1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш учун мастер ва менежмент режалари қабул қилинади

15:22 / 17.03.2024 1430 pdf Ўқиш режими + -

Президент топшириғига кўра Самарқанд шаҳрида Ипак йўли давлат музейини ташкил этиш, Амир Темур боғларини қайта тиклаш, Бибихоним мажмуасини реставрация қилиш, шунингдек, Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш тўғрисида мастер ва менежмент режалари бўйича қарорлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Бухородаги Пои Калон ансамбли.
Фото: «Газета.uz»

Самарқанд шаҳрида Буюк ипак йўли давлат музейини ташкил этиш, Амир Темур боғларини қайта тиклаш, Бибихоним мажмуасини реставрация қилиш, шунингдек, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилишга қаратилган мастер ва менежмент режалари тўғрисида қарорлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига берилган мазкур кўрсатма президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНEСКО — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги қарорида 2025-yilda-yunesko-bosh-konferensiyasi-43-sessiyasining-samarqand-shahrida-otkazilishiga-tayyorgarlik-korish-boyicha-chora-tadbirlar-togrisida_579983) келтирилган. Форум 1985 йилдан бери биринчи марта Париждан ташқарида ўтказилади.


Жамғарма юқоридаги ҳужжатларни ЮНEСКО мезонлари асосида ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиши керак, дейилади қарорда.


Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигига ЮНEСКО бош директори номига Ўзбекистон Республикасининг Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлиши учун расмий ариза топширилди.


Бундан ташқари, ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссияга Ўзбекистондаги шаҳарлар, ноёб маданий ва табиий мерос объектларини тегишлича ЮНEСКОнинг Ижодкор шаҳарлар ҳамда Таълимни тарғиб этувчи шаҳарлар тармоқларига, шунингдек, халқаро рўйхатларига киритиш чораларини кўриш топширилди.


Бухоро маданий мероси обидаларини сақлаш ҳолати аввалроқ 2023 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 45-сессиясида кўриб чиқилган эди. Кейинги сессия жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтади.


Қўмита ўз қарорида Ўзбекистон ҳукуматининг тарихий марказни ривожлантириш ва янги ишларга қўйилган мораторийни кенг қамровли мастер ва менежмент режалари ишлаб чиқилгунга қадар мораторийга буфер зонани киритиш орқали кенгайтириш тўғрисидаги қарорини олқишлади.

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Наманганлик қол ва ҳол илми билимдони, устоз мураббий Олимхон домлани вафоти муносабати билан чуқур давоми...

1813 05:30 / 25.07.2020
Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 20192023 йилларга мўлжалланган .Йўл харитаси,да кўзда тутилган давоми...

2275 15:40 / 02.07.2019
Жорий йилнинг 14 декабрь куни устозларимиз Муҳаммад Айюб домла Косоний ва Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Айман Ҳасаний Жанубий Кореянинг Чеонгжу Ислом давоми...

1664 17:10 / 17.12.2022
Франция терма жамоа футболчиси, Испаниянинг .Реал Мадрид, клуби ҳужумчиси ва вице сардори, Карим Бензема Қуръони Карим тинглашни спорт машғулотларининг бир қисми давоми...

2610 15:00 / 28.10.2021