1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Уйғониш давридаги дунёқараш (биринчи мақола)

09:18 / 16.04.2024 1591 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европанинг Уйғониш даври (фр. Renaissance, итал. Rinascimento) ўз тараққиётида бир қатор тарихий босқичлардан ўтди:

1) Проторенессанс – XIII аср - XIV аср бошлари;

2) Эрта Ренессанс (треченто ва кватроченто) XIV аср ўртасидан XV асргача;

3) Юқори Ренессанс (чинквиченто) – XVI асрнинг иккинчи чорагигача;

4) Кечки Ренессанс – XVI асрнинг иккинчи чорагидан – XVII асрнинг биринчи ярмигача. (8, с.319).

«Уйғониш» истилоҳи илк бор XVI асрда меъмор, мусаввир ва санъат тарихчиси Джордж Вазари томонидан Ғарбий Европада буржуа муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичи билан шартланган тарихий даврни тавсифлаш учун қўлланилган. Ушбу истилоҳнинг ҳозир биз биладиган маъноси француз тарихчиси Жюль Мишле томонидан XIX асрда жорий қилинди. (7, с.90).

Ренессанс ва Реформация  янги шаклдаги тамаддуннинг ривожланиши ва оёққа туришида муҳим роль ўйнади. «Уйғониш» истилоҳи XV-XVI асрлар мобайнида Европанинг барча мамлакатларини қамраб олган муайян маданий-идеологик ҳаракатни ифодалаш мақсадида қўлланилади. Арбобларнинг мақсади – қадимги римликлар ва юнонлар дунёсидаги қадрият ва идеалларни тиклашдан иборат бўлган. Қадриятларнинг таъкидланаётган тизимида энг юқори ўринга гуманизм ғоялари чиқади. Шунинг учун ҳам Уйғониш даврининг арбобларини кўпинча гуманистлар деб аташади. Гуманизм (инсонийлик) йирик ғоявий ҳаракат сифатида ривожланади: у маданият ва санъат арбобларини қамраб олади, савдогарлар, мансабдорлар ва хатто олий диний табақа – папа котибиятини ўз қаторига қўшиб олади. Ана шу ғоявий асос замирида янги дунёвий зиёлилар шаклланади.

Уйғониш давридаги дунёқарашни антропоцентрик сифатида таснифлаш мумкин. Яъни, коинотнинг марказий сиймоси Худо эмас, инсон. Худо барча борлиқнинг бошланиши, инсон эса – бутун дунё маркази. Жамият - Худо ихтиёрининг махсулоти эмас, балки инсон фаолиятининг натижаси. Мазкур давр санъатида инсон олий тимсол сифатида  намоён этилади, гўзаллик эса уйғунлик ва меъёр асносида тушунилади. Ўрта аср санъатининг ясси ва танасиз тасвирлари ўз ўрнини уч ўлчовли, рельефли, бўртган сарҳадларга бўшатиб берди. Шунингдек, Уйғониш даври намоёндаларининг бадиий, фалсафий ва публицистик ижодларида черковга қарши йўналишлар ҳам эътиборга молик.

Ушбу жанрдаги энг ёрқин асарлар сифатида Дж. Боккаччонинг (1313-1375) «Декамерон» ва Эразм Роттердамскийнинг (1469-1536) «Нодонлик мадҳи» асарларини айтиб ўтиш мумкин.

Янги цивилизация ориентирларининг шаклланиши. Реформация – XVI асрда Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларининг аксариятини қамраб олган католик черковига ва папа ҳокимиятига қарши олиб борилган кенг ижтимоий-сиёсий ва идеологик ҳаракат. XVI аср бошига келиб католик черкови ўзини мавжуд тизимнинг таянчи ҳисоблаб, халқаро таъсир кўрсатувчи кучга айланди. Бу эса, ўз навбатида, дунёвий ҳокимиятни бўйсинтириш йўлида ўз сиёсий ҳукумронлигини ўрнатишни истаган, папа бошчилигидаги католик черковнинг кучли эътирозларини келтириб чиқарди.

(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европа маданиятининг пойдеворига дарз кетиб бўлган, деворлари тебраниб қолган, кунданshyкунга юксалиб боргани сайин унинг оғишиши ва парокандалиги ошиб борар, давоми...

1858 13:42 / 08.09.2024
Албатта, тиб бор ерда доришунослик ҳам бор. Тибнинг ривожига қараб доришунослик ҳам ривожланади. Чунки бу икки нарса бирбирига чамбарчас боғлиқдир. Мусулмонлар давоми...

3684 13:31 / 04.06.2021
бешинчи мақола Андалусия Колумб Американи очиши билан деярли бир вақтда йўқ бўлди. Тарихдан маълумки, 1492 йилда испанияликлар Гранадани ишғол қилдилар ndash бу бир давоми...

1643 16:00 / 29.07.2023
Монофизит черковларИсо алайҳиссаломда илоҳий ва инсоний лоҳутий ва носутий табиатнинг бирлашиб, бир бутун табиатга айланганлигини айтувчи ва бошқа черковлардан давоми...

2409 16:01 / 05.08.2020
Аудиолар

211740 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130990 14:35 / 11.08.2021