1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Фарзандларимиз телефондан қандай фойдаланиши керак?

18:18 / 16.01.2024 2178 pdf Ўқиш режими + -

«Телефондан узоқ вақт давомида фойдаланиш боланинг руҳий ҳолати ва ижтимоий мослашишида ҳам муаммоларга олиб келади», деб хабар беради Cоғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. 


– Таъкидлаш жоиз, болаларнинг ижтимоийлашуви туғилгандан бошлаб то ўсмирлик пайтигача давом этади. Бунда, айниқса, мактабгача ва мактаб даври муҳим роль ўйнайди. Сабаби, ушбу даврда бола бошқалар билан мулоқот қилишни, жамиятда ўзини қандай тутишни, одоб-ахлоқ нормаларини ўрганади, ақлий ривожланади, унда ижтимоий кўникмалар шаклланади.


Гаджетлар эса атроф-муҳитни энди идрок этаётган боланинг тўлақонли ижтимоийлашувига тўсқинлик қилади. Телефон «ичига кириб кетиб», ташқи дунёдан узилиб қолиш туфайли унда кейинчалик бошқалар билан коммуникация қилишда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин.


Мактабгача ижтимоийлашув, энг аввало, оилада бошланади. Шунинг учун ушбу даврда ота-оналар фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказиши, бирга турли тўгаракларга бориши, жамоавий ўйинларда қатнашиши, уларда спортга қизиқиш, китоб ўқишга муҳаббат ҳиссини уйғотиши муҳимдир. Энг асосийси, ота-оналарнинг ўзлари гаджетлардан имкон қадар камроқ фойдаланиб, фарзандларига намуна бўлиши керак.


Тўғри, болаларни телефондан мутлақо айириб қўйиш ҳам нотўғри. Чунки, уларнинг зарари билан бир қаторда фойдали томонлари ҳам кўп, албатта. Замонавий гаджетлар тақдим эта оладиган имкониятлар болаларга янги билим олишга ёрдам беради, уларга ўқиш жараёнида ас қотади.


Муҳими, уларнинг саломатлигига путур етиши ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш учун болалар телефонлардан қанча вақт ва нима мақсадда фойдаланаётганини назорат қилиш зарурдир.


Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» китобида: «Болаларга уяли алоқа жиҳозини олиб беришга шошилмаслик, олиб берганда ҳам, фақат зарурат юзасидан ишлатилишини йўлга қўйиш лозим.


Кўпроқ болаларнинг каердалигини билиб туриш, баъзи ишларга чорлаш мақсадида уяли алоқа жиҳози уларда ҳам заруратга айланиб қолиши мумкин. Бу ҳолда уларга фақат гаплашиш имконини берадиган жиҳоз олиб бериш керак. Бошқа амалиётларни бажариш, мисол учун, қисқа мактуб юбориш ва қабул қилиш, сурат олиш, овоз ёзиш, интернетга кириш кабиларни аралаштирмаслик мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, болаларнинг жиҳозларини назорат қилиб, ичидагиларини тез-тез текшириб туриш керак», дейилган.

 

Хуршид Маъруф тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонининг Мадинадаги турар жой қўмитаси 2024 йил 7 июлдан бошлаб, 2025 йилги ҳаж мавсумига жойларни рўйхатдан ўтказиш учун аризаларни қабул қилишни давоми...

13218 17:14 / 11.07.2024
2023 йил 23 май куни Тошкент вилоятидаги .Зангиота, жомеъ масжидида шу йил ҳажга борувчи Тошкент вилоятилик ҳожилар билан вилоят бош имомхатиби Жасур домла Раупов давоми...

1816 11:17 / 24.05.2023
Юртимизда 2021 йилнинг 8 ойида масжидларнинг 14 таси очилди, 42 таси янгидан қурилди, 88 таси эса таъмирланди.Масжид ndash мўминмусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат давоми...

2331 16:00 / 26.08.2021
Хабарга қараганда, Канадада фаолият кўрсатувчи Алберта мусулмон жамоатчилик билан алоқалар кенгаши AMPAC ва KychnerVaterlo мусулмон аёллар уюшмаси CMWKW исломофобияга давоми...

2066 13:40 / 22.02.2019