1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Хаворижларга қарши чиқиш керакми?

12:42 / 22 апрель 1733 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي ذَرّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ بَعْدِي مِنْ أُمَّتِي أَوْ سَيَكُونُ بَعْدِي مِنْ أُمَّتِي قَوْمٌ يَقْرَأُونَ الْقُرْآنَ لَا يُجَاوِزُ حَلَاقِيمَهُمْ يَخْرُجُونَ مِنَ الدِّينِ كَمَا يَخْرُجُ السَّهْمُ مِنَ الرَّمِيَّةِ ثُمَّ لَا يَعُودُونَ فِيهِ هُمْ شَرُّ الْخَلْقِ وَالْخَلِيقَةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَلَفْظُهُ: «سَيَكُونُ فِي أُمَّتِي اخْتِلَافٌ وَفُرْقَةٌ، قَوْمٌ يُحْسِنُونَ الْقِيلَ، وَيُسِيئُونَ الْفِعْلَ، يَقْرَأُونَ الْقُرْآنَ لَا يُجَاوِزُ تَرَاقِيَهُمْ، يَمْرُقُونَ مِنَ الدِّينِ مُرُوقَ السَّهْمِ مِنَ الرَّمِيَّةِ، لَا يَرْجِعُونَ حَتَّى يَرْتَدَّ عَلَى فُوقِهِ، هُمْ شَرُّ الْخَلْقِ وَالْخَلِيقَةِ طُوبَى لِمَنْ قَتَلَهُمْ وَقَتَلُوهُ يَدْعُونَ إِلَى كِتَابِ اللهِ وَلَيْسُوا مِنْهُ فِي شَيْءٍ، مَنْ قَاتَلَهُمْ كَانَ أَوْلَى بِاللهِ مِنْهُمْ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ مَا سِيمَاهُمْ؟ قَالَ: «التَّحْلِيقُ.

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар: «Мендан кейин (ёки келажакда) менинг умматимдан бир қавм чиқади. Улар Қуръон ўқийди, лекин у уларнинг ҳалқумидан нари ўтмайди. Улар диндан худди камондан чиққан ўқдек чиқишади, кейин унга қайтишмайди. Ана ўшалар одамларнинг ва барча махлуқотларнинг энг ёмонидир».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ الْحَرُورِيَّةَ لَمَّا خَرَجَتْ وَهُوَ مَعَ عَلِيٍّ t قَالُوا: لَا حُكْمَ إِلَّا لِلّٰهِ، قَالَ عَلِيٌّ: كَلِمَةُ حَقٍّ أُرِيدَ بِهَا بَاطِلٌ، إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَصَفَ نَاسًا إِنِّي لَأَعْرِفُ صِفَتَهُمْ فِي هَؤُلَاءِ يَقُولُونَ الْحَقَّ بِأَلْسِنَتِهِمْ لَا يُجَاوِزُ حَلْقُهُمْ، مِنْ أَبْغَضِ خَلْقِ اللهِ إِلَيْهِ مِنْهُمْ أَسْوَدُ إِحْدَى يَدَيْهِ طُبْيُ شَاةٍ أَوْ حَلَمَةُ ثَدْيٍ فَلَمَّا قَتَلَهُمْ عَلِيٌّ وَجَدُوهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Убайдуллоҳ ибн Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳарурийлар Алий розияллоҳу анҳуга қарши чиққан пайтда «Ҳукмни фақат Аллоҳ қилади!» дейишди. Шунда Алий розияллоҳу анҳу: «Ҳақ калима билан ботил нарса ирода қилинди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга бир тоифа одамларни васф қилган эдилар, мен ўшаларнинг сифатини анавиларда кўряпман. Улар тилда ҳақ гапни айтишади, лекин бу гап уларнинг ҳалқумидан нарига ўтмайди. Уларнинг ичида Аллоҳга махлуқотлар ичида энг ёқмайдиган кимса бор, унинг икки қўлидан бирида қўйнинг елинига ёки елиннинг соғиладиган жойига ўхшаш нарса туради», деди. Алий уларни қатл қилгач, ўша одамни топишди».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ривоятда зикр қилинаётган ҳодисалардан олдин қуйидагилар бўлиб ўтган эди:

Сиффиндаги жангда Муовия томон енгилиб, ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг тарафдорлари ғолиб кела бошладилар. Ишлари чатоқлигига кўзи етган Муовия ва Амр ибн Ос ўзаро маслаҳат қилишди. Амр ибн Ос «Нариги томонни ўртада Аллоҳнинг Китобини ҳакам қилишга чақириш керак», деди. Муовия ўз одамларига найзалар учига мусҳафларни боғлаб чиқишни буюрди. Унинг одамлари найзалар учига мусҳафларни боғлаб чиқишди.

