Султонлиги Сенати Ижтимоий ва маданият

масалалари бўйича қўмита раиси.

 

image host

 

– Аллоҳ таоло бутун инсониятни меҳр-оқибат ва тинч-тотув яшашга чақирди. Натижада Ислом динининг нури Шарқ ва Ғарб бўйлаб тарқалди.

Айниқса, унинг нурини ўз илми ва маърифати ила порлашига хизмат қилган юртингиз уламоларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Мовароуннаҳр буюк уламоларидан Ислом илмларининг барча соҳа ва йўналишлари бўйича катта илмий мерос қолдирди. Хусусан, Қуръони каримдан кейин энг ишончли манба бўлган “Саҳиҳи Бухорий” асари муаллифи, Ҳадис илмининг амири Имом Бухорий, “Шамоилул Муҳаммадия” асарини таълиф этган Имом Термизийнинг меросидан бутун Ислом олами фойдаланишини алоҳида эътироф этиш даркор.

Абдураҳмон Абдуллоҳ ал-Зайд,

Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари (Саудия Арабистони)

image host

– Исломнинг асл маъносини англаш, ёшларга етказиш бугунги даврнинг энг долзарб масаласидир. Мазкур конференциянинг мақсади ислом динининг мазмун-моҳияти, тинчликпарвар ва эзгулик дини эканини халқаро ҳамжамиятга тараннум этишимиз лозим.

Бу йўлда эса биз, мусулмон уламолари бирлашишимиз, эзгу мақсад сари ҳаракат қилишимиз зарур. Шундагина биз мана шу конференцияда кўзланган мақсад-муддаомизга эришамиз.

Муҳйиддин Аввома,

Ибн Халдун университети «Дорул ҳадис ал-Аввомия» маркази раиси, профессор

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 11 август куни Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун тест синовлари бўлиб ўтди.Дастлаб, абитуриентлар карантин чоратадбирларига мувофиқ, давоми...

1484 15:09 / 11.08.2021
Президентнинг ва Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 21.04.2021 йилдаги ПФ6212сон.Norma.uz манбасининг хабар беришича, қуйидаги ҳужжатларга давоми...

1011 17:00 / 28.04.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 20232024 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича маълумот олишни истасангиз қуйидаги манзил, давоми...

1937 11:20 / 06.06.2023
Йил бошидан буён қорёмғирли кунларга қарамай, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номлари учун барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза давоми...

3371 17:20 / 26.04.2019
Видеолар
Аудиолар

137645 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57713 14:35 / 11.08.2021