1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон ошиқлари Бухорода

14:17 / 15.08.2023 1515 pdf Ўқиш режими + -

Бухорои шарифдаги 500 йиллик тарихга эга Мир Араб олий мадрасаси таркибида «Қуръони Карим ва тажвид» курси очилгани юртимиздаги кўплаб мўмин-мусулмонларни хурсанд қилди. Курсга нафақат бухоролик, балки юртимизнинг турли ҳудудларидан Қуръон шайдолари келиб таълим олмоқда. Улар орасида ёши улуғ ҳамюртларимиз ҳам борки, уларнинг ихлоси, муҳаббати ва ғайрати таҳсинга сазовор.


Хусусан, мазкур таълим муассасасидаги «Қуръон ва тажвид» курсида таҳсил олаётган навоийлик Ҳазрат бобо Султонов (84 ёшда) гуруҳда энг аълочилардан. У Навоийдан қарийб 100 километр масофани босиб келади. Ҳар дарсда фаол қатнашади. Бирор дарсни қолдирмайди, балки дарс бошланишидан камида бир соат олдин келиб кутиб ўтиради. Дарсдан ташқари вақтларда ҳам қўшимча дарс олишга ҳаракат қилади.


Яна бир ана шундай фаол тингловчилардан бири андижонлик Абдулазиз бобо Деҳқонов (66 ёшда) айнан Мир Араб олий мадрасасида очилган «Қуръон ва тажвид» курсида ўқиш учун Андижондан Бухорога келиб, ижарада яшаб, курсни муваффақиятли тамомлагач, сертификат олди. Илм олишга ҳарис бўлган отахон шу билан тўхтаб қолмай, мустақил равишда Қуръони Каримни тажвид қоидасига тўлиқ риоя қилган ҳолда бошидан охиригача ўқишга киришди ҳамда Каломуллоҳнинг охирги беш порасини Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида ўқиб тугатиб, хатм қилишга муваффақ бўлди.


Шунингдек, Хоразм вилоятидан келган 73 ёшли Ражаб бобо Рўзматов ҳам Каламуллоҳга бўлган муҳаббати, кучли иштиёқи билан ёшларга намуна бўлмоқда.


Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар. Шундай экан, мўмин киши туғилганидан то сўнгги нафасигача илм талаб қилиши лозим. Зеро, илм икки дунё саодатига эришиш калитидир.

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 1516 октябрь кунлари мамлакатимизда .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро давоми...

1127 22:38 / 14.10.2024
Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда Президент сайлови муҳим воқеа ҳисобланади. Бугун, 24 октябрь куни мана шундай тарихий жараёнда Ўзбекистон давоми...

1736 12:39 / 24.10.2021
Шу йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев давоми...

1960 12:43 / 16.09.2023
Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги .Вақф, хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, давоми...

2911 15:53 / 18.01.2023