1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Зарарсиз ов ҳайвонини ўлдириш

15:19 / 11 июнь 1063 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

قَالَ اللهُ تَعَالَى: ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ   ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ       ﭦ ﭧ

 

Аллоҳ таоло:

«Сизларга денгиз ови ва унинг таоми сиз ва йўловчилар баҳраманд бўлишингиз учун ҳалол қилинди. Модомики эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг», деган («Моида» сураси, 96-оят).

Эҳромдаги инсоннинг сув ҳайвонларини ов қилиши ёки унинг таомидан истеъмол қилиши жоиз. Лекин:

«Модомики эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди».

Яъни, Аллоҳнинг амрига итоат қилмоғингиз зарур. Бу иш тақво билан бўлади. Шундай экан, қиёмат куни

«Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг».

Мазкур ҳукм, яъни овнинг ёки бошқа яна баъзи бир ишларнинг ҳаром қилиниши фақат ҳаж ва умра замонигагина тааллуқли эмас. Балки баъзи маконларда доимий равишда жорий этилган. Шунингдек, айрим ойлар ҳам ҳаром қилинган.

Эҳромдаги киши учун қуруқликдаги ҳайвонларии овлаш ҳаромдир. Улар бу ишни қилишлари мумкин эмас.

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Саъб ибн Жассома Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёввойи эшакни ҳадя қилди. У зот эҳромда эдилар. Уни қайтардилар ва:

«Агар эҳромда бўлмаганимизда, уни сендан қабул қилар эдик», дедилар».

Шарҳ: Зебра номли ҳайвон араб тилида «ёввойи эшак» деб аталади. Саъб ибн Жассома розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга у зот эҳромдалик чоғларида ёввойи эшакни ҳадя қилган экан. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом эҳромда эканликларини ва бу ҳадяни олишдан узрли эканликларини тушунтирган эканлар.

Бошқа бир ривоятда:

«У зотга ов ҳайвонининг бир аъзоси ҳадя қилинди. У зот уни қайтардилар ва: «Биз уни емаймиз, биз эҳромдамиз», дедилар», дейилган.

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадисдан эҳромдаги одам ўзи овламаган бўлса ҳам, бошқа кишилар овлаган нарсалардан манфаатланиши, унинг гўштидан ейиши мумкин эмаслиги келиб чиқади.

Кейинги ривоятдан эса ўша бошқа одам эҳромда бўлмаса, унинг овидан ейиши мумкинлиги равшан бўлади. Эҳромдаги одам ов қилса, унинг ўзи ҳам, бошқа эҳромдаги кишилар ҳам у овдан ейишлари мумкин эмас.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Модомики у (ов)ни ўзингиз овламаган бўлсангиз ёки сиз учун овланмаган бўлса, сизга эҳромдаги ҳолингизда қуруқлик ови ҳалолдир», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шофеъий бу ҳадисни «Ушбу бобга оид энг яхши ҳадисдир», деганлар.

Шарҳ: Бу ҳадисдан эҳромда бўлмаган киши овлаган овни эҳромдаги киши еса бўлади, деган маъно келиб чиқади. Ҳанафий мазҳаби бўйича ов эҳромдаги кишига ҳалол бўлиши учун уни эҳромли одам овламаган ва пиширмаган бўлиши, бу ишларнинг ҳаммасини эҳромда бўлмаган одам қилган бўлиши шартдир.

Имом Бухорий, Имом Муслим ва бошқалар Абу Қатода розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:

«Ҳудайбия йили одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан умрага эҳром боғладилар. Фақат менгина эҳром боғламадим. Бир ёввойи эшакни овладим. Уни шерикларимга таом қилиб бердим. Улар эҳромда эдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хабарни етказдим ва бизда унинг гўштидан яна борлигини айтдим. У зот «Уни енглар», дедилар. Улар эҳромда эдилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж ёки умра учун чиқдик. Олдимиздан чигиртка тўпи чиқиб қолди. Биз уларни қамчиларимиз ва асоларимиз билан ура бошладик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни енглар. У денгиз овидандир», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадисдан эҳромдаги одам чигирткани ейиши мумкинлиги маълум бўлмоқда. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом ушбу ҳадиси шарифда таъкидлаётганларидек, чигиртка қуруқлик ҳайвони эмас, денгиз ҳайвони қаторига киради.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким хайвонлардан бештасини қатл қилса, ҳараж эмас. (Улар) ола қарға, калхат, сичқон, чаён ва қутурган ит», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Беш фосиқ ҳил (ҳарам ташқариси)да ҳам, ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) илон, ола қарға, сичқон, қутурган ит ва калхат», дейилган.

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Фосиқ» сўзи «чегарадан чиққан» маъносида ишлатилади. Ушбу икки ривоятда номи зикр қилинган ҳайвонлар доимий равишда зараркунандалик қиладиган ҳайвонлардир. Уларнинг ёмонлигидан сақланиш мақсадида уларни ҳарамда ҳам, ҳарамдан ташқарида ҳам, эҳромдалик чоғда ҳам, эҳромда бўлмаган чоғда ҳам ўлдиришга рухсат берилган.

Демак, эҳромдаги киши мазкур зараркунанда ҳайвонларни ўлдирса, ибодатига путур етмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 10-жузи

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло.Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ вожибдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир,, деган .Оли давоми...

5936 17:56 / 04.08.2017
Ҳажга алоҳида эътибор бериб, уни сидқидилдан адо этганларга беҳисоб ажру савоблар ваъда қилинган бўлса, унга бепарво бўлган кишиларга ваъидлар бордир. Имом давоми...

1088 18:32 / 25 май
.Ҳaж, apaбчa cўз бўлиб, лyғaтдa .қacд қилиш, мaънocини aнглaтaди. Улaмoлap тaъpифидa эca, мaълyм вaқтдa, мaълyм мaкoндa, мaълyм ибoдaтлapни ният билaн aдo этиш ҳаждиp. Маълум вaқт. Ҳажнинг давоми...

3250 06:00 / 23 май
Ҳаж уч турли бўлади. Улар 1. Ифрод 2. Қирон 3. Таматтуъ. ИФРОД ҲАЖ Ифрод ҳаж деб мийқотдан фақат ҳаж қилиш учун эҳромга киришдир. Ифрод ҳаж қилувчи Маккаи мукаррамага давоми...

5818 05:00 / 16.01.2017