1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари

09:23 / 25.02.2024 2341 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Мухтор Мағровий машҳур авлиё олим шайх Муҳаммад ибн Умар Ҳуварийнинг насл-насабидан бўлиб, насабини набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳу орқали жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, набираси Идрис орқали олиб боради. (Аллоҳ ундан рози бўлсин).


Шайх Мухторга тасаввуф ва бошқа диний илмларда ижозаларини ўзининг маънавий йўлбошчиси ва Усмонли халифалигининг сўнгги олими шайх Муҳаммад Эмин раҳматуллоҳи алайҳдан олганлар. Устозлари орасида марҳум муҳаддис шайх Мустафо Аъзомий розияллоҳу анҳуни жуда яхши кўрар, уни қадрлар, илмий масалаларда маслаҳатлашар ва кутубхонасини унга васият қилиб қўяди.


Шайх Мухтор кўп йиллар мобайнида Қўшма Штатларда турли анжуманларда маърузалар ўқиган, дарслар берган. 2018 йилдан бери у Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилади. У ерда, шу кишининг ташаббуси билан ташкил этилган, Ал-Мадина институтининг қошидаги Суҳба дастурини асосчиси ҳамда устози сифатида фаолият олиб бормоқда. Суҳба – диний-марифий дастур бўлиб, унда кенг қамровли диний илмлар, айниқса, руҳий тарбияга урғу берилиб, шу билан бирга уларни ҳаётда тадбиқ қилиш ўргатилади.


Шайх Мухтор услубларини ўзига хослиги унинг мақсади бирлигидадир. Ҳар бир билим соҳаси хоҳ назарий, хоҳ ҳуқуқий, тарихий, тафсир бўлсин, эътиқодимизнинг ажралмас доимийларига хизмат қилиши лозим. Булар: тажрибавий (ва шунчаки интеллектуал ёки академик эмас) тавҳид ва гўзал ахлоқдан иборат.


Шайх Мухтор исломий фанлардан ташқари Сиракуз университетида (АҚШ) физика бўйича магистр ва электротехника бўйича PhD (иккаласи ҳам имтиёзли) даражасини олиб, университетда бир муддат муҳандислик, математика, физика ва диний илмлар бўйича дарслар берган.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 сентябрдаги 03-07/7119-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақолада Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Пиштқўрғон қишлоғида жойлашган Хожа Дониёр эшон мақбарасининг тарихи мавзусида бўлиб, унда нақшбандия давоми...

2597 16:00 / 27.12.2021
Бу кишининг исмлари Муваффиқуддин Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қуддома ибн Миқдом бўлиб, Солим ибн Умар ибн Хаттоб алАдавий алҚуроший алМақдисий давоми...

4720 22:20 / 27.04.2017
У зот Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия муҳофазаси, Мансура шаҳри, Ажа марказига тобе Санбахт қишлоғида 1374 ҳижрий сана, Рамазон ойининг 27 чиси, милодий санага давоми...

3847 22:19 / 31.08.2024
mdash Муфтий ҳазратлари Ўзингизга аён, ҳозир шундай бир пайтда яшаяпмизки, ҳаётимизда йиғилиб қолган кўплаб чигил ва мавҳум муаммолар хусусида рўйрост, ошкора давоми...

2872 14:51 / 24.04.2024