Бу ҳолни кўрган ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг одамлари ихтилофга тушиб қолишди. Бирлари «Аллоҳнинг Китобини ҳакам қилайлик деган чақириққа жавоб бермасак бўлмайди», дедилар. Бошқалари «Бу ҳийла бўлса керак, жангни давом эттириш керак», дедилар. Алий ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу ҳам шу фикрда эдилар. Аммо Аллоҳнинг Китобини ҳакам қилишга рози бўлганлар кўпчилик эди. Шундай бўлса ҳам, ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу уларни бу ҳийла эканлигига ишонтиришга уриниб кўрдилар.

«Аллоҳнинг Китобига ижобат қилишга энг ҳақли одам менман! Мен уни сизлардан яхши биламан. Бу ерда ҳақ калима билан ботил иш ирода қилиняпти. Ўзи мен улар Қуръоннинг ҳукмига бўйсуниши учун жанг қиляпман. Энди қандоқ қилиб унинг ҳукмидан бош тортишим мумкин? Улар мусҳафларни Қуръоннинг ҳукмини ирода қилгани учун кўтараётгани йўқ. Бу алдамчилик, ожизлик ва ҳийла, холос! Менга билакларингиздаги кучни бир соатга қарзга бериб туринглар! Ўзи Ҳақ кесиладиган жойига етиб қолди!» дедилар.

Аммо Ашъас ибн Қайс бошлиқ тараф «Қуръоннинг ҳукмига даъватни қайтариб бўлмайди», деб туриб олиб, олдинга кетган лашкарни чақиришни талаб қилди. Шу ерда ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг яна мусулмонлар қонини тўкмаслик ҳақидаги истаклари устун келиб, боягиларнинг талабига биноан лашкарни қайтаришга амр қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг шомликлар қароргоҳига киришига бир қадам қолган эди. Уларнинг бошлиғи хабарчига «Қайтиб бориб, уларга айт! Бир неча лаҳза қолди, холос. Қандоқ қилиб ортга қайтаман ахир?» деди. Мухолифлар эса агар улар қайтмаса, ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга қарши қурол кўтаришларини айтишди. Алий ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу Ашъас ибн Қайс розияллоҳу анҳуни Муовиянинг олдига юбориб, «Нима демоқчисан?» деб сўрадилар. У бўлса «Биз ҳам, сиз ҳам Аллоҳнинг Китобига қайтайлик. Ўзимиз рози бўлган бир одамни танлайлик. Сизлар хам ўзингиз рози бўлган бир одамни танланглар. Ҳаммамиз ўша икки кишидан Аллоҳнинг Китоби амр қилган ҳукмни чиқариш аҳдини олайлик. Иккови нимага қарор қилса, ҳаммамиз шунга эргашамиз», деди.

Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бу таклифга рози бўлдилар.

Ишни ҳакамлар орқали ҳал қилишга келишилгач, ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ­Сиффиндан Кўфага қайтдилар. Аммо бу пайтда у кишининг одамлари орасида катта ва хатарли ажралиш пайдо бўлган эди. «Ишни ҳакамларга ошириш нотўғри, залолат бўлди» деган фикрни маҳкам ушлаб олганлар алоҳида хатарли кучга айланган эди. Ана шу қарши чиққанлар Ҳаруро деган қишлоқда тўпланиб, йиғин ўтказишди. Улар тахминан ўн икки минг киши эдилар. Ажралиб чиқишгани учун кейинчалик уларни «хаворижлар» деб аташди. Ўзларининг дастлабки мажлисини Ҳарурода ўтказгани учун «ҳарурийлар» деб ҳам номланишди.

Алий ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу гаплашиб кўриш, насиҳат қилиш учун уларнинг йиғинига Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумони юбордилар. Аммо бу иш ҳеч қандай фойда бермади. Шунда уларнинг ҳузурига ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ўзлари бориб, «Бу қарши чиқишингизнинг сабаби нима?» деб сўрадилар. «Сиффин куни ҳакамга рози бўлганинг», дейишди. «Мен икки ҳакамга Қуръон тирилтирган нарсани тирилтириб, Қуръон ўлдирган нарсани ўлдиришни шарт қилиб қўйдим-ку!» дедилар. «Бизга айтчи, қон (қасос) масаласида бандани ҳакам қилиш адолатдан бўладими?» дейишди. «Биз бандани ҳакам қилганимиз йўқ, Қуръонни ҳакам қилдик. Қуръон – икки жилд орасига муқоваланган саҳифаларга ёзилган хат, у гапирмайди, шунинг учун унинг ҳукмини одамлар гапирадилар», дедилар. «Бўлмаса нима учун орада маълум вақт белгиладинг?» дейишди. Ҳазрати Алий: «Билмаган билиб олиши, билган пишитиб олиши учун. Шояд Аллоҳ ушбу келишув туфайли бу умматнинг ишини ислоҳ қилса», дедилар.

