1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари «Hilol Nashr» нашриётида

18:04 / 27.11.2023 1903 pdf Ўқиш режими + -


2023 йил 27 ноябрь куни Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига ташриф буюрдилар. Азиз меҳмонларни масжид имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Юсуф кутиб олиб, у зотни ташриф билан муборакбод этдилар. Шайх Муҳйиддин Али Қорадоғий ҳазратлари дастлаб масжид хонақоҳига кириб, икки ракат намоз ўқиб, юртимиз ҳақига кўплаб дуолар қилдилар.  Шунингдек, мажмуада намозхонлар учун яратилган қулай шарт-шароитларга гувоҳ бўлиб, илиқ фикрларини билдириб ўтдилар.







Сўнгра мажмуада бунёд этилаётган музей ҳақида маълумотлар берилди ҳамда шайх ҳазратларининг илмий мерослари ва фаолиятлари билан яқиндан таништирилди. Масжид имоми Исмоилжон домла ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг илмий меросларини келажак авлодга намуна ўлароқ етказишда ҳамда ушбу мажмуани барпо этишда давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатини ва ташаббус кўрсатганини алоҳида эътироф этиб, меҳмонларга сўзлаб бердилар. Бундан шайх Али Қорадоғий ҳазратлари бағоят хурсанд бўлиб, юртбошимизга мақтовлар айтиб, у кишининг ҳақига хайрли дуолар қилдилар.










Сўнгра меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюрдилар. Доктор Али Қорадоғий ҳазратлари бу ердаги китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлиб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар.













Кейин азиз меҳмонлар «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, у ердаги диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар билан танишдилар. Хусусан, шайх ҳазратларининг шоҳ асарлари бўлмиш «Тафсири Ҳилол»нинг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилидаги нашри ва «Олтин силсила» асарларини кўздан кечирдилар. Шу билан бир қаторда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильм ҳақида ҳам маълумотлар берилди.















Ташриф сўнгида шайх Муҳйиддин Али Қорадоғий ҳазратлари бошчилигидаги меҳмонлар Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келиб, марҳум устозимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қабрларини зиёрат этиб, у кишининг ҳақларига Аллоҳ таолодан набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб, дуолар қилдилар.









Зиёратдан сўнг азиз меҳмонларга эсдалик ҳадялари топширилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Чеченистон оммавий ахборот воситалари республика меҳмонлари орасида Исломни қабул қилишнинг янги ҳолати ҳақида хабар беришмоқда.Йесентуки шаҳридан бўлган 23 давоми...

2577 13:30 / 08.05.2021
Мамлакатимиз истиқлол байрамининг 33 йиллигини муносиб кутиб олиш, талаба ёшларга қулай шартшароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг давоми...

1204 21:05 / 27.08.2024
Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Уламолар Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давоми...

1465 20:45 / 12.12.2024
Инсоният тараққиёти ва илмга ҳисса қўшган мусулмон уламоларидан бири биология, фармакология ва ўсимликшунослик соҳасида улкан янгиликларни амалга оширган олим давоми...

3719 15:52 / 20.02.2024