1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас

16:09 / 03.11.2018 4098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз. Ким охиратнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз. Ва шукр қилувчиларни албатта мукофотлармиз(Оли Имрон сураси, 145-оят).

Сизлар ўлимдан қўрқиб, урушни ташлаб, қочиб юрибсизлар. Ҳолбуки, Аллоҳнинг изнисиз бирорта одам ўлмайди. Қачонки Аллоҳ жон олувчи фариштага изн бергандагина, унинг жонини олади.

«Ёзилган ажал ўлароқ» – маълум ва белгиланган муддатдир. Ўлим ундан аввал ҳам, кейин ҳам келмайди. Балки айнан белгиланган вақтда келади. Шунинг учун қўрқмасдан, душман билан урушаверишингиз керак эди. Қўрқоқлик ажални чўзиб юбормайди. Шижоат ҳам умрни камайтириб қўймайди.

Шундай бўлганидан кейин ҳамма охирати учун нима тайёрлаб қўйганига қарасин. Қилган амалига қараб, самарасини теради.

«Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз».

Ким бу беш кунлик дунёнинг дардида юрган бўлса, иймон йўлини тарк қилиб, ҳайвон каби, бу дунё матоҳларидан фойдаланишни ўзининг олий мақсади қилиб олган бўлса, унга ўша хоҳлаган нарсаси берилади.

Лекин белгиланган ажалидан ортиқ яшай олмайди. Охиратига ҳеч нарса қолмайди.

«Ким охиратнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз».

Кимки олий уфқларга интилса, бу беш кунлик дунёнинг тор доираси билан чегараланиб қолмай, охиратнинг чексиз ҳаётига ҳам интилса, иймон йўлини ўзига йўл тутиб, ҳақиқий инсон бўлиб ҳаёт кечирса, ушбу ҳаёти давомида охират савобига эришишни ўзининг олий мақсади қилиб олган бўлса, унга ўша хоҳлаган нарсаси берилади. Лекин у ҳам ажали етганда ўлади.

«Ва шукр қилувчиларни албатта мукофотлармиз».

Инсон зотини улуғлаган Аллоҳга шукр қилиб, ҳайвонлик даражасидан инсонлик даражасига кўтарилиб, иймон йўлини тутганларга Аллоҳнинг муносиб мукофотлари бўлади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва уни англамасликлари учун қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Қачон Қуръонда Роббингнинг давоми...

1748 19:00 / 16.04.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ва Мусога китобни бердик ва уни .Мендан ўзгани вакил тутманглар, ndash дея Бану Исроилга ҳидоят қилиб давоми...

2064 19:00 / 20.12.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Эй иймон келтирганлар Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират давоми...

3009 11:07 / 17.05.2020
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон давоми...

2277 17:00 / 07.12.2021
Аудиолар

227761 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146494 14:35 / 11.08.2021