1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Нега энди муҳандисдан жарроҳлик қилишини талаб қилишимиз керак?!

11:12 / 04 январь 1764 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Тариху Бағдод» китобида, Мизий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Таҳзибул камол» номли китобида келтиришади:
«Саҳл ибн Муҳаммад Сижистоний айтади:
  «Бизга Куфа аҳлидан бир омил келди. Омиллар ичида бунақа моҳирини кўрмаганман. Мен унинг ҳузурига кирдим. У мендан сўради:
- Мени Басрадаги олимлар билан таништирсанг!


- Асмаъийнинг илмини Зиёдий пухта эгаллаган. Наҳвда энг моҳир олимимиз Мозанийдир. Ҳилолур Раъй фиқҳда энг моҳиримиз. Шозукий ҳадис борасида энг моҳир. Қуръон илмларида энг моҳир менман. Ибн Калбий шартлар ва талабларни энг яхши ёзади!
- Эртага уларнинг барини менинг ҳузуримда жамла!


Эртаси мен уларнинг барини омилнинг ҳузурига жамладим. Омил сўради:
- Қайси бирингиз Мозанийсиз?


Мозаний деди:
- Мен!
- Зиҳорнинг каффоратида ғилай қулни озод қилса бўладими?
- Мен фақиҳ эмасман. Мен наҳв устасиман!


Омил Зиёдийга деди:
- Эй Зиёдий! Ўз хотинини унинг маҳрини учдан бири эвазига хулуъ қилган эрга қандай ёзган бўлар эдинг?


Зиёдий деди:
- Мен буни билмайман. Бунинг устаси Ҳилолур Раъй!


Омил Ҳилолур Раъйдан сўради:
- Эй Ҳилол! Ибн Авн Ҳасан Басрийдан нечта ҳадис ривоят қилган?


Ҳилолур Раъй деди:
- Бу менинг илмим эмас. Бунинг мутахассиси Шозукий!


Омил Шозукийга деди:
- Эй Шозукий! «يَثْنُونَ صُدُورَهُم» ни ким қироат қилган?


Шозукий деди:
- Бу менинг илмим эмас. Бу Абу Ҳотимнинг илми? 


Омил Абу Ҳотимга деди:
- Эй Абу Ҳотим! Басра халқининг фақирлиги ҳақида, мевалар бўлмагани тўғрисида мўминлар амирига қандай мактуб битасан?


Абу Ҳотим деди:
- Мен балоғат соҳиби эмасман. Мен Қуръон мутахассисиман!


Омил бизга деди:
- Сизлар қанақа одамсизлар ўзи?! Киши эллик йил илмнинг ортидан юриб фақат битта фанни ўрганадими?! Бизнинг Куфамиздаги олим Кисоий бу саволларнинг барига бир ўзи жавоб берар эди!».


Киши бир неча фанни пухта эгалласа ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам бу манфаатли бўлади албатта. Бунга ҳеч ким шак қилмайди. Аммо бунга ҳамма ҳам қодир бўлавермайди.
Кишининг битта фанни яхши билиши унинг учун айб эмас. Бу дунё аввало мутахассислик дунёсидир. 


Нега энди муҳандисдан жарроҳлик қилишини талаб қилишимиз керак?!
Нега энди жарроҳдан мерос илми ҳақида сўрашимиз керак?!
Нега энди ўн қироатни билган кишидан барча ҳадисни билишини талаб қиламиз?!
Нега энди механикдан Навоийнинг шеърлари, Антаранинг ашъорларидан сўраймиз?!
Инсонлар пайдо бўлгандан бери бир-бирларига муҳтождирлар. Муҳандис грамматикани, морфологияни билмаса нима муаммо?!


Кишининг бир соҳада етук мутахассис бўлиши кўп соҳаларда чала мутахассис бўлишидан фойдалироқ эмасми?!


Қолаверса, илм ҳам ризқ. У ҳам ҳаммага ҳар хил берилади. Аллоҳ бир бандасига бир эшикни очса, бошқасига уни ёпиши мумкин. Саҳобалар ҳам ҳамма майдонда тенг эмас эди. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу жанг устаси эди. Унинг шеър ёза олмаслигида қанақа муаммо кўрасиз?!


Ҳассон ибн Собит шеърни яхши ёзар эди. Нега ундан Холид каби моҳир саркарда бўлишини талаб қиламиз?!


Уларнинг иккиси ҳам ўз майдонида исломга катта хизмат қилган. Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақтовларига сазовор бўлишган!


Буни бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганлар:
«Умматимга умматим ичидаги энг шафқатли инсон Абу Бакрдир. Аллоҳнинг динида энг қаттиққўли Умардир. Энг ҳаёлиси Усмондир. Энг яхши ҳукм қиладигани Алидир. Мерос илмини энг яхши биладигани Зайд ибн Собитдир. Қуръонни энг яхши ўқийдигани Убай ибн Каъбдир. Ҳалол ва ҳаромни энг яхши биладигани Муоз ибн Жабалдир. Ҳар бир умматнинг ишончли кишиси бўлади. Бу умматнинг ишончли кишиси Абу Убайда ибн Жарроҳдир!».


Убайнинг Зайд ибн Собитдан кўра Қуръонни яхшироқ ўқишида нима муаммо бор?!


Зайднинг Убайдан кўра фароиз илмини яхшироқ билишида нима мушкулот бор?!


Бу нарса иқтидор. Киши Аллоҳ берган иқтидорини ривожлантириб ўзига ҳам, бошқаларга ҳам манфаат бериши лозим. 


Қоронғуда ўтин теришга чиққан кишидек бўлиб қолишдан не фойда?!


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 сентябрдаги 03-07/7119-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кечки овқат қани эй ҲубайбҲубайб кечки овқатни ҳозирлашда кечикиб кетди. Имом Ҳасан Басрий ундан .Ҳубайб овқат қани Очдан ўлай дедикку,, дея сўради.У деди .Бир давоми...

3843 17:00 / 15.04.2022
Сафарларимдан бирида ёнимга бир йигит келиб ўтирди ва ўзини таништирди. Ёзган китобларим учун ташаккурлар айтди. Сўнгра ўзининг қиссасини бошлади.Авваллари, ndash давоми...

3423 16:53 / 18.12.2023
Африка қитъаси шимолиғарбида жойлашган Марокаш давлатини араблар ndash Мағриб, турклар ndash Фас, французлар эса Марок Марокко деб атайдилар. Мазкур қироллик ҳудудида давоми...

850 14:02 / 17 декабрь
Бу воқеа Сурияда юз берган. Тикувчилик корхонаси раҳбари ҳикоя қилади.Тикувчилик корхонасининг раҳбари эдим. Эри вафот этган, уч нафар етими бор қўшним бор эди. давоми...

2203 11:00 / 12.08.2023