1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Бутун дунёда рибохўрликни йўлга қўйдилар

19:00 / 07.11.2023 1914 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ

«Аҳду паймонларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирурлар. Ўзларига эслатилган нарсалардан кўп улушни унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларини мудом хиёнат узра кўрасан. Бас, уларни афв эт ва ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир» (Моида сураси, 13-оят).

Бану Исроил яҳудийлигига борди. Ҳатто Аллоҳ таоло билан бўлган аҳдномани ҳам бузди. Уни бажо келтирмади. Намозни қоим қилмади. «Намоз» деб аталмиш улуғ ибодатни Аллоҳ айтганидек эмас, ўзлари хоҳлаганларидек бузиб адо этадиган бўлишди. Закот бериш у ёқда турсин, ҳамма иқтисодий алоқаларга ҳаром-харишни қўшдилар. Одамларнинг молини ботил йўл билан ейишни жорий қилдилар. Аллоҳнинг барча пайғамбарларига бирдай иймон келтиришмади, аксинча, уларнинг кўпчилигини ҳақорат қилдилар. Иғво ва бўҳтонлар ёғдирдилар. Ҳатто Закариё, Яҳё алайҳиссалом кабиларни ўлдиришгача бориб етдилар. Ийсо алайҳиссаломни ўлдирдик, деб даъво қилдилар. Охирги Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам ўлдиришга ҳаракат қилдилар. Аллоҳга яхши қарз бериш тугул, бандага ҳам яхши қарз бермадилар. Бутун дунё бўйича қарз беришда рибохўрликни йўлга қўйдилар.

Мазкур бузғунчиликлари ва яна бошқа жиноятлари учун Аллоҳ таоло уларни лаънатлади – Ўз раҳматидан қувди. Аллоҳ таоло уларнинг қалбларини қаттиқ қилиб ҳам қўйди. Шу сабабдан озгиналаридан бошқа аксариларининг қалбларига ҳидоят нури ҳам кирмайди.

Аҳдномани бузишнинг баъзи кўринишлари ояти кариманинг ўзида ҳам зикр қилинган:

«Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирурлар».

Калималарни – сўзларни ўзгартириш деганда Таврот назарда тутилмоқда. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Ўзининг самовий китоби бўлмиш Тавротни нозил қилганда, Бану Исроилдан бу китобни муҳофаза қилиш, қандай нозил бўлган бўлса, шундай сақлаш ҳақида аҳднома олган эди. Аммо бундай бўлмади. Яҳудий тарихчиларнинг ўзлари айтишларича, асл Таврот йўқолганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Яҳудийлардан бирор киши Тавротни ёдламагани ҳам ҳақиқатдир. Ҳозирги кунда яҳудийлар «Мусо алайҳиссаломдан қолган», деб олиб юрган беш китобдан иборат Талмуд эса Тавротнинг қандай ёзилганлиги, уни сақлаш ҳақида аҳднома олинганлиги каби ишларни ҳикоя қилади. Яҳудийларнинг ўзлари таъкидлашларича, Таврот бобилликлар яҳудийларни асир олган пайтларда йўқолган.

Бу ҳам етмагандек, улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирганлар. Яъни баъзи лафзларнинг ўзини, баъзиларининг маъноларини ўзгартирганлар. Яна бошқа бирларини эса асл маънодан бошқа маънога бурганлар. Улар яна:

«Ўзларига эслатилган нарсалардан кўп улушни унутдилар».

Яъни, Аллоҳ томонидан уларга келган Тавротдаги ва бошқа эслатмаларни қасддан эсларидан чиқардилар. Оятнинг давомида Аллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб:

«Уларнинг озгиналаридан бошқаларини мудом хиёнат узра кўрасан», – дейди.

Аллоҳ ҳидоятга солиб, Исломни қабул қилган яҳудийларни эътиборга олмаганда, хиёнат уларнинг асосий сифатлари ҳисобланади. Улар румликларга ҳам, форсликларга ҳам хиёнат қилганлар. Доим яхшилик кўришларига қарамай, мусулмонларга қайта-қайта хиёнат қилганлар. Лекин шунга ҳам қарамай, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига:

«Бас, уларни афв эт ва ўтиб юбор», – демоқда ва орқасидан:

«Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир», – деб хушхабар бермоқда.

Бу ҳукм ушбу оят нозил бўлган вақтга хос ва муносиб ҳукм эди. Кейинчалик Аллоҳ таоло Пайғамбарига уларни Мадинаи Мунавварадан ва Арабистон ярим оролидан бутунлай ҳайдаб чиқаришни амр қилди.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Эй иймон келтирганлар Агар китоб берилганлардан бир гуруҳига итоат қилсангиз, иймонингиздан кейин давоми...

2343 19:30 / 16.11.2021
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида Набий алайҳиссаломга ва барча мўминларга Ўзига юзланиб, илтижо қилишни тавсия қилади. Айтгин .Аллоҳим Барча давоми...

2940 17:00 / 21.01.2021
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Бирбирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Магар ўзаро розилик ила давоми...

2859 21:08 / 01.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ҳар бир умматга, уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари узра Аллоҳнинг исмини зикр қилишлари учун, давоми...

7188 11:00 / 12.06.2023