1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Қуддуснинг сўнги посбони

09:07 / 16.11.2023 2156 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Капрал Ҳасан Туркиянинг Игдир вилоятидаги Усмонлилар армиясининг салмоқли пулемётлар жамоаси таркибида бўлган. У вафот этгунига қадар Қуддусни 65 йил қўриқлаган буюк шахс ҳисобланади. Туркиялик журналист Илҳан Бардакчи ушбу шахсни Қуддусда учратади, орадан бир қанча вақт ўтиб эса ушбу ҳикояни сўзлаб беради:


«1972-йил, ҳаво иссиқ, май ойининг охирлари эди. Мен эса ёш журналистлардан эдим. Туркиядан бир қанча сиёсатчилар ва тадбиркорлар Исроилга мамнуният изҳор этиш мақсадида ташриф буюришганди. Одатдаги расмий ташрифлардан кўп фарқ қилмайдиган бир ташриф эди. Биз эса воқеалар ривожини кузатиш учун уларга ҳамроҳ эдик.


Ташрифнинг тўртинчи куни мусулмонларнинг илк қибласи бўлган «Масжидул Ақсо» масжидига етиб келдик ва бизга тарихий ва диққатни жалб қилувчи жойларни айланиб чиқиш имконияти берилди. Мен муқаддас масжиднинг иккинчи қаватига кўтарилар эканман, ўзимда қаттиқ ҳаяжон ҳис қилиб борардим. Айнан ўша ерда Усмонлилар қўйган ном билан аталадиган ўн икки минг шамдонли ҳовли ва бунга сабаб Явус Султон Салим 1517-йил 30-декабрь сешанба куни Қуддусни давлат таркибига қўшганида ўша пайтда қоронғу тушган пайт бўлган экан. Шунда 12 минг қўшин хуфтон намозини ўқиш учун ўн икки минг шамдонни ёқиб айвонни ёритади, шундан сўнг бу ернинг номи «Ўн икки минг шамдонли ҳовли» деб аталган экан.


Кутилмаганда масжид майдонидаги бир киши эътиборимни тортди. Чамамда отахоннинг ёшлари тўқсондан ошган, усти боши эса жуда оғир ахволда, кийимлари ямоқланган, ҳатто ямоқлар ҳам қайта тикиб чиқилган эди. Худдики, унинг юзи ҳозиргина ҳосили йиғиб олинган тупроққа ўхшарди. Шу қадар юзини ажин босиб кетганди...


Мени ёнимда Исроил ташқи ишлар вазирининг бошлиғи Юсуф бор эди. Юсуфдан бу инсон кимлигини сўрадим. У лоқайд бир ҳолда елка қисди, билмайман деб жавоб берди ва деди: «Билганим шуки, бу киши йиллар давомида шу ерда тургани турган, на бировга савол беради ва на бировнинг саволига жавоб қайтаради...» Сассиз, садосиз, жим...


Шундан сўнг мен унинг ёнига бордим, қандай қилиб унинг ёнига бориб қолганимни тўғриси билмайман! Мен туркчада салом бердим: «Селамун Алейкум баба (отахон)» ва у оҳиста хира тортган кўзларини очди ва менга нигоҳини қаратди, юзларини таранг тортиб, қалтироқ овоз билан менга қадрдон бўлган турк тилида жавоб берди. Алейкумселам огул (ўғлим). Мен уни муборак қўлларини тутиб ўпдим-да, пешонамга сурдим. Сўнг саволлар беришни бошладим.


Кимсиз? Бу ерда нималар қиляпсиз?
У эса яна қалтироқ овоз билан жавоб бера бошлади: «Биз Қуддусни йўқотган кунимиз, яъни шу жойни, масжидни қўриқлаш навбати меники эди. Мен ўша гуруҳда эдим».


Бир муддат жим қолди ва гапида давом этди. «Мен ўша куни бу ерда қолган 20-корпус, 36-баталён, 8-дивизион, 11-оғир пулемёт командаси коммандириман. Исмим Ҳасан, ўнбоши Ҳасанман!».


Мен эса Ё Роббий дедим, оёқларимда куч қолмади... Қарасам, минора пештоҳига ўхшаган таранг елкаларидаги боши кўзларига тўтиё байроқ каби турарди. Сўнгида унинг овозидаги қалтироқ йўқолган эди ва жавоб беришни давом эттирди. Худдики, менга оғзаки ҳисобот бераётгандек эди...


«Бизнинг қўшинимиз буюк урушда Сувайш канали фронтида инглизларга ҳужум қилди. Бизнинг шонли армиямиз каналда мағлубиятга учради. Энди чекиниш керак эди. Аждодларимизнинг мероси бўлиб қолган ерларини бирин-кетин бой бериш арафасида эдик. Ва кейин инглизлар Қуддус дарвозаларини босиб, шаҳарни эгаллаб олишди. Биз эса Қуддусда орқа қўшин сифатида қолдик. Усмонли армияси инглиз қўшинлари кириб келгунига қадар муқаддас шаҳарни талон-тарож қилишнинг олдини олиш учун орқа қўшинни қолдирди. Илгари, давлат ёки шаҳарни эгаллаб олинганида, ўша мамлакатларда тартиб ва хавфсизликни таъминлаш учун мағлуб бўлган аскарларга уруш асирлари сифатида муносабатда бўлишмаган. Инглизлар эса Қуддусга бостириб кирганларида халқнинг норозилигига йўл қўймаслик учун кичик бир Усмонли қўшинининг шаҳарда қолишини хоҳларди».


