1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

«Исломни фалончи билан азиз қил» дейиш хатоми?

11:10 / 24.02.2024 2470 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам «Аллоҳ, исломни фалончи билан азиз қил!» дебди. 
Шунга бошқалар «Ислом ўзи азиз эмасми!?» деб унга «раддия» ва ҳақоратлар ёғдиришмоқда. 


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Термизий, Имом Аҳмад ва бошқалар ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда «Эй Аллоҳ, икки Умардан бири билан Исломни азиз қил» дедилар. 


Икки Умардан мақсад Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ва Абу Жаҳл. 


Аллоҳ таоло ушбу дуони қабул айлаб, Умар розияллоҳу анҳуни иймонга ҳидоят қилди ва у зотнинг қўлларида чиндан ҳам Ислом кўп нусратларга эришиб, дунёнинг энг катта империяларини фатҳ этди. 


Шундай экан, Аллоҳдан фалончи билан Исломни азиз қил, деб сўраш хато бўлмайди. 
Бу гап билан Ислом азиз эмас, деб тушунилмайди. Ундай тушунилганда ҳақдан бошқасини сўзламайдиган ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилмаган бўлардилар. 


Ақлимиз етмаган, бизга бегона кўринган ҳар бир нарсани инкор қилавермайлик, яхшилар. Акс ҳолда, ўзимиз билмаган ҳолда Аллоҳга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга раддия бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас. 
Ишни эгаларига қолдирайлик. 
Аллоҳ таоло иймонимизни саломат қилсин!

Маҳмуд Усмон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг насроний қўшниси бор эди. У баландроқ ерда ҳожатхона қурган эди. Ҳожатхонадан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг уйига нажосат сизиб давоми...

2245 12:04 / 10.01.2023
Кўпчилигимиз Қуръони Каримдаги бу улуғ оятни ўқиганмиз, эшитганмиз. Аммо бу оятнинг маъноси борасида тафаккур, тадаббур қиладиганлар озчиликни ташкил қилади, давоми...

3156 11:00 / 06.01.2023
Кундалик ҳаётимиздаги ўзаро муносабатларнинг бир қисми пул, молиявий олдибердилар билан боғлиқ. Инсон қайси соҳада фаолият юритмасин бевосита бу жараёнда давоми...

3446 14:20 / 09.01.2025
Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган давоми...

4656 21:52 / 08.05.2018