1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср пирамидалари қандай қурилган?

18:34 / 19.05.2024 4648 pdf Ўқиш режими + -

4 минг йил олдин қурилган Миср пирамидаларининг қандай тарзда қурилгани ҳали ҳам сирлигича қолган. Олимлар бу жумбоқнинг жавобини топган бўлиши мумкин.

Мисрда бундан 4 минг йил илгари қурилган 31 та пирамида, жумладан, дунёга машҳур Гиза мажмуаси ўзининг сир-синоатини сақлаб қолган.

Яқинда тадқиқот ўтказган Шимолий Каролина Уилмингтон университети тадқиқотчилари пирамидалар Нил дарёсининг қачонлардир мавжуд бўлган қадимий тармоғи бўйлаб қурилган бўлиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда bbc.com манбасига таяниб, kun.uz сайти хабар берди.

Кўплаб йиллар давомида археологлар мисрликлар пирамидалар учун ишлатилган улкан тошларни ташиш учун яқин атрофдаги сув йўлидан фойдаланган деб ҳисоблаб келган. «Бироқ шу пайтгача ҳеч ким бу сув йўлининг шакли, ўлчами, ҳажми ва пирамидаларга яқинлик даражаси кабиларни аниқлай олишмаган», дейди тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Эман Гонейм.

Тадқиқотчилар кўмилган дарё тармоғини топиш учун сунъий йўлдош тасвирлари, тарихий хариталар, геофизик сўровномалар ва чўкиндиларни аниқлаш усулларидан фойдаланишди. Олимлар пирамидаларни қуришга ёрдам берган сув йўли минглаб йиллар олдин қум бўронлари ва йирик қурғоқчиликларда ёпилиб қолган деб ишонишади.

Тадқиқот радар технологиялар ёрдамида қум юзаларини тадқиқ қилиб, яширин тасвирларни аниқлашга муваффақ бўлди. Бу тасвирлар қадимги пирамидалар жойлашган водийдан оқиб ўтувчи кўмилиб кетган ирмоқлардан иборат.

Дарё ирмоғининг мавжудлигини аниқлаш пирамидалар конструкциясини тушунтиришга ёрдам беради. Сув йўли оғир блокларни, ускуналарни, исталган нарсани ташишда хизмат қилган.

Тадқиқотчилар жамоаси араб тилида «Пирамидалар» деган маъно англатувчи «Аҳрамат» деб номланган дарё тармоғини топишди. Унинг узунлиги 64 км, эни 200-700 метр бўлиб, у бундан 3,7-4,7 минг йил олдин қурилган 31 та пирамида ёнидан оқиб ўтган.

Мисрликлар пирамиданинг оғир юкларини кўтаришда дарё энергиясидан инсон меҳнатига қараганда кўпроқ фойдаланган бўлиши мумкин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 20202021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда давоми...

2201 10:13 / 11.06.2020
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Парижда бўлиб ўтадиган Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда давоми...

2515 08:30 / 10.12.2018
Бугун барча ижтимоий тармоқларда бир хушхабар тарқалди. Қувайт халқаро қорилар мусобақаси ташкилий қўмитаси раиси Фарид Имодининг маълум қилишича, Қувайт X давоми...

2354 08:30 / 10.01.2019
Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан 2024 йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 1900 дан 2400 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт давоми...

4166 21:33 / 09.03.2024