1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвийнинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти ҳақида

22:19 / 31 август 2052 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У зот Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия муҳофазаси, Мансура шаҳри, Ажа марказига тобе Санбахт қишлоғида 1374 ҳижрий сана, Рамазон ойининг 27 чиси, милодий санага кўра, 1955 йилнинг 19 май кунида таваллуд топган. У оилада энг кичик фарзанд бўлиб, отаси шайх қори Саййид Бадавий Аҳмад Сулаймоннинг ўғли бўлган. Насаблари Али розияллоҳу анҳунинг ўғлилари имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумога бориб тақалади. Оталари раҳимаҳуллоҳ қишлоқнинг шайхи, шу билан бирга, аллома имом Шамсиддин Қовуқжи раҳимаҳуллоҳнинг ноиби, қовуқжия, шозилия тариқатининг шайхи ҳам эдилар.


Мустафо Надвий ҳазратлари Қуръон, илм, зикр ва ибодатга машғул бўлган хонадонда тарбия топди. Онаси салоҳиятли, тақволи ва меҳмонларни иззат-икром қилиши билан машҳур бўлган. Мустафо Надвий ҳазратларининг учта акалари бўлган.

Отаси ва катта акасининг қўлида Қуръони Карим ва кўплаб илмий матнларни ёд олди ва муваффақиятга эришди. Улардан тавҳид илми бўйича «Туҳфатул атфол», «Муқаддимати Ажрумиййя»ни, имом Моликнинг «Алфия»сини, сарф ва наҳв илмида «Ламиятил афъал»ни, яна тавҳид илмида «Жавҳара» матнларини, «Банот Суъад» қасидасини, «Бурда» ва «Ҳамзия»ларни ёд олди.

 

У зот илмни давом эттириб, шофеий фиқҳига оид Абу Шужаънинг матнларини, бундан ташқари математикани, муҳандислик илмларини ҳам ўқиди. Акалари Аҳмад ва Муҳаммаддан инглиз тилини ўргандилар. 

Умумий ўрта таълим мактабда химия, физика, биология, жисмоний тарбия ва бошқа фанларни аъло баҳоларга тамомлаб, шаҳодатнома олди. Сўнгра, «Замонавий медицина» олийгоҳига ўқишга кирди ва инсон тиббиёти мутахассислиги йўналишида олий маълумотга эга бўлди.   

Бироқ у зотнинг қалби ва фикри шаръий илмларга қаттиқ боғланган эди ва олийгоҳдаги таҳсил вақтларида ҳам уларни тўхтатмади.

Мустафо оталарининг қўлида «Иҳёу улумид дийн», «Риёзус солиҳийн», «Қувватул қулуби фий маърифати улумил ғуйуб» китобларини ўқиди. Шунингдек, «Сийрати Ҳалабий», «Сийрати ибн Ҳишом» асарларини, ибн Ақилнинг баъзи луғавий шарҳларини, Лабибнинг «Муғний» асарларини ҳам мутолаа қилди. Отаси ва акасининг маърифати асосида шофеий фиқҳи дарсларини пухта ўзлаштирди. Газета, журналлар ва китоблар мутолаасига бўлган қизиқиши сабаб замонавий халқлар ва маданиятлар ҳақида ҳам кўплаб маълумотларга эга бўлди.



Аллоҳ таолонинг фазли билан у зот Ҳиндистонга сафар қилдилар. Бунга фазилатли шайх Абул Ҳасан Али Ҳасаний Надавий бошчилигидаги уламолар билан яхши илмий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани сабаб бўлди.

Ҳиндистон сафари давомида Уттар-Прадеш штатида жойлашган Лакнау шаҳридаги «Дорул улуми надватил уламо» жомеасида бўлди. У ерда Мустафо Надвий ҳазратлари араб тили ва адабиёти куллиётига ўқишга кирди ва барча ўқув дастурларини аъло баҳоларга тамомлади.

Сўнгра Ислом даъвати ва фикри Олий маъҳадининг кўплаб ўқув дастурларини ўқиб аъло баҳоларга якунлади. Кейин эса шайх Абул Ҳасан Али Ҳасаний Надавий уни фалсафа доктори даражасига эга бўлиши учун таълимни давом эттиришга тавсия қилди.

Шайх Абулҳасан Надавий у зотнинг барча иснодлар ва ровийлардаги ижозаларини тасдиқлаган ҳолда «Ҳадиси шариф ва илмларининг комил олими» дея атади. Сўнгра уни бошқа илмларда ҳам қувватлаш мақсадида кўплаб Ҳиндистон уламоларининг ҳузурларига юборди. Покистон, Бангладеш ва бошқа давлатлардаги уламоларга, шунингдек, кибор араб уламоларига ўз номидан мактублар битган ва кўплаб илмий алоқаларда бўлган. Шайх Абулҳасан Надавий ҳазратлари Мустафо Надвийни уларнинг олдиларига юбориб, илмий салоҳиятини ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатишларини сўрайди.

У юқорида санаб ўтилган соҳаларда муваффақият қозониб ижозаларга эга бўлгач, шайх Надавий уни эъзозлаб ҳирқа (тўн) кийдиради, салла ўрайди, тарбия ва сулукда ижоза ва рухсат берди. Шу билан бирга Мустафо Надвийнинг араб жамияти, хоссатан, Миср жамиятида мавқега эришишини истади.

