1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Инсонлар ҳайрон қолишди...

16:14 / 12.08.2024 3342 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Қандай қилиб мажусий Абу Луълуъа мўъминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни Масжиди Набавийда, бомдод намозини ўқиётганида қатл қилди? Ахир бу мажусийни мусулмонлар Рум асирлигидан қутқариб Мадинага олиб келишган эди-ку! Уни бунга қандай ишонтиришди?!

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Ибн Сабаъ қандай қилиб баъзи мусулмонларни халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг зулм қилаётганига, жавр қилаётганига ишонтирди? Улар Усмон розияллоҳу анҳуни Қуръон ўқиб турганида қатл қилишди! Уларни бунга қандай ишонтиришди?!

Инсонлар ҳайрон қолишди..

Қандай қилиб инсонларга диёнатли кўринаётган, Қуръон ҳофизи бўлган Абдураҳмон ибн Мулжамни мўъминлар халифаси Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни намозда турганида қатл қилишга кўндиришди? Уни бунга қандай ишонтиришди?!

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Қандай қилиб имом Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан фақатгина яхшилик кўрган ходимини уни қатл қилишга, унга заҳар беришга кўндиришди? Уни бунга қандай ишонтиришди?!

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Қандай қилиб Язиднинг қўшини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг  бошини кесди, танасини мусла қилишди? Буни очиқ-равшан ҳақ деб уларга ким уқдирди, ким ишонтирди?

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Мисоллар кўп. Ишонтириш услуби ҳам бисёр. Гоҳида дин номи билан, гоҳида ватан номи билан, гоҳида курси ва унга ўтирган киши номи билан ишонтиришди...

Аммо аниқ ҳақиқат шуки, бу жиноятларга ишонганлар фосиқ ва фожирлар бўлишган. Уларнинг бу ишончлари Аллоҳнинг олдида нажот бера олмайди. Зеро, бу ишонч тескари фитратнинг ишончидир. Бу фитрат ёмонликдан қайтаришни билмайди, яхшиликка буюришни билмайди, фақатгина ҳавойи-нафси истаган нарсани тўғри деб билади.

Умар, Усмон Али, Ҳасан, Ҳусайн розияллоҳу анҳулар дунё ва охират саййидлари бўлиб қолаверади.

Уларнинг қотилларига дунё ва охиратда маломат етаверади.

Аллоҳнинг адолат мезонида зарра зулм йўқдир. Фитначиларга ақллари зийнатлаган ва шайтонлари чиройли кўрсатган нарсалари фойда бермайди. Адолатли халқ гарчи оз бўлса-да, Аллоҳнинг бу заминдаги гувоҳларидир. Кўпчилик эса ҳар бақирганга эргашиб кетаверадиган оломондир!

Аллоҳ улардан қиёмат кунида: «Сизларни дўзахга нима киритди?», деганида улар: «Ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик!», дейишади!

Доктор Мустафо Маҳмуд

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Малкольм Икс қамоқдан чиққач, бутун куч ва қувватини Америка Қўшма Штатларидаги қора танлилар муаммосини ўрганишга ва ҳал қилишга қаратди. У ўзининг таржимаи давоми...

2226 14:00 / 31.07.2023
Ксенофонт Суқротнинг шогирдларидан бири эди. У илм, маърифатни севсада урушни ҳам қаттиқ яхши кўрар эди. Ксенофонтда фикрий асос пойдевор деярли кўринмас эди. У давоми...

3138 10:55 / 02.12.2021
Интернетда эркаклар мардлик ниқобини киядилар. Аёллар эса иффат либосини киядилар.Интернетда эркакларнинг ҳаммалари, гўё Юсуф алайҳиссаломдек, аёллар эса гўё давоми...

2643 09:00 / 05.02.2023
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг .Аллоҳим Албатта, мен сендан батамом неъматни сўрайман,, деб дуо давоми...

2493 14:00 / 17.02.2023