Кейин ушбу ривоятда келган гап-сўзлар ҳам бўлиб ўтди.

عَنْ زَيْدِ بْنِ وَهْبٍ الْجُهَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ وَكَانَ فِي الْجَيْشِ الَّذِي سَارَ مَعَ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ إِلَي الخَوَارِجِ، فَقَالَ عَلِيٌّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «يَخْرُجُ قَوْمٌ مِنْ أُمَّتِي يَقْرَأُونَ الْقُرْآنَ لَيْسَ قِرَاءَتُكُمْ إِلَى قِرَاءَتِهِمْ بِشَيْءٍ، وَلَا صَلَاتُكُمْ إِلَى صَلَاتِهِمْ شَيْئًا، وَلَا صِيَامُكُمْ إِلَى صِيَامِهِمْ شَيْئًا، يَقْرَأُونَ الْقُرْآنَ يَحْسِبُونَ أَنَّهُ لَهُمْ وَهُوَ عَلَيْهِمْ، لَا تُجَاوِزُ صَلَاتُهُمْ تَرَاقِيَهُمْ، يَمْرُقُونَ مِنَ الْإِسْلَامِ كَمَا يَمْرُقُ السَّهْمُ مِنَ الرَّمِيَّةِ، لَوْ يَعْلَمُ الْجَيْشُ الَّذِي يُصِيبُونَهُمْ مَا قُضِيَ لَهُمْ عَلَى لِسَانِ نَبِيِّهِمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَتَّكَلُوا عَنِ الْعَمَلِ، وَآيَةُ ذَلِكَ أَنَّ فِيهِمْ رَجُلًا لَهُ عَضُدٌ وَلَيْسَ لَهُ ذِرَاعٌ، عَلَى رَأْسِ عَضُدِهِ مِثْلُ حَلَمَةِ الثَّدْيِ عَلَيْهِ شَعَرَاتٌ بِيضٌ»، فَتَذْهَبُونَ إِلَى مُعَاوِيَةَ وَأَهْلَ الشَّامِ وَتَتْرُكُونَ هَؤُلَاءِ يَخْلُفُونَكُمْ فِي ذَرَارِيِّكُمْ وَأَمْوَالِكُمْ وَاللهِ إِنِّي لَأَرْجُو أَنْ يَكُونُوا هَؤُلَاءِ الْقَوْمَ فَإِنَّهُمْ قَدْ سَفَكُوا الدَّمَ الْحَرَامَ وَأَغَارُوا فِي سَرْحِ النَّاسِ فَسِيرُوا عَلَى اسْمِ اللهِ. قَالَ زَيْدُ بْنُ وَهْبٍ فَسِرْنَا فَنَزَلْنَا مَنْزِلًا حَتَّى مَرَرْنَا عَلَى قَنْطَرَةٍ فَلَمَّا الْتَقَيْنَا وَعَلَى الْخَوَارِجِ يَوْمَئِذٍ عَبْدُ اللهِ بْنِ وَهْبٍ الرَّاسِبِيُّ، فَقَالَ لَهُمْ: أَلْقُوا الرِّمَاحَ وَسُلُّوا سُفُوفَكُمْ مِنْ جُفُونِهَا فَإِنِّي أَخَافُ أَنْ يُنَاشِدُوكُمْ كَمَا نَاشَدُوكُمْ يَوْمَ حَرُورَاءَ فَوَحَّشُوا بِرِمَاحِهِمْ وَسَلُّوا السُّيُوفَ وَشَجَرَهُمُ النَّاسُ بِرِمَاحِهِمْ فَقُتِلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضِهِمْ وَمَا أُصِيبَ مِنْ جَيْشِنَا إِلَّا رَجُلَانِ فَقَالَ عَلِيٌّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: الْتَمِسُوا فِيهِمُ الْمُخْدَجَ فَالتَمَسُوهُ فَلَمْ يَجِدُوهُ فَقَامَ عَلِيٌّ بِنَفْسِهِ حَتَّى أَتَى نَاسًا قَدْ قُتِلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ قَالَ: أَخْرِجُوهُمْ فَوَجَدُوهُ مِمَّا يَلِي الْأَرْضَ فَكَبَّرَ قَالَ: صَدَقَ اللهُ وَبَلَّغَ رَسُولُهُ فَقَامَ إِلَيْهِ عَبِيدَةُ السَّلْمَانِيُّ فَقَالَ: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ آللهَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ لَسَمِعْتَ هَذَا الحَدِيْثَ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ فَقَالَ: إِيْ وَاللهِ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ حَتَّى اسْتَحْلَفَهُ ثَلَاثًا وَهُوَ يَحْلِفُ لَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

