1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ шифокори рўзадор футболчиларга маслаҳатлар берди

13:05 / 26.03.2023 1930 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмита раиси, «Локомотив» клуби бош шифокори Аброр Пирриев Суперлига ва Про лигадаги рўзадор ўйинчиларга овқатланишда нималарга эътибор қаратиш борасида маслаҳатлар берди.

«Рўзадор футболчилар учун эътиборли жиҳатлар:
Машғулот ёки ўйин давомида футболчи организми учун энергия манбаи – бу унинг ифторлик ва саҳарликда тановул қилган таомидир. Шу боис оғиз очиқ пайтда етарли суюқлик ичиш ва оқсилга бой таомлардан ейиш муҳим.


Саҳарликда қовурилган, тузи мўл, ёғли, аччиқ, ўта ширин емаклар емаган маъқул. Димланган таомлар, сут маҳсулотлари, тухум, бўтқалар (овсянка, пшёнка) мақбул. Ифторликда салатлар, дуккакли суюқ ҳамда меъдага ботмайдиган қуюқ таомлар, мевалар мумкин.


Оғизни ёпгач дарҳол уйқуга кетмай, бомдод намозидан сўнг тоза ҳавода бироз сайр, мутолаа ёки уй юмушларини қилинг. Уйқу эса емак ошқозонни тарк этиб улгурган, қуёш тафти анча кучайган, ухлаш суннат қилинган – туш маҳалига қолдирилса нур устига аъло нур. Тиниқиб ухлаб, куч йиғиб, кечки маҳал машғулотга чиқаверасиз (ҳарқалай футболчиларда бунга шароит бор). Буёғига оғиз очишга яқин қолади.
Машғулот ёки ўйин маҳали оғиз очишга тўғри келганда, сувдан сўнг икки дона хурмо ва битта банан етарли», - дея ёзади Ўзбекистон миллий жамоасида узоқ йиллар давомида шифокор сифатида фаолият юритган Аброр Пир Муҳаммад телеграмдаги каналида.

Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давоми...

1967 18:51 / 08.05.2024
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси узоқ йиллар халқимизга ва динимизга хизмат қилиб келаётган Тошкент шаҳар Олмазор тумани .Имом Термизий, давоми...

2064 21:48 / 10.04.2021
20252026 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ҳамда Тошкент ислом институти Модуль таълим давоми...

836 12:14 / 29.07.2025
Туркманистонда 2020 йил 13 июлдан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли ёпилган масжидлар ўз фаолиятини тиклади. Бу ҳақда республика муфтиятига асосланиб, .Туркман давоми...

1725 08:00 / 03.04.2021