У гапини давом эттирди: «Менинг орқа қўшиним эллик учта оддий аскардан иборат эди. Биз сулҳдан сўнг (Мондрос сулҳ) армия бўшатилгани ҳақида хабар олдик. Лейтенантимиз бизни бошлаб бораётганди: «Арслонларим, юртимиз оғир аҳволда.

Улар шонли армиямизни бўшатиб, мени Истанбулга чақиришяпти. Мен кетишим керак, агар бўлмасам ҳокимиятга қарши чиққан бўламан, буйруқда мағлубиятга учрайман, ҳар ким хоҳласа ватанга қайтиши мумкин, лекин сўзларимга амал қилсангиз, сиздан бир илтимосим бор: Қуддус Султон Салимхоннинг меросидир. Бу ерларни ҳимоя қилинглар.

 Одамлар «Усмонийлар кетди» деган хавотирга тушмасин. Бу ҳозир қилишимиз керак бўлган асосий топшириқ», деганди.


Усмонлилар севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи қибласини тарк этишса, ғарбликлар хурсанд бўлишади. Ислом шаъни ва Усмонли шон-шуҳратини оёқ ости қилишига йўл қўйманг». — Бизнинг аскаримиз Қуддусда қолди. Бирдан барчалари узоқ йиллар ғойиб бўлгандек. Қўшиндаги укаларим бирин-кетин оламдан ўтишди. Бизни душманлар эмас, йиллар ўлдирди. Бу ерда фақат мен қолдим. Фақат мен, улуғ Қуддусдаги ўнбоши (капрал) Ҳасан, деб давом этди у. Унинг пешонасидан оқаётган тер кўз ёшларига қўшилиб, чуқур ажин босган юзи оралаб оқарди. У гумбурлаган овозда сўзлашда давом этиб деди: «Сенга бир омонатим бор ўғлим, қанча йиллардан бери ичимда сақлайман. Омонатни қабул қиласанми!?».


– Албатта бош устига, қабул қиламан, айтинг!


У давом этди. «Агар юртимизга борганингизда йўлингиз Токатнинг Санжагига тушиб қолса, бу жойни менга ишониб топширган, менинг қўмондоним юзбоши Мустафо афандини топинг, менинг саломимни унга айтинг. Қўлларини ўпинг ва унга айтингки: «Ҳавотир олмасин, 11 оғир пулемёт командаси командири Игдирлик Ҳасан ўша кундан ҳозиргача қолдирган ерингизда, навбатчилигида давом этмоқда. У ўз бурчини тарк этмади ва сизга баракот сўраб дуо қилди деб айтинг».


Мен отахоннинг айтаётган шу гапида тамом бўлдим, кўз ёшимни беркитишга уриндим, оёқларим мени тутиб туролмайдиган ҳолатга келган эди.


У эса яна бир муддат жим қолди...


Мен унинг кўзларига яна бир бора қарашга жасорат топдим ва у менга тўрт минг йиллик пайғамбарларнинг ўчоғи бўлган сарҳат қўриқчисига ўхшаб кўриниб кетди, отахон уфқни виқор билан кузатар экан, анчадан буён Туркияга хабар юбориш учун кимнидир кутаётгандек эди... У осмонга бош чўзган буюк сарф эди.


Қайта-қайта ўпиб қўйган қўлларини маҳкам тутдим... «Хайр ота», дедим. У жавоб берди: «Раҳмат, ўғлим. Ўлим соати келгунча у ерларни кўришимиз мушкул. Барчага энг яхши саломларимни айтинг».


Мен экипаж олдига қайтдим, бутун тарих китоблари жонланиб, олдимга қайтгандек ўзимни ҳис қилдим. Мен йўл бошловчига вазиятни айтдим ва у бунга ишонмади. Унга манзилимни бердим ва илтимос қилдим: «Бирор нарса бўлса, менга хабар беринг».


Туркияга қайтгач, ваъдамни бажариш учун Токат вилоятига бордим. Мен лейтенант Мустафо афандини ҳарбий ҳисоботлардан изладим. У кўп йиллар аввал вафот этган экан.

 Демак, мен берган ваъдага амал қила олмадим. Йиллар ўтди, бир нарса бошқасига олиб келди... 1982 йилда мен ишлаётган агентликда телеграф борлигини айтишди. Унда: «Масжидул Ақсони кутиб турган сўнгги Усмонли валий бугун оламдан ўтди» деган бир сатр ёзилган эди.


Islom.uz портали

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик даврлари жуда ҳам қисқа ndash икки йил уч ойу бир ҳафта бўлди. Ўзи қисқа бўлишига қарамай, бу давр буюк ишларга тўла давоми...

1694 11:57 / 03 январь
иккинчи мақола Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари иккига бўлинади1. Аллоҳ таолодан фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинганлари.Жаброил давоми...

1070 14:01 / 21.08.2023
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башариятга тақдим қилган улкан хизматларининг инсоннинг мукаррамлиги ва улуғлигининг эълонидир. Бу инсоннинг шарафи ва давоми...

1271 15:25 / 08.06.2023
.Жазоирда араб халқини ташкил этадиганмусулмонлар яшайди. Кимдаким ушбухалқни ўз илдизини йўқотганёки ўлиб битган халқ деса, ёлғон айтади,.Имом Абдулҳамид ибн давоми...

2004 10:31 / 07.11.2021
Аудиолар

137669 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57728 14:35 / 11.08.2021