1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уралдаги «Имом Бухорий» масжиди ҳақида

11:54 / 16.08.2023 1967 pdf Ўқиш режими + -

Урал – Россиянинг йирик жўғрофий ҳудудларидан бири бўлиб, ҳудуднинг асосий қисмини шу номдаги тоғ тизмаси эгаллаган. Ушбу тоғлар Шимолий Муз океанидан Қозоғистоннинг шимоли-ғарбига қадар чўзилган. Мазкур минтақанинг энг йирик шаҳри (Свердловск вилояти маъмурий маркази) – Екатеринбургдан 14 км узоқликда жойлашган йўлдош шаҳарча – Юқори Пишма (Вернхняя Пышма)да 2019 йил янги жомеъ масжиди барпо этилган бўлиб, унга машҳур юртдошимиз, муҳаддис олим «Имом Бухорий» номи берилган. Мазкур масжид мусулмонларнинг вилоятидаги энг йирик мажмуаси сифатида ўз бағрига 700 нафар намозхонни сиғдира олиши мумкин.


Масжид минораси (38 метр) ва гумбази (20 метр) ўзига хос ясси мис «ликопчалар» билан қопланган. Шу сабабли ҳам маҳаллий аҳоли орасида мазкур намозгоҳнинг «Медная мечеть» («Мис масжид») деган яна бир номи пайдо бўлган.


Туркиялик бунёдкорлар томонидан классик усулда барпо этилган масжиднинг қолган қисми оқ мармар ҳамда оч тусли гранит тошлари билан қопланган. Бинонинг ички тарафи, эшик ва дарвозалар Усмонийлар салтанати даврига оид нақшлар билан безатилган. Деворларга Қуръони Карим оятлари битилган, айнан Туркияда тайёрланган катта кошинлар ёпиштирилган. Дераза ромлари мозаика (рангли шишалар) услубида безатилган ойналар билан қопланган.

Маълумот ўрнида юқори Пишмада масжид қурилишидан аввал Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий мажмуасидан махсус капсулада бир сиқим тупроқ олиб келиниб, бўлажак намозгоҳнинг яқинидаги жойга кўмилган экан.


Бугунги кунда Россияда 20 миллиондан ортиқ (баъзи маълумотларга кўра 26 миллион) мусулмон бор. Москва ва Санкт-Петербург аҳолисининг ўн фоизини Ислом динига эътиқод қилувчилар ташкил этади. Бу борадаги энг катта кўрсаткич Ингушетияда – 98 фоиз. Чеченистон аҳолисининг 96 фоизи, Доғистон нуфусининг 94 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Юқори кўрсаткичли ҳудудлар орасида Кабардин-Булғор (70 фоиз), Қорачой-Черкас (54,6), Бошқирдистон (54,5) ва Татаристон (54) республикалари бор.

Зиёдулла Ҳамидов тайёрлади
«Ҳилол» журналининг 4(49) сонидан олинди

 

 

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
2025 йилги Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони Карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур давоми...

1611 16:23 / 28 февраль
Тошкент шаҳри .Ҳазрати Али, жоме масжиди имомхатиби Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинландилар. давоми...

3282 17:00 / 03.05.2021
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти давомчилари давоми...

1759 17:40 / 12.02.2021
Қонунбузарларни жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.Дания парламенти муқаддас матнларни таҳқирлашни тақиқловчи қонунни маъқуллади. У мамлакатда давоми...

1017 10:03 / 08.12.2023
Аудиолар

213584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132791 14:35 / 11.08.2021