1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳаррам — ўн икки ойлар ичидаги хос ойлардандир

11:00 / 09.07.2024 2800 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибодатларнинг вақти белгиланадиган ҳижрий қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Аллоҳ таоло бу ойни Қуръонда ойлар ичида хослаб зикр қилиб, шундай марҳамат қилади:


«Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади Аллоҳнинг осмонлар ва ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ ўн икки ойдир. Уларнинг тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлардир...» (Тавба сураси, 36-оят).


Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни шарҳлаб: «Бу тўрт ой — Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражабдир...» деганлар. (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).


Демак Муҳаррам ойи ҳам ўн икки ой ичидаги хос ойлардандир. Бу ой кирганда ҳатто Исломдан олдинги жоҳилият давридаги жанжалкаш, урушқоқ қабилалар ҳам қуролларини ташлашган, қилич-ханжарларини қинларига солишган. Бу ойнинг ҳурматидан урушлар тўхтатилган.


Аллоҳ таоло бизга фитна-фасодга, уруш-жанжалга тиш-тирноғи билан қарши чиқадиган Исломдек динни неъмат қилиб берди. Исломда ноҳақдан қон тўкиш у ёқда турсин, бир-бирига озор бериш, азият етказиш, ғийбат қилиш, обрўсини тўкиш ҳаром ҳисобланади.


Хусусан, ушбу ойда мўмин-мусулмонлар бир-бирларини ранжитиб қўйишдан, бир-бирларига озор етказиб қўйишдан жуда эҳтиёт бўладилар.


Бу ойнинг халқимиз орасида «Ашуро ойи» деган номи машҳур. «Ашур» араб тилида «ўнинчи» деган маънони билдиради. Бунинг сабаби эса аксар пайғамбарлар қийинчиликлардан нажот топган кун Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига тўғри келганидир. Масалан, Одам Ато алайҳиссалом ман қилинган мевани еб қўйиб, жаннатдан чиқарилгандан кейин, надомат билан Аллоҳга тавба қилдилар. Охир-оқибат Аллоҳ таоло тавбаларини қабул қилди. Бу айнан Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига тўғри келди.


Нуҳ алайҳиссалом ўз қавми билан тўфондан нажот топиб, улар жойлашган кема қуруқликка тушган куни ҳам, Мусо алайҳисалом Бани Исроил билан Фиръавннинг зулмидан қутулган — улар учун денгизнинг нариги қирғоғига ўтиб олишлари учун сув ўртасидан йўл очилган кун ҳам Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига тўғри келар экан.


Ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида, кўрдиларки, яҳудийлар Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутишар эди. Сабабини сўраганларида, «Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар, чунки шу куни Фиръавннинг зулмидан нажот топганлар» дейишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан кўра биз кўпроқ ҳақли эканмиз», деб, ўша куни рўза тутишликка буюрдилар. Ва ташбиҳ бўлиб қолмаслиги учун тўқизинчи куни ҳам рўза тутишликка буюрдилар. (Муслим ривояти).


Аллоҳ бу улуғ мавсумларни ва янги йилимизни файзу-баракотли бўлишини насиб этсин. Бу йил давомида Аллоҳ таоло барчамизга эзгу ишларни, савобли амалларни кўпайтириб адо этишимизда ғайрат, куч-қувват, сиҳат-саломатлик берсин!

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим.Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан давоми...

11205 17:00 / 05.04.2019
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу масжидга кираётиб, эшик олдида турган бир кишига .Хачиримни ушлаб тур,, деб илтимос қилдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу давоми...

2105 08:00 / 03.08.2020
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг уйининг томида тарнов бўлиб, у тарнов Умар розияллоҳу анҳу ўтадиган йўлда эди. Жума куни Умар розияллоҳу анҳу давоми...

4569 18:00 / 15.05.2021
Яҳё ибн Ямондан ривоят қилинади .Суфён Саврий Бану Фазора тоғи олдида мени кўриб, .Қаердан келаётганимни биласанми, деб сўрадилар. .Йўқ,, дедим. У киши .Дори давоми...

1971 07:10 / 04.09.2019
Аудиолар

211145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130404 14:35 / 11.08.2021