1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Чеченистонда Aҳмат ҳожи Қодиров номидаги мадраса очилди

18:11 / 25.01.2024 1772 pdf Ўқиш режими + -

Чеченистон Республикаси Грозний туманида Республиканинг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Aҳматҳожи Қодиров номидаги мадраса очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Чеченистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди.


Тантанали тадбирда Чеченистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, муфтий Салоҳ ҳожи Межиев ва қатор дин олимлари, оқсоқоллар ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.


Ўқув муассасаси 100 талабага мўлжалланган бўлиб, 260 квадрат метр майдонни ўз ичига олади. У ерда талабалар тўлиқ таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган.


Мадрасанинг қурилиши Чеченистон Республикасининг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Aҳмат ҳожи Қодиров номидаги минтақавий жамоат фонди томонидан молиялаштирилган.


Маълумотларга кўра, бугунги кунда Чеченистон Республикасида жами 1400 дан ортиқ масжид фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 2023 йилда 33 та янги масжид қуриб битказилди. Шунингдек, айни пайтда 81 та зиёратгоҳ қурилмоқда.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан .Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб давоми...

6238 13:07 / 20.09.2018
Замонамизнинг забардаст уламоларидан, нақшбандия тариқатининг муршидларидан бири, етук аллома, устоз, шайх Ҳасан Қилич афанди ҳазратлари ҳамда Қуръони Карим давоми...

1857 12:05 / 24.04.2024
Президент Шавкат Мирзиёевнинг .Янги Ўзбекистон, газетасига берган интервьюси Малайзия экспертлар ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда .Дунё, ахборот давоми...

2316 16:00 / 24.08.2021
Бугун Чеченистон пойтахти Грозний шаҳри аэропортида янги масжид очилишида иштирок этадиган мартабали меҳмонлар, шу жумладан Ўзбекистон вакиллари ҳам кутиб давоми...

3578 19:05 / 21.08.2019