Сўнгра Аллоҳ таоло олимни Ҳинд ва Синднинг кибор олимларидан ижозат олиш билан икром қилди. Улардан, шайх Мавлоно Муҳаммад Закариё Қандеҳлавий, аллома Ҳабибур-раҳмон Аъзамий, шайх Муҳаммад Инъом Ҳасан Кандеҳлавий, мураббий устоз Содиқ Аҳмад Надавий, аллома Убайдуллоҳ Билявий, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний, шайх Салимуллоҳ Хон, устоз Абул Ирфон Хон, қози Форуқ Бахтикалий, муфтий Муҳаммад Тоҳур Хон ва муфтий Бурҳониддин Санбеҳлийлар ижозалар бердилар.

Қолганлари, «Дорул улум надватул-уламо» жомеаси устозлари, «Мазоҳарул-улум» Саҳаранпур университети устозлари, Девбанд университети, Хатеҳзарий университети, Форуқия университети, «Дорул улумил исламия» университети, Банурия ислом университети устозларидан олинган ижозалардир. Ушбу университетларни ҳар қачон зиёрат қилганида, ушбу даргоҳларнинг ректорлари, декан ва профессорларидан кўплаб илмлар ва фанлардан ижозалар олиш насиб бўлар эди.

Олим ватани Мисрга қайтиб, илмий фаолиятини давом эттирди. Қоҳирадаги Азҳари шарифнинг ҳурматли кибор уламолари билан яқин алоқада бўлиб, улардан кўплаб фанлардан ижозалар олди. Шу билан бирга, шайхнинг ўзи ҳам кўпгина илм толибларига турли асарлардан ижозалар берди.

Олим яна Мағриб уламолари, Шом диёри, Ҳижоз, Яманлик илм аҳллари билан хат-хабарлар орқали, баъзан тўғридан-тўғри юз кўришиб боғланди, ижозалар олди. Шунингдек, Индонезия, Малайзия ва бошқа диёрларидаги илм аҳллари билан ҳам илмий алоқаларни йўлга қўйди.

Сўнгра шайх Надвий ҳазратлари Мансура шаҳрида «Маъҳаду дирасатул исламияти вал ъаробия» - исломий ва арабий илмлар институтига асос солди.

Узоқ йиллар давомида институтга раҳбарлик қилган, талабаларга дарс берган, институт декани бўлиб ишлаган. Мансура шаҳридаги кўплаб масжидларда жума хутбаларини адо этиши билан бир қаторда Қуръони Карим ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича учта маъҳад ташкил этишда ҳам қатнашган. Улардан бири, Маҳаллатил Кубро шаҳрида, иккинчиси, Мансура шаҳрида ва учинчиси, Маҳаллату Зиёд қишлоғида жойлашган.

Мустафо Абу Сулаймон Надвий Қуръони Карим илмидан ташқари, ҳадиси шарифга ҳам катта эҳтимом берган. У зот Қоҳирадаги Исломий билимлар академиясида дарс берган ҳамда Азҳари шариф ёнида шайх Исмоил Содиқ Адвий раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурида «Саҳиҳи Бухорий» шарҳидан дарслар ўтган.

Азҳар масжиди имоми фазилати шайх Жодулҳақ Али Жодулҳақ у кишини Ислом тадқиқотлари академияси аъзолигига тайинладилар. Жодулҳақ Али Жодулҳақ ҳазратлари шайх Надвийга исломий билимлар куллиётлари, исломий тадқиқотлар институтлари ва хорижлик талабалар учун ўқув курсларида дарс беришга кўрсатма бердилар ва бу амалиётни хутбалар, тадқиқотлар  ҳамда илмий изланишлар орқали амалга оширишни тавсия қилдилар.

Шу билан бирга шайх Мустафо Надвий ҳазратлари Мансура шаҳрида илмий асарларни тадқиқ қилиш илмий маркази ҳамда  нашриёт таъсис этган. Муҳаддис олим айни дамда китоблар таълиф этиш, илмий изланишлар олиб бориш билан машғулдир.

Аллоҳ таоло шайх Надвийдан рози бўлсин ва у зотнинг илмларидан барчамизни манфаатлантирсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақолаСуфён ибн Уяйнадан Муҳаммад ибн Маймун Маккий ривоят қилганлар .Иброҳим ибн Адҳамга Уйлансангиз бўлмайдимиrdquo ndash дейилганда, у киши Нафсим зўрлик давоми...

1635 18:00 / 01.03.2021
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн, вал ақибату лил муттақийн вас солату вас саламу ала расулиҳи Муҳаммад. Ва ала алиҳи ва асҳабиҳи давоми...

1344 14:47 / 07 май
Ҳофиз, олим, илм талабида юрт кезган Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ ибн Холид ибн Аҳмад ибн Холид ибн Ҳаммод Зуҳлий Холидий Ҳаравий.Абу Саъид ибн Аъробий, Абу Наср давоми...

1421 16:00 / 03.10.2021
Носиржон қори домла роҳимаҳуллоҳ 1906 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Қўқон кўчасида, Юсуфжон қори хонадонларида таваллуд топди.Отаси Юсуфжон қори ва бобоси давоми...

2131 14:00 / 26.03.2022
Аудиолар

137630 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7543 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57695 14:35 / 11.08.2021