1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Самарқандга ташриф буюрди

16:30 / 27.11.2023 1638 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари юртимиз бўйлаб илмий сафарни бошлаган эдилар.

Бугун, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Самарқанд вилоятида жойлашган Имом Бухорий номидаги ҳадис илми марказига ташриф буюрдилар. Ташриф жараёнида меҳмонлар марказдаги талабалар ва илмий тадқиқотчи олимларга яратилган шароитлар ҳамда олиб борилаётган илмий ишларни кўздан кечирдилар. Шунингдек, Имом Бухорий ҳаёт йўлларига бағишланган музей билан ҳам яқиндан танишиб чиқдилар.


Сўнгра марказда таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув асносида «Фиқҳда ҳадис илмининг аҳамияти» мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.


Ушбу илмий суҳбат сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

















Шу билан доктор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг Самарқанддаги ташрифлари якунига етди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг декабр ойида юртимизнинг таниқли уламолари Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Жанубий Кореядаги ватандош диндошларимиз давоми...

2019 15:06 / 11.12.2022
Умра ва Ҳажга борувчилардан менингитга қарши вакцина олганлик ҳақида ҳужжат талаб қилиниши бекор қилингани йўқ, деб маълум қилди Санэпидқўмита. Тартиб ўз кучида давоми...

1269 08:40 / 12.02.2025
.Обод маҳалла, давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси, .Имом алБухорий, маҳалла фуқаролари йиғини, Маданий мерос департаменти давоми...

2735 09:14 / 24.04.2021
БААнинг Шаржа шаҳрида Ислом санъати ва тарихига бағишланган .Шарқдан эртаклар, кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда gulf news манбасига таяниб, iqna.ir хабар давоми...

1324 06:40 / 05.05.2021
Аудиолар

232117 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150628 09:35 / 11.08.2021