1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дажжолнинг сифатлари

16:58 / 31 май 2250 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقِيَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ فِي بَعْضِ طُرُقِ الْمَدِينَةِ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَتَشْهَدُ أَنِّي رَسُولُ اللهِ»؟ فَقَالَ هُوَ: أَتَشْهَدُ أَنِّي رَسُولُ اللهِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «آمَنْتُ بِاللهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ، مَا تَرَى»؟ قَالَ: أَرَى عَرْشًا عَلَى الْمَاءِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَرَى عَرْشَ إِبْلِيسَ عَلَى الْبَحْرِ، وَمَا تَرَى»؟ قَالَ: أَرَى صَادِقَيْنِ وَكَاذِبًا أَوْ كَاذِبَيْنِ وَصَادِقًا، فَقَالَ: «لُبِسَ عَلَيْهِ دَعُوهُ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий алайҳиссалом Абу Бакр ва Умар билан бирга уни Мадина кўчаларидан бирида учратдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга: «Мен Аллоҳнинг Расули эканлигимга шаҳодат келтирасанми?» дедилар. У эса «Сен ҳам менинг Аллоҳнинг Расули эканлигимга шаҳодат келтирасанми?» деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Мен Аллоҳга, Унинг фаришталарига ва китобларига иймон келтирганман», дедилар. Сўнг: «Сенга нималар кўринади?» дедилар. «Сув устида турган Аршни кўраман», деди у. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Иблиснинг денгизда турган аршини кўрар экансан. Яна нимани кўрасан?» дедилар. «Икки содиқни ва бир козибни ёки икки козибни ва бир содиқни кўраман», деди. Шунда у зот: «Бу алжираб қолибди, уни тек қўйинглар», дедилар».

Шарҳ: Бу ривоят аввалгисини таъкидлаш билан бирга, Ибн Сайёднинг иблис билан алоқадорлигини очиқ-ойдин баён қилмоқда.

وَعَنْهُ قَالَ: خَرَجْنَا حُجَّاجًا أَوْ عُمَّارًا وَمَعَنَا ابْنُ صَائِدٍ فَنَزَلْنَا مَنْزِلًا فَتَفَرَّقَ النَّاسُ وَبَقِيتُ أَنَا وَهُوَ فَاسْتَوْحَشْتُ مِنْهُ وَحْشَةً شَدِيدَةً مِمَّا يُقَالُ عَلَيْهِ، قَالَ: وَجَاءَ بِمَتَاعِهِ فَوَضَعَهُ مَعَ مَتَاعِي، فَقُلْتُ: إِنَّ الْحَرَّ شَدِيدٌ، فَلَوْ وَضَعْتَهُ تَحْتَ تِلْكَ الشَّجَرَةِ، فَفَعَلَ قَالَ: فَرُفِعَتْ لَنَا غَنَمٌ، فَانْطَلَقَ فَجَاءَ بِعُسٍّ، فَقَالَ: اشْرَبْ أَبَا سَعِيدٍ، فَقُلْتُ: إِنَّ الْحَرَّ شَدِيدٌ وَاللَّبَنُ حَارٌّ، مَا بِي إِلَّا أَنِّي أَكْرَهُ أَنْ أَشْرَبَ عَنْ يَدِهِ، أَوْ آخُذَ عَنْ يَدِهِ، فَقَالَ: يَا أَبَا سَعِيدٍ لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آخُذَ حَبْلًا فَأُعَلِّقَهُ بِشَجَرَةٍ ثُمَّ أَخْتَنِقَ مِمَّا يَقُولُ لِيَ النَّاسُ، يَا أَبَا سَعِيدٍ مَنْ خَفِيَ عَلَيْهِ حَدِيثُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَا خَفِيَ عَلَيْكُمْ مَعْشَرَ الْأَنْصَارِ، أَلَسْتَ مِنْ أَعْلَمِ النَّاسِ بِحَدِيثِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ أَلَيْسَ قَدْ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ (فِي الدَّجَّالِ): «هُوَ كَافِرٌ»، وَأَنَا مُسْلِمٌ، أَوَ لَيْسَ قَدْ قَالَ: «هُوَ عَقِيمٌ، لَا يُولَدُ لَهُ»، وَقَدْ تَرَكْتُ وَلَدِي بِالْمَدِينَةِ، أَوَ لَيْسَ قَدْ قَالَ فِيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَدْخُلُ الْمَدِينَةَ وَلَا مَكَّةَ»، وَقَدْ أَقْبَلْتُ مِنَ الْمَدِينَةِ وَأَنَا أُرِيدُ مَكَّةَ، قَالَ أَبُو سَعِيدٍ: حَتَّى كِدْتُ أَنْ أَعْذِرَهُ، ثُمَّ قَالَ: أَمَا وَاللهِ إِنِّي لَأَعْرِفُهُ وَأَعْرِفُ مَوْلِدَهُ وَأَيْنَ هُوَ الْآنَ، قَالَ: قُلْتُ لَهُ: تَبًّا لَكَ سَائِرَ الْيَوْمِ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Биз ҳажга [ёки умрага] отландик. Ибн Соид ҳам биз билан эди. Бир манзилга тушдик. Одамлар тарқалиб кетишди, мен эса у билан қолдим. Ибн Соид ҳақида айтилган нарсалар туфайли ундан қўрқиб, ҳадиксирадим. У нарсаларини олиб келиб, менинг нарсаларим устига қўйди. Мен унга: «Кун жуда исиб кетди. Буларни анави дарахтнинг остига қўйсанг қандоқ бўларкин?» дедим. У шундоқ қилди. Шу пайт узоқда қўйлар кўринди. У бориб, бир коса кўтариб келди ва: «Ич, Абу Саъид», деди. «Иссиқ кучайиб кетди, сут ҳам иссиқдир», дедим. Аслида унинг қўлидан бирон нарса ичгим ёки унинг қўлидан бир нарса олгим келмаётган эди, холос. У: «Абу Саъид! Одамлар мен ҳақимда айтаётган гаплардан безиб, баъзан гап-сўзларни деб, арқон олиб, анави дарахтга ўзимни осиб қўйгим келади. Абу Саъид! Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадислари кимгадир махфий қолган бўлса бордир, лекин сиз – ансорийларга махфий қолган эмас. Сен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларини энг яхши биладиган одамлардан бирисан-ку! Расулуллоҳ алайҳиссалом (Дажжол ҳақида) «У кофир» деган эмасмилар? Мен эса мусулмонман. У зот «У бепуштдир, ундан насл туғилмайди» демаган эдиларми? Менинг эса Мадинада ўғлим қолди. Расулуллоҳ алайҳиссалом у ҳақда «У Мадинага ҳам, Маккага ҳам кирмайди» демаган эдиларми? Мен эса Мадинадан келяпман, Маккага кетяпман», деди.

