1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Тасбеҳлар намози

11:18 / 21.01.2024 5436 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ لِلْعَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ: يَا عَبَّاسُ يَا عَمَّاهُ، أَلَا أُعْطِيكَ، أَلَا أَمْنَحُكَ، أَلَا أَحْبُوكَ، أَلَا أَفْعَلُ بِكَ عَشْرَ خِصَالٍ إِذَا أَنْتَ فَعَلْتَ ذَلِكَ غَفَرَ اللهُ لَكَ ذَنْبَكَ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، قَدِيمَهُ وَحَدِيثَهُ، خَطَأَهُ وَعَمْدَهُ، صَغِيرَهُ وَكَبِيرَهُ، سِرَّهُ وَعَلَانِيَتَهُ، عَشْرُ خِصَالٍ أَنْ تُصَلِّيَ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ، تَقْرَأُ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ فَاتِحَةَ الْكِتَابِ وَسُورَةً، فَإِذَا فَرَغْتَ مِنَ الْقِرَاءَةِ فِي أَوَّلِ رَكْعَةٍ وَأَنْتَ قَائِمٌ قُلْتَ: سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ ِللهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ خَمْسَ عَشْرَةَ مَرَّةً، ثُمَّ تَرْكَعُ فَتَقُولُهَا وَأَنْتَ رَاكِعٌ عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ مِنَ الرُّكُوعِ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَهْوِي سَاجِدًا فَتَقُولُهَا وَأَنْتَ سَاجِدٌ عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ مِنَ السُّجُودِ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَسْجُدُ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، فَذَلِكَ خَمْسٌ وَسَبْعُونَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ، تَفْعَلُ ذَلِكَ فِي أَرْبَعِ رَكَعَاتٍ، إِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تُصَلِّيَهَا فِي كُلِّ يَوْمٍ مَرَّةً فَافْعَلْ، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ جُمُعَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ شَهْرٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ سَنَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي عُمُرِكَ مَرَّةً. وَزِيدَ فِي رِوَايَةٍ: فَإِنَّكَ لَوْ كُنْتَ أَعْظَمَ أَهْلِ الْأَرْضِ ذَنْبًا غُفِرَ لَكَ بِذَلِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَعِبَارَتُهُ: فَلَوْ كَانَتْ ذُنُوبُكَ مِثْلَ رَمْلِ عَالِجٍ لَغَفَرَهَا اللهُ لَكَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга: 
«Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан фориғ бўлсанг, турган ҳолингда: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи валаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда уларни ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), уларни ўн марта айтасан. Ана ўша бир ракъатда етмиш бештадир. Буни тўрт ракъатда ҳам қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар Жумъада бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта қил», дедилар».


Бошқа бир ривоятда: 
«Агар сен ер аҳлининг энг катта гуноҳкори бўлсанг ҳам, албатта, у ила сенга мағфират қилинур», деган жумла зиёда қилинган. 
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизийнинг иборасида: 
«Агар гуноҳларинг қумтепа мислича бўлса ҳам Аллоҳ уларни сендан мағфират қилади», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан бошқа Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъийд ас-Самъаний, Абу Мусо Мананий ва Имом Бухорий «Жузул Қуръон»да ривоят қилган.
Ибн Абу ас-Сайф ал-Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида

Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради: 
«Тасбеҳлар намозини Жумъа куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида «Вал аср»ни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
Абу Усмон ал-Хайрий аз-Зоҳид: 
«Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизда .такбир айтиш, деб одатланиб қолган, намозхонларни сафга туришга чорлаш учун айтиладиган махсус нарса .иқома,, дейилади.Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар, давоми...

92224 05:00 / 04.01.2017
Ушбу фаслда Қуръони каримдаги сажда оятлари тиловат қилинганда сажда қилиш, унинг фазли, ҳукмлари ва бошқа шунга оид масалалар баёни келган ҳадиси шарифлар давоми...

23480 05:00 / 09.01.2017
Кўпчилик орасида баъзи ихтилофчи гуруҳларни калта иштонлар деб аташ ҳам одат бўлган. Бу ўша гуруҳга мансуб кишиларнинг бу ишга алоҳида эътибор бериб, кўпчилик давоми...

5789 05:00 / 09.01.2017
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Аёл киши қандоқ кийимда намоз ўқийди, деб сўралди. У киши .У химорда ва бутун жисмини тўсиб икки қадамининг устини давоми...

5097 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

213189 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132409 14:35 / 11.08.2021