1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Нил сатҳини ўлчовчи қурилма

09:00 / 04.04.2022 3339 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Бу – нилометр, яъни Нил сатҳини ўлчовчи қурилма. Бу мусулмонларнинг Мисрдаги энг қадимий иншоотларидан биридир. Унинг ёрдамида Нил дарёсидаги сувнинг сатҳи ўлчанган. Нил дарёсида ҳар йили тошқин бўлиб, у пайтда сув мана шу туйнукдан кирган. Ҳозир биз турган жой сув билан тўлган. Мана бу устунга чизиқлар чизилган. Ўлчов бирлиги – газ, бир тирсак. Устунга ҳар бир газ баландликка чизиқлар ўйиб қўйилган. Бу ерда ҳар йилги, ҳар кунги сувнинг сатҳи белгилаб борилган. Ҳар йилги маълумотлар ўтган йил ва ундан олдинги кўрсаткичлар билан солиштириб борилган. Агар сувнинг сатҳи юқори бўлса, демак далалар яхши суғорилади, ҳосил юқори бўлади, савдо яхши бўлади, даромад катта бўлади, одамлар солиқ тўлашади – ҳеч қандай муаммо бўлмайди».

Доктор Ториқ Суалим

Америкадаги Қоҳира университети

Ислом давлати мутасаддилари Нил дарёсининг сатҳини кузатиб бориб, бу йилги кутилаётган ҳосилни чамалаб, олинадиган солиқнинг миқдорини белгилашар эди, чунки мусулмонларнинг мақсади талончилик эмас эди. Уларнинг мақсади узоқ йиллар турадиган салтанат барпо этиш, Мисрни эса унинг тожидаги олмослардан бирига айлантириш эди.

Асосан кўчманчи қабилалардан иборат бўлган мусулмон армияси энди бир жойда қўним топиб, мамлакатда доимий қароргоҳ ташкил қилиши лозим эди. Улар илк ғалаба қозонган жойдан бир неча юз метр нарида археологлар мусулмонларнинг Мисрдаги дастлабки қароргоҳининг қолдиқларини топишди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Рим Туркманий Лондон империал коллежи Ислом тамаддуни фақат қадимги юнон фалсафасинигина сақлаб қолгани йўқ. Мусулмонлар инсоният асрлар давомида давоми...

2671 10:30 / 17.01.2020
Аллоҳ таоло .Ҳадид, сурасида марҳамат қилади .Батаҳқиқ, расулларимизни очиқойдин ҳужжатлар ила юбордик ва одамлар адолатда туришлари учун улар давоми...

1934 12:34 / 24.07.2024
Хулласи калом мазкур ноқулай ҳолатдаги дин Рим империяси ҳудудларида ва унинг кучи ва таъсири остида дунёнинг бошқа тарафларида ҳам кенг тарқалди.Император давоми...

5735 14:40 / 17.12.2018
Мусулмон давлатида яшаётган иймонли мўминлар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда ҳуррият давоми...

3081 17:05 / 03.12.2019
Аудиолар

231277 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149801 14:35 / 11.08.2021