1447 йил 17 жумадул аввал | 2025 йил 08 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ким нима қилса, ўзи жавоб беради

19:00 / 08.01.2024 3087 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

«Ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз ва қиёмат куни унга бир китоб чиқарамизки, у унга очилган ҳолда рўбарў бўлур» (Исро сураси 13-оят).

Ҳар бир инсон яхшими, ёмонми, амал қилса, унинг амали ўзи билан бўлади, ундан ажрамайди. Қуръони Карим инсонга шу маънони мужассам ҳолда ҳис эттириш учун амалини худди бўйинга осиб қўйиладиган нарса қилиб кўрсатмоқда. Инсон яхши билиши лозимки, унинг ҳар бир қилган иши бўйнига осилиб боради. Ундан тониб, мен қилганим йўқ, деб қутулишнинг имкони йўқ. Бунинг устига, қиёмат куни унга очиқ бир китоб чиқариб кўрсатилади. Ўша очиқ китобда унинг ҳамма амаллари аниқ шаклда битилган бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб бўлади. Демак, инсон фақат яхши амал этиши, ёмон амалдан ҳазар қилиши лозим. Чунки ўша қиёмат куни ҳар бир инсонга:

ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ

«Китобингни ўқи, бугунги кунда ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур)» (Исро сураси 14-оят).

Бошқа ҳисобчининг кераги йўқ. Ҳамма ишларинг шу китобда ёзилган, ўқиб олсанг, бўлди. Ўзинг ўзингга ҳисобчисан, гувоҳсан.

ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ

«Ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоятга юрадир. Ким залолатга кетса, ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз» (Исро сураси 15-оят).

Аллоҳ таоло умумий қоида шундай бўлишини ирода этган. Ҳар ким ўзи учун жавоб беради. Яхшилик қилса, ҳидоят йўлига юрса, ўзи учун қилган бўлади. Бошқа учун эмас.

«Ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоятга юрадир».

Унинг ҳидоятга юриши бошқага фойда келтирмайди. Инчунин, Аллоҳга ҳам унинг ҳидоятга юришидан бирор манфаат йўқ.

«Ким залолатга кетса, ўзи учунгина залолатга кетадир».

Зиёни ўзига қайтади. Аллоҳ таолога ҳеч қандай зиён етмайди. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларини тутган даъватчиларга ҳам зарар етмайди. Зарар фақат залолатга кетган шахснинг ўзигагина етади.

«Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас».

Ҳамма ўз оғирлигини ўзи кўтаради. Ҳар ким нима қилса, ўзи жавоб беради. Шу билан бирга,

«Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз».

Инсонга ақл, фаросат берганимиздан кейин, дунёдаги қудратимизга, Холиқ, Мудаббир ва Розиқ эканимизга далолат этувчи мўъжизаларга қараб тўғри йўлни танлаб, Бизга иймон келтириб, ибодат этишини фарз қилиб, бажарилмаса, жазолашни жорий қилсак, ҳаққимиз бор эди. Аммо бундай қилмадик. Бандаларимизга раҳм қилдик. Мазкур нарсалар устига, яна огоҳлантирувчи, эслатувчи пайғамбар юборишни ҳам ирода этдик. Пайғамбар огоҳлантирганидан кейин ҳам иймон ва Ислом йўлини танламаганларни азоблашга аҳд этдик. Пайғамбар ва унинг даъвати етмаганларни эса азобламасликка қарор қилдик.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Мунофиқун сурасида шундай марҳамат қилади .Улар .Агар Мадинага қайтиб борсак, албатта, азиз хорни ундан чиқарур,, ndash дерлар. Ҳолбуки, азизлик давоми...

3844 10:43 / 19.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади quotСизлардан вафот этиб, жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ою ўн кун кутарлар. давоми...

2759 16:00 / 01.03.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Сен .Осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот ndash Аллоҳдан ўзгани валий қилиб оламанми Ҳолбуки, У давоми...

1827 19:00 / 26 август
Аллоҳ таоло Тавба сурасида бундай деб марҳамат қилади .Сен .Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг Хожамиздир. Мўминлар давоми...

2994 07:05 / 15.11.2018