1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

«Кичик динория» масаласи

10:26 / 19.08.2025 884 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ердаги икки масала фароиз уламолари орасида машҳур бўлган. Биринчиси «Кичик динория», иккинчиси «Катта динория» дейилади. «Кичик динория»даги меросхўрлар бари аёллардан иборат бўлиб, ушбу аёлларнинг ҳар бири меросдан бир динор олишган. Бунинг кўриниши қуйидагича.
 
Масаланинг кўриниши
 
Бир киши вафот этиб, ортидан учта хотини, иккита момоси, ота бир саккиз синглиси, она бир тўртта синглиси қолди. Ундан 17 динор мерос қолган. Учта хотинга ¼ бўлиб, у 3 ҳисса бўлади. Иккита момога 1/6 бўлиб, у 2 ҳисса бўлади. Ота бир саккизта сингилга ⅔ бўлиб, у 8 ҳисса бўлади. Она бир тўртта сингилга ⅓ бўлиб, у 4 ҳисса бўлади. Масаланинг асли 12 дан 17 га авл бўлди. Мерос 17 динор бўлгач, масаланинг асли ҳам 17 дан бўлади. Бу билан ҳар бир меросхўрга 1 динордан тегади. Шунинг учун бу «Кичик динория» деб аталади:
 
12 17 Масаланинг асли
12 дан 17 га авл бўлди
Учта хотин ¼ 3 Ҳар бир хотиннинг улуши
бир бўлиб, 1 динордан тегади
Иккита момо 1/6 2 Ҳар бир момонинг улуши бир
бўлиб, 1 динордан тегади
Ота бир сингил
саккизта ⅔
8 Ҳар бир ота бир сингилнинг улуши бир бўлиб, 1 динордан тегади
Она бир
сингил учта ⅓
4 Ҳар бир она бир сингилнинг улуши бир бўлиб, 1 динордан тегади
 
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
 
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мерос илмида тарикани тақсим қилишни аввало фарз эгаларидан, сўнгра асабалардан бошлашимиз эргашиш лозим бўлган қоидалардандир. Фарз эгалари асабалардан давоми...

1473 12:08 / 15.01.2025
биров билан асаба бўлиш .Асаба маъалғойр, туғишган ёки ота бир опасингилларга хос бўлиб, улар қизлар билан бирга келиши ва улар орасида ўғил ака ёки ука давоми...

1318 12:04 / 20.11.2024
Саҳобалар ўртасидаги ушбу масала хусусида бўлиб ўтган турли қарашдан фуқаҳолар ўртасида ҳам турли фикр келиб чиққан. Уларнинг мероси тўғрисида иккита мазҳаб давоми...

1501 12:17 / 27.01.2025
Мерос олишларига ижмо қилинган эркаклар умумий саналганда ўнта тоифа бўлиб, агар уларни тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўн бештадир 1. Ўғил 2. Ўғилнинг ўғли, давоми...

1423 12:20 / 29.07.2024
Аудиолар

230213 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148792 14:35 / 11.08.2021