1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қиёмат куни қуёшнинг аҳволи қандай бўлади?

16:58 / 31 август 2184 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон оятлари Роббул оламийн томонидан нозил бўлган. Шунинг учун унинг ҳайбати ҳам, оятлар замиридаги маънолар ҳам шунга яраша бўлади. Ожиз бандалар ҳаммалари жамланиб тафсир ёзсалар ҳам, ёзилган барча тафсирлар жамланса ҳам бу илоҳий калом маъносини тўлиқ очиб бера олмайди. Шунинг учун ҳар бир тафсир қилиш ҳуқуқи бўлган муфассир ўз имконияти доирасидан келиб чиқиб ижтиҳод қилади. Қуйида ана шундай мўътабар тафсирлардан баъзи таржималарни тақдим этамиз.

«Таквир» сураси Маккада нозил бўлган.

 «Таквир» сўзи луғатда «ўраш» маъносини билдиради.

بسم الله الرحمن الرحيم

إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ

«Қуёш ўралганида».

Оятдаги «куввирот» сўзи бир нарсани думалоқ қилиб ўраш маъносини билдиради. Қуёшнинг ўралиб қолиши, яъни сўниши қиёматнинг қоим бўлиши аломатларидандир. Яъни, қиёмат куни келганида қуёш ўзига ўзи ўралади ва нури батамом тўсилади. (Ирфон)

1. Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Қиёмат кунини кўзи билан қарагандек кўришни хоҳласа «Изаш-шамсу куввирот», «Ва изас-самаун-фатарат», ва «Изас-самаун-шаққат» сураларини ўқисин» дедилар.

Имом Аҳмад ривояти. Имом Термизий ҳам шу каби ривоят қилган.

Али ибн Абу Талҳа ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ яъни, «Қуёш қоронғулашса». Авфий эса: «Йўқолса» деган.

Мужоҳид: «Зим бўлиб йўқолса, туганса» деган.

Зиҳок ҳам шундай деган.

Қатода: «Нури кетса» деган.

Саъид ибн Жубайр: «Тушиб кетса» деган.

Рабиъ ибн Хусайм: «Отиб юборилса» деган.

Абу Солиҳ: «Ташланса, ташлаб юборилса» ва яна «Ағдарилса, тўнтарилса» деган.

Зайд ибн Аслам: «Ерга тушиб кетса» деган.

Ибн Жарир: «Бизнинг наздимизда нарсани бир-бирига жамламоқ (ўрамоқ) деган сўз тўғрироқ. تكوير العمامة  (саллани ўрамоқ) сўзи шундан. Шунга кўра كُوَّرَتْ  нинг маъноси бир-бирига жамланиб, сўнг ўралиб, ирғитилса шундан кейин нури сўнишини англатади» деган».

Ибн Абу Ҳотим ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Аллоҳ Қиёмат кунида Қуёш, Ой ва юлдузларни денгизга буклаб, ўрайди. Сўнг ғарбдан шамол жўнатади, ўт уларни куйдириб юборади».

Омир Шаъбий ҳам шундай деган.  

Ибн Абу Ҳотим яна Абу Марямдан ривоят қилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур оят ҳақида: «Жаҳаннамда ўралса (букланса)» деганлар.

Анас розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш ва Ой иккаласи дўзахдаги икки сузонғич ҳўкизлардур» (Ҳофиз абу Яъло ривояти).

Юқоридаги ҳадис санадида Язид Руқоший борлиги учун заифдир.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш ва Ой Қиёмат кунида ўралурлар (букланурлар)» деди.

Имом Бухорий ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Қуёш ва Ой Қиёмат куни дўзахдаги икки нурлардур».

Қуёшнинг зоти эмас, балки уфқ узра ёйилган нурининг ўралиши маъносида бўлиши ҳам мумкин.

Саҳиҳ хабарларда келишича Қиёмат кунида Қуёш машҳаргоҳда бошлар узра бир мил масофагача яқин бўлур. Инсонлар терларига ботиб кетурлар.

Абу Солиҳ «ағдарилса, тўнтарилса» деган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Қуёшнинг ўралиши Аршга кирмоғидур» деган.

Мужоҳиддан «Йўқолса, тугалланса» деб ҳам ривоят қилинган.

Замахшарий тафсирида айтади: «التكوير ” - كوّرت العمامة (саллани ўраш)дан олиниб, Қуёшнинг нури ўралиши натижасида унинг уфқдаги ёғдусининг таралиб, ёйилиши адо бўлиши маъносида. У Қуёшнинг завол топиб тамом бўлишини ифода қилади. Чунки унинг нури яралганидан буён ўроғлиқ ҳолнинг акси – ёйилган ҳолатда бўлган эди.

Кўтарилиши ва тўсилиши маъносида бўлиши ҳам мумкин..

          Фалакидан ташланса, отиб юборилса.

Ривоят қилинишича Қуёш ва юлдузларга ибодат қилганларга кўрсатиб қўйиш учун у иккиси (Қуёш ва юлдузлар) жаҳаннамга отиб ташланади. Анбиё сурасида баён қилинганидек:

إِنَّكُمْ وَمَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ حَصَبُ جَهَنَّمَ

Яъни: «Албатта, сизлар ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларингиз жаҳаннам ёқилғисидирсиз» (98-оят).

Улуғбек Йўлдошев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу чап қўлида овқат еяётган кишини кўриб .Ўнг қўлингда егин,, деди.У киши .Униси машғул, банд,, деди.Умар розияллоҳу анҳу .Уни нима давоми...

2096 11:00 / 01.05.2023
Ҳозирги кунда баъзи ёшларнинг бу калимани айта олмасликлари жуда афсусланарли бир ҳолдир. Буни айниқса, никоҳ ўқиладиган вақтда яна бир бор кўзга ташланиб давоми...

2148 09:00 / 12.12.2023
Тирик эканман, бир куни Аллоҳ раҳмат қилгур отамдан олган дарсимни ҳеч унутмайман. Ўша куни нотўғри иш қилиб қўйган эдим. Ўртоқларим билан ўйинга берилиб, отам давоми...

5224 14:00 / 14.06.2022
Дубайдаги Қуръон ёдлаш курси раисининг муовини Саид Ҳаарид шундай ҳикоя қилади Дубайда ўтказилган мусобақаларнинг бирида Совет тузумидан бўлган бир кичик бола давоми...

3181 17:00 / 14.07.2022