Шунда (у ҳақдаги гаплар ёлғон бўлса керак, деб ўйлаб) ҳаттоки унинг узрини қабул қилай дедим. Аммо у: «Аммо мен уни биламан, унинг туғилган жойини ҳам, ҳозир қаердалигини ҳам биламан», деб қолди. Шунда мен унга «Кўрган кунинг қурсин!» дедим».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ибн Сайёднинг иши Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин ҳам ноаниқлигича қолган экан. Одамлар орасида у ҳақда ҳар хил гаплар юрар, одамлар ундан қочар эканлар. Ушбу ривоятнинг ровийси Абу Саъид розияллоҳу анҳу ҳам ўшаларнинг бири экан. Аммо тақдир тақозоси билан ҳаж ёки умра сафарида Ибн Сайёд билан ҳамсафар бўлиб қолиб, ноилож у билан суҳбатлашиб, бир қанча гаплардан хабардор бўлган эканлар.

1. Ибн Сайёд одамларнинг ўзи ҳақидаги гапларидан сиқилиб, ўзини ўзи осмоқчи бўлиб юрар экан.

2. Ибн Сайёд Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларидан далиллар келтириб, ўзининг Дажжол эмаслигини таъкидлар экан. Масалан, «Расулуллоҳ алайҳиссалом (Дажжол ҳақида) «У кофир» деган эмасмилар? Мен эса мусулмонман»; «У зот «У бепушт бўлади, ундан насл туғилмайди» демаган эдиларми? Менинг эса Мадинада ўғлим бор»; «Расулуллоҳ алайҳиссалом у ҳақда «У Мадинага ҳам, Маккага ҳам кирмайди» демаган эдиларми? Мен эса Мадинадан келяпман, Маккага кетяпман», дер экан.

3. Аммо Ибн Сайёд «Мен Дажжолни биламан» деганидан кейин Абу Саъид розияллоҳу анҳунинг у ҳақдаги фикрлари яна ўзгариб қолган экан.

وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَمْشِي فَلَقِيَ ابْنَ صَائِدٍ فِي بَعْضِ طُرُقِ الْمَدِينَةِ، فَقَالَ لَهُ قَوْلًا أَغْضَبَهُ فَانْتَفَخَ حَتَّى مَلَأَ السِّكَّةَ، فَدَخَلَ ابْنُ عُمَرَ عَلَى حَفْصَةَ وَقَدْ بَلَغَهَا، فَقَالَتْ لَهُ: رَحِمَكَ اللهُ، مَا أَرَدْتَ مِنِ ابْنِ صَائِدٍ؟ أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّمَا يَخْرُجُ مِنْ غَضْبَةٍ يَغْضَبُهَا.

