1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ сатр қилсин

09:44 / 07.02.2024 1614 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Aллоҳ таоло бандасини илк гуноҳи сабабли шарманда қилмайди!


Бир йигит ўғирлик билан қўлга тушди. Уни тутиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келтиришди. Ҳазрат Умар унинг қўлини кесишни буюрдилар. Йигит қўлини кесмасликларини сўраб: «Aллоҳ номига қасам ичаман, бу илк бор ўғирлик қилишим!», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Ёлғон гапирдинг, Aллоҳ таоло бандасини илк гуноҳи сабабли шарманда қилмайди!», дедилар.


Ривоятга кўра, Mусо алайссалом замонида қурғоқчилик ва очарчилик бошланди. Одамлар у зотнинг олдига келиб: «Эй Mусо, Aллоҳга дуо қилиб бизларга ёмғир сўраб бер!», дейишди. Mусо алайҳиссалом дуо қилгани чиқдилар у зотга қавмларидан етмиш минг обид ва зоҳид инсонлар эргашди. Mусо алайҳиссалом дуо қила бошладилар. Шунда Aллоҳ таоло шундай деди: «Эй Mусо, орангизда қирқ йилдан бери юзсизларча менга исён қиладиган бир киши бор. Ўшанинг сабабидан сизлардан ёмғирни ман қилдим», деди.


– Ё Рабб, ким у одам? – дедилар.
– Сен уни чақиргин, ўзи жавоб беради, деди, Aллоҳ таоло.
– Етмиш минг одамнинг ичидан қандай қилиб чақира олардим?
– Сен чақир, Биз унга етказамиз!
– Mусо алайҳиссалом қавмга юзландилар ва: «Ҳой, қирқ йилдан бери Aллоҳга уялмасдан гуноҳ қиладиган киши! Орамиздан чиқ! Aллоҳ сенинг сабабингдан бизларга ёмғир бермаётган экан!», дедилар. 


Ҳалиги киши бу гапларни эшитиб, гап ўзи ҳақида эканини билди ва қаттиқ уялди. Қавмдан ажраб чиқса, ҳамманинг олдида шарманда бўлишини, қавм ичида қолса, бутун қавм у сабабли ёмғирдан маҳрум бўлишини ўйлади-да, кийимини бошига ўраб: «Раббим, тавба қилдим, тавба қилдим!», деб нола қилди. Шу заҳоти осмондан ёмғир ёға бошлади. Бундан Mусо алайҳиссалом ажабланиб: «Эй Раббим, ичимиздан ҳеч ким чиқмасидан ёмғир ёғдику!?», дедилар. Шунда Aллоҳ таоло: «Эй Mусо энди ўша инсон сабабли ёмғир ёғдирдим», деди. Mусо алайҳиссалом унинг тавба қилганини тушундилар ва уни табриклаб қўйиш мақсадида кимлигини сўрадилар.


– У Mенга қирқ йил осийлик қилганида ҳам бировга билдирмадим, энди тавба қилганида айтишимни истайсанми?! – деди, Aллоҳ таоло.


Салафлардан бири айтган экан: «Беҳисоб гуноҳлар қиляпмиз, лекин Aллоҳ таолонинг бизга бераётган неъматлари ҳам беҳисоб. Қай бирига шукр қилишни билмай қолдик – бераётган гўзал неъматларигами ёки қабиҳ гуноҳларимизни яшириб турганигами!»


Хулоса шуки, Aллоҳ таоло бандасига ўта марҳаматлидир. Банда бир гуноҳ қилар экан уни дарҳол азобга тутмайди ёки шарманда қилмайди. Балки унга тавба учун муҳлат беради. Лекин банда бу имкониятни суистеъмол қилса, уни ўша гуноҳи билан омма ичида шарманда қилади, ҳеч ўйламаган, кутмаган тарафдан айбларини очиб ташлайди. Aгар шунда ҳам банда кўзини очмаса, уни охиратда қаттиқ азоб кутади. Буниси энди яна ҳам дахшатли ва аламли бўлади.


Бундан илк гуноҳни қилавериш кераклиги тушунилмайди, аслида бандани шармандаликка олиб борган гуноҳлар кўпинча бир бора қилиб кўриш билан бошланади. «Tома-тома кўл бўлур», деб бежиз айтилмаган.

Икром Шариф

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминмусулмон инсон кундалик ҳаётида дунё ва охират саодатига мушарраф қилувчи энг муҳим режаларни тузиб, шу асосда иш юритиши лозим. Қуйида кундалик ҳаётимиз давоми...

2522 15:36 / 03.03.2025
Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ .Анас айтади мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида давоми...

1928 16:05 / 01.02.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга давоми...

2284 11:08 / 26.06.2021
Қуръон оятлари Роббул оламийн томонидан нозил бўлган. Шунинг учун унинг ҳайбати ҳам, оятлар замиридаги маънолар ҳам шунга яраша бўлади. Ожиз бандалар ҳаммалари давоми...

3534 16:58 / 31.08.2024