 

Зайд ибн Ваҳб ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Алий розияллоҳу анҳу бошчилигида хаворижларга қарши борган лашкарда мен ҳам бор эдим. Алий розияллоҳу анҳу шундай деди: «Одамлар! Мен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг шундай деганларини эшитганман: «Умматимдан бир қавм чиқади. Улар шундай Қуръон ўқишадики, қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарса бўлмай қолади, намозингиз уларнинг намози олдида ҳеч нарса бўлмай қолади, рўзангиз уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Улар Қуръонни ўқиб, буни ўзининг фойдасига деб ҳисоблашади, аммо у уларнинг зарарига бўлади. Уларнинг намози бўғзидан нарига ўтмайди. Улар Исломдан худди камондан чиққан ўқдек чиқишади. Уларга талафот етказган лашкар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилидан ўзларига нималар берилишини билишганида, бундан бошқа амал қилмай қўйган бўлишар эди. Уларнинг аломати шундай: ораларида бир одам бўлади, унинг билаги бору, тирсаги бўлмайди, билагининг бошида сийнанинг соғадиган жойига ўхшаш нарса бор, унинг устида оқ туклар бор».

Сизлар Муовия томонга, Шом аҳли томонга кет­япсизлар, аммо бола-чақангиз ва мол-мулкингизни анавиларга қолдириб кетасизми? Аллоҳга қасамки, мен уларни ўша қавм бўлса керак, деб ўйлайман. Чунки улар ҳаром қилинган қонни тўкишди, одамларнинг чорвасини ғорат қилишди. Қани, бисмиллаҳ, олға!»

Бориб, бир манзилга тушдик. Кейин бир кўприкдан ўтдик. Ўша куни хаворижларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Ваҳб Росибий эди. Тўқнашган чоғимизда у уларга «Найзаларни ташланглар, қиличларингизни қинидан чиқаринглар! Улар сизларга худди Ҳаруро куни мурожаат қилишганидек мурожаат қилишидан хавфдаман», деди. Улар қайтиб, найзаларни ташлаб, қиличларини суғуришди. Лашкар уларни найзалар билан қарши олди. Ҳаммасини қатл қилиб, устма-уст тахлаб қўйишди. Биздан эса икки кишигина мусибатга учради.

Жангдан сўнг Алий розияллоҳу анҳу: «Уларнинг ичидан ўша билаги ноқис одамни топинглар!» деди. Лекин одамлар уни топа олишмади. Шунда Алийнинг ўзи ўрнидан туриб, бир-бирининг устига тахланиб ётган ўликларнинг олдига борди. «Буларни нарига суринглар», деди. Ниҳоят, ўша одамни топишди. У ўликларнинг энг тагида ётган экан. Шунда Алий такбир айтиб, «Аллоҳ рост айтган, Расули рост етказган!» деди.

Абийда Салмоний унинг олдига бориб, «Эй амиралмўъминин! Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ ҳаққи айтинг, шу ҳадисни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўзларидан эшитганмисиз?» деди. Али: «Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, ҳа!» деди. У Алийдан қасам ичишни уч марта сўраганди, уч марта қасам ичди».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ейиш ва ичишингиз ҳалол ва пок бўлишига эътиборли бўлинг.2. Ҳаром амаллардан узоқлашинг.3. Агар овқат тайёр бўлса, аввал овқатланиб олинг.4. Ҳожатхонага бориш давоми...

3059 16:26 / 02.06.2021
Кимнинг моли ортса, унинг учун ҳисоб бериши ҳам ортади. Унутманг, молнинг ҳалолига ҳисоб, ҳаромига азоб бор.Кимнинг зулми кўпайса, ниҳояси ёмон бўлади. Золим зулм давоми...

2161 14:00 / 06.03.2022
Бир неча йил аввал, тақрибан 2002 ёки 2003 йиллар эди. Дубай шаҳрида истиқомат қилардим. Бир куни маҳалламда Туркиялик нуроний отахон билан танишиб қолдим. Ёши давоми...

2131 14:07 / 18.12.2023
1. Уйдан қувиш Бақара сурасини ўқиш орқали.2. Уйқу олдидан Оятал курсийни ўқиш орқали.3. Ғазабланганда Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш .аъузу биллаҳи,ни ўқиш давоми...

3061 09:02 / 08.09.2021