1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ёғоч Қуръон совға қилинди

17:40 / 03.04.2021 2547 pdf Ўқиш режими + -

Истанбулда Адолат ва тараққиёт партияси маҳаллий бўлинмасининг еттинчи йиғилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ғайриодатий совға — ёғочдан ясалган Қуръон топширилди. Ушбу ноодатий Қуръон нусхаси 79 ёшли туркиялик рассом Мунир Эрбурю томонидан тайёрланган. Қуръон 30 жилддан иборат. Ҳар бир жилднинг қалинлиги 4,5 см.

Қуръон қайин ёғочидан қилинган бўлиб, муқоваси теридан. Саҳифалар 3 мм қалинликдаги қайин тахталаридан қилинган.

«Бизда бу дарахт йўқ. У Россияда ва баъзи чегарадош мамлакатларда ўсади. Тахталар у ердан келди. Ёғочлари оқ ва қаттиқ бўлгани учун биз қайинни афзал кўрдик», дейди Мунир Эрбурю.

Рассом араб хаттотлигини ёғочга қандай куйдира бошлаганини қуйидагича тасвирлаб берди: «1978-1980 йилларда қўлимда бурнер бор эди. Ўша пайтда мен савдо билан шуғулланардим. 1982-1983 йилларда менда катта қизиқиш уйғотадиган кўргазма бўлиб ўтди. 1998 йилда мен устахона очдим. Энди Туркиянинг турли минтақаларида талабаларим бор».

Совғани қабул қилган Ражаб Эрдўған Мунир Эрбурюни саҳнага таклиф қилди ва унга миннатдорчилик билдирди. Рассом айтганидек, шахсий учрашувда у давлат раҳбарига ўз тилакларини билдирди: «Президентим, илтимос, уни яхши жойда сақланг». «Албатта», - дея ишонтирди Эрдўған.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров раислигида олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида диний таълим сифатини давоми...

2367 13:26 / 08.11.2021
Бугун, 30 апрель ndash Рамазон ойининг 29куни Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси Шаввол ҳилоли кўрингани тўғрисида хабар бўлмагани сабабли, жорий йил 1 май якшанба куни давоми...

2683 00:00 / 01.05.2022
Бугун эрта тонгдан юртимиздаги барча жоме масжидлари юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Мавжуд 2070 та жоме масжидида Рамазон ҳайити муносабати билан ҳайит намози давоми...

1404 19:09 / 10.04.2024
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Қуръони каримда Албатта, Аллоҳ Ўзидан бошқа нимага дуо қилаётганларини яхши биладир. Ва У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. Ушбу давоми...

9070 08:48 / 24.07.2018