«Ибн Умар Мадина кўчаларидан бирида Ибн Соидга дуч келиб қолиб, унга бир гап айтган эди, у ғазабланиб кетиб, кўчага тўлгудек шишиб кетди. Сўнг Ибн Умар Ҳафсаникига кирди. Унга бунинг хабари етиб келган экан. (Ҳафса) унга шундай деди: «Аллоҳ раҳм қилгур, Ибн Соиддан нима истаган эдинг? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У (Дажжол) қаттиқ ғазаблангани туфайли зоҳир бўлади» деганларини билмасмидинг?» деди».

Шарҳ: Дажжолнинг одамларга хуруж қилиши ғазаби қаттиқ чиқишидан бошланар экан. Буни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжаи мутоҳҳаралари, Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг опалари бўлмиш Ҳафса онамиз яхши билар эканлар.

وَعَنْهُ قَالَ: لَقِيتُهُ مَرَّةً أُخْرَى وَقَدْ نَفَرَتْ عَيْنُهُ فَقُلْتُ: مَتَى فَعَلَتْ عَيْنُكَ مَا أَرَى؟ قَالَ: لَا أَدْرِي، قُلْتُ: لَا تَدْرِي وَهِيَ فِي رَأْسِكَ، قَالَ: إِنْ شَاءَ اللهُ خَلَقَهَا فِي عَصَاكَ هَذِهِ قَالَ: فَنَخَرَ كَأَشَدِّ نَخِيرِ حِمَارٍ سَمِعْتُ، قَالَ: فَزَعَمَ بَعْضُ أَصْحَابِي أَنِّي ضَرَبْتُهُ بِعَصًا كَانَتْ مَعِيَ حَتَّى تَكَسَّرَتْ وَأَنَا وَاللهِ مَا شَعَرْتُ، ثُمَّ دَخَلْتُ عَلَى أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ فَحَدَّثْتُهَا فَقَالَتْ: مَا تُرِيدُ إِلَيْهِ أَمَا تَعْلَمُ أَنَّهُ قَدْ قَالَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يَبْعَثُهُ عَلَى النَّاسِ غَضَبٌ يَغْضَبُهُ». رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Иккинчи бор учратганимда унинг бир кўзи бўртиб чиққан экан. Унга: «Кўзинг қачон бундай бўлиб қолди?» десам, «Билмадим», деди. Мен: «Бошингдаги нарсани билмайсанми? Агар Аллоҳ хоҳласа, уни (кўзингни) мана шу ҳассангда пайдо қилиб қўярди», деган эдим, у эшакка ўхшаб шундай пишқириб юбордики, умримда эшакнинг бунчалик қаттиқ пишқирганини эшитмаганман. Баъзи шерикларим қўлимдаги ҳассам синиб кетгунича уни дўппослаганимни айтишди, аммо Аллоҳга қасам, ўзим буни сезмадим. Сўнг бориб, мўминлар онасининг (Ҳафсанинг) олдига кириб, унга бўлган гапни айтиб берган эдим, Ҳафса: «Ундан (Ибн Сайёддан) нима истайсан? У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни одамларнинг бошига келтирадиган биринчи нарса – унинг қаттиқ ғазабланиши», деганларини билмасмидинг?» деди».

Шарҳ: Дажжолнинг кўзи бўртиб чиққан бўлар экан. Бу сифат Ибн Сайёдда ҳам пайдо бўлган экан. Унинг эшакка ўхшаб ҳанграши ҳам бор экан.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг Каломида санаб адоғига етиб бўлмас руҳоний лаззатлар бордир. Робб таолонинг Каломидан кўра ширинроқ, тотлироқ калом йўқдир. Унда лаззат, унда адаб бор, давоми...

4420 13:55 / 07.03.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бир кишининг олдидан ўтиб қолдилар. У бошқа бир биродарига ҳаё ҳақида гапираётган эди. Яъни, кўп ҳаёли бўлиш ҳам давоми...

4087 16:00 / 14.03.2023
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири кибр ва манманликдир. Кибр жуда ёмон, қабиҳ иллатдир. Кибр ва манманлик давоми...

2958 17:00 / 19.03.2021
Зайд Аммийдан, у баъзи фуқаҳолардан ривоят қилади .Эй илм эгаси Илмингга амал қил. Молмулкингни ортиқчасини бергин. Ортиқча гапдан тийилгин. Роббинг ҳузурида давоми...

869 13:35 / 09 октябрь