1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухорода ХVIII асрда қурилган эски масжид биноси топилди

14:14 / 24.04.2021 2733 pdf Ўқиш режими + -

«Обод маҳалла» давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси, «Имом ал-Бухорий» маҳалла фуқаролари йиғини, Маданий мерос департаменти Бухоро вилоят бошқармаси ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 2-секторга тегишли ҳудудда Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган маҳаллани ободонлаштириш, ҳудудларни санитар тозалаш ҳам одамлар учун қулай инфратузилмани яратиш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро тарихий марказидаги хонадонларни бирма-бир ўрганиш жараёнида маҳалланинг Мирзо Ғафур кўчасидаги омборхоналар (гаражлар) ва аҳоли уйлари орасида қолиб кетган қадимий масжид биносининг қолдиқлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос департаменти Бухоро вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ХVIII аср бошларида қурилган мазкур объект «Қўчқор Кўрчи» масжидига тегишли бинолар эканлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли идоралар билан биргаликда батафсил ўрганиш ишлари олиб борилиб, мазкур маданий мерос объектини давлат муҳофазасига олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназар ташаббуслари билан юртимиздаги масжидларда пешин намозидан давоми...

1600 11:29 / 08.02.2023
Қуръонга ҳурматrdquo лойиҳаси доирасида бошланган ушбу фаолият Судандаги Африка мусҳафлариrdquo Қуръон босиш ва тарқатиш маркази ташаббуси билан амалга давоми...

2543 17:09 / 12.02.2019
Республикамизнинг ҳар бир вилоятида Вақфrdquo хайрия жамоат фондининг вилоят филиаллари фаолият кўрсатиб келмоқда. Фонд томонидан юзлаб хайрия тадбирлари ташкил давоми...

2671 12:40 / 17.12.2018
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмита раиси, .Локомотив, клуби бош шифокори Аброр Пирриев Суперлига ва Про лигадаги рўзадор ўйинчиларга овқатланишда давоми...

1970 13:05 / 26.03.2023