1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Дунё ковушимга сажда қилди

11:00 / 26.07.2023 2185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўнгги бобурий Баҳодиршоҳ замонида яшаган, ҳужжатул-ислом Қосимун Нонутвийнинг олдига Мерад шаҳрининг ҳокими Илоҳийбаҳш катта бир идишда олтин ва пулларни олиб, ҳадя қилгани келибди. Йўлда ўйлабди: “Мен қилгандек ҳадяни у зотга ҳеч ким қилмаган бўлса керак”. Шу пайт Қосимун Нонутвий Масжиди Чаттанинг олдида сочларини олдириб ўтирган экан. Ҳоким салом берибди. У зот алик олибдию, лекин унга қарамабди. Илтифот кўрмаган ҳоким мақсадга ўтибди:


- Ҳазрат, сизга бу ҳадяни олиб келган эдим...
- Сенинг ҳадянгни олишга менинг ҳожатим йўқ.
- Сизнинг олишга ҳожатингиз бўлмаса, менинг беришга ҳожатим бор. Савоб олмоқчиман.
- Мен Девбанд мадрасидан 7,5 рупий ойлик оламан. Бу менинг бир ойлик рўзғоримга етади. 8 рупий олиб қўйсам, ярмини нима қиларкинман деб кечаси ухлолмай чиқаман. Сенинг бир қоп пулингни нима қиламан. 


Ҳоким кўнглидан ўтказибди: “Ўзи олмаса, шогирдларига бўлиб берса бўлмасмикан?”. Шайхул Ислом шу заҳоти дебди:


- Агар сенинг кўнглингда бу пулларни шогирдларга бўлиб бериш бўлса, ўзинг бўлиб берақол. Мен аралашмайман.


Ҳоким шарманда бўлиб, аста масжиддан чиқибди-да, остонада турган шайхнинг ковуши устига барча пулларни тўкиб кетаверибди.


Қосимун Нонутвий масжиддан чиқиб қараса ковушлари йўқ. Пулга умуман эътибор бермай ковушни қидираверибди. Шогирдлари пулларнинг тагидан ковушни топиб бергач, шайх пулларни олинглар ҳам демай кетаверибди.


Миёнжий деган халфаси «наҳот шунча пулгаям қарамадия» деб ҳайрон бўлиб турса, шайх айтган эканлар:


- Одамлар дунё топаман деб ковушда юравериб, ковушлари ейилиб кетяпти. Аммо мен дунё демасдан Худо деганим учун дунё ковушимга сажда қилиб юборди…


Устоз Ёрқинжн домла мавъизаларидан.


Манба: ziyouz

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эйнштейн айтади .Осмонга кўтарилиш асносида ҳаво етишмаслиги ортиб ва ортиб бораверади. Ҳатто, ҳаво етишмаслик сабаб бўғилиш юзага келади,.Қуръони Карим эса бу давоми...

2442 11:00 / 27.07.2021
ndash Аллоҳ севадиган кишиларнинг Қуръони Каримдаги таърифи1. .Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади,. Бақара сураси, 195оят.2. .Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни давоми...

5835 11:00 / 12.06.2021
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсинПайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал салавоту дурудлар бўлсин . ,. .Абу давоми...

5713 12:16 / 30.04.2018
Ўзингизни ҳаёли деб биласизми Унда қуйидаги ҳаё сифатлари сизда борми ёки йўқми таҳлил қилиб кўрингИслом фитрат динидир. У покиза ҳаёт кечиришга тарғиб этиб, давоми...

3854 11:00 / 04.05.2022
Аудиолар

232611 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151064 14:35 / 11.08.2021