1447 йил 20 жумадис сони | 2025 йил 11 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

21 октябр – Ўзбек тили байрами куни

10:16 / 21 октябрь 325 pdf Ўқиш режими + -

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил тўлди.

Тилни севиш, уни ардоқлаш, миллатни севиш ва уни қадрлаш билан тенгдир. Ҳар бир халқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, маданияти унинг тилида ўз ифодасини топади.

Бирон сўз санъаткори йўқки, тил, сўз, нутққа эътибор қилмаган бўлса.

Ҳазрат Навоий:

«Сўз келиб аввалу жаҳон сўнгра,

Не жаҳонки кавн ила макон сўнгра», деб бежизга айтмаганлар.

Тил ва сўзнинг сеҳрини унга меҳр қўйганлар яхши англашади.

Турк дунёсининг буюк маърифатпарварларидан бири Исмоилбек Гаспирали ўз битикларида: «Миллатнинг икки асоси бордур. Бу уларнинг тили ва динидур. Агар миллат ҳаётидан шу иккисидан бири суғуриб олинса, бу миллат таназзулга юз тутур», дея ёзиб қолдирган.

Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили тахминан 5-7 асрларда ўрхун-энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.

Юртимизда 1989 йил 21 октябр куни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинди.

Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, булардан тахминан 200 тасигина давлат тили мақомида ва улар орасида ўзбек тили ҳам бор.

Биз ўз она-тилимизни асраб-авайлашимиз, унинг нуфузини янада оширишимиз, гўзал ва софлигини авлодларга мерос сифатида қолдиришимиз, дунёга танитишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимдир.

Барчангизга Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим тиловати деганда уни ҳарфларини жойига қўйиб аниқ ва тажвид қоидаларига мувофиқ қилиб шошилмасдан ўқиш тушунилади.Қуръони Каримда унинг тиловати давоми...

2160 10:26 / 27.01.2021
Американинг Georgetown университетида у ердаги мусулмон талабаларининг эҳтиёжларини қондириш учун АҚШда биринчи бўлиб таҳоратхоналар билан таъминланган масжид давоми...

1511 13:34 / 15.05.2023
Индонезияда Шарқий Осиёдаги энг қадимий Қуръони каримнинг босма нусхаси намойиш этилдиИндонезиянинг Жанубий Суматра провинцияси маркази Палембанг шаҳридаги давоми...

2155 15:00 / 27.04.2019
16 ноябрь ndash Халқаро бағрикенглик куни муносабати жорий йилнинг 14 ноябрь куни бир гуруҳ диний соҳа ходимлари Диний бағрикенглик кўкрак нишони билан давоми...

574 16:38 / 14 ноябрь
Аудиолар

212447 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131670 14:35 / 11.08.2021