1446 йил 11 рабиъус сони | 2024 йил 14 октябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Дуоси мустажоблиги билан машҳур бўлган зот

14:56 / 07.07.2023 2132 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маъруф Кархийни қабрини олдида ҳам доим дуо мустажоб бўлган. Шунинг учун «Қобру Маъруф тиряқун мужарроқ» дейишган. Тирёқ деб заҳарни ёки мастликни кесадиган дорига айтилади. Бундан мурод қачон Маъруфни олдида дуо қилсанг, худди тирёқ доим таъсир кўрсатгандек, Маъруфни қабрини олдидаги дуо доим ижобат бўлган. Баъзи одам буни қабул қила олмайди. Маъруф Кархий 200 йили вафот этган салафи солиҳлардан. Аллоҳ таоло бир одамни дуосини ижобат қилса ўлигини ҳам, тиригини ҳам дуосини ижобат қилаверади. Асли Аллоҳни наздида ўлик билан тирикни фарқи йўқ. Илло, таклиф жиҳатидан фарқи бўлади. Инсон вафот этганидан сўнг тор оламдан, кенг оламга ўтди. Тирик одамдан бориб дуо оламиз, худди шундай вафот этган одам ҳам дуо қилиши мумкин. Бу ҳадисларда Имом Аҳмаднинг ривоятларида собит бўлган. Мисол учун тирик одамни ҳам Аллоҳ улуғлаши мумкин. Ўзимизда ҳам баъзи уламоларнинг дуолари ижобат бўлиши билан машҳур бўлган. Ҳусайнхон қорини она тарафдан додалари Ҳабибуллоҳ ҳожи додани ҳам тажрибада кўп кўришган. У кишига озор берганларни мусибатга учраганлиги ҳам бўлган. Бир инсон ғийбат қилаётган вақтида ҳожи дода кириб қолган. Шунда ғийбат қилаётган одамни оғзидан қон келган. Шифохонага олиб боришганда ҳушидан кетиб, ўша билан касал бўлиб нобуд бўлган. Аллоҳ таоло Маъруф Кархийни икром қилишни вафотидан кейин ҳам бошқаларга кўрсатиб қўйган. Буни уламолар шундай оддий тушунган, ҳеч ким бориб Маъруф Кархийга сиғинган эмас. Аллоҳ бандасини ўзига яқин эканини у банда ўлгандан кейин ҳам бошқаларга кўрсатиб қўйиши мумкин.

У киши Алий ибн Мусарридо, Ҳазрати Алийни абираларини мавлоси бўлган. Уларни қўлида мусулмон бўлган. Маъруф Кархий Сарий Сақотийни устози бўлган. Бир куни Сарий Сақотийга айтган эканларки: «Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бирор ҳожатинг бўлса, мени номимни айтиб, қасам ичиб сўрагин, беради» деган эканлар. Буни ҳам баъзилар бидъат, ширк дейиши мумкин, бу аҳмоқни гапи, суннатга ҳам хилоф. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган: «Шундай бир соч тўзиган, чанга ботган кишилар борки, сизлар уни гапини эътиборга олмайсизлар, агар Аллоҳнинг номига қасам ичиб бир гап айтса, Аллоҳ ўшани қасамини оқлаб беради» деганлар. Жиҳодларда «Эй Саъад! Қасам ичгин» деганлар. «Аллоҳга қасамки ғолиб бўламиз» дейишганда, ғолиб бўлишган. Аллоҳ таоло бандаларини фазлини кўрсатиш учун бу қоидаларни қўйган. Шаҳид, қори, олим, пайғамбарлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммани шафоат қилади. «Қиёматда ҳам шафоат нимага керак? Аллоҳ таолони ўзи кечириб қўя қолса бўлмайдими?» дейилса, Аллоҳ таоло ўша бандаларини иккинчи бандаларидан афзаллигини кўрсатиб қўяди. Бу дегани кечирилаётган одамни устидан шафоатчини фазлини кўрсатиб қўяди ва шафоатчини амалини икром билан мукофотлаётган бўлади. Барча ишни асоси Аллоҳ, фақат Аллоҳ таоло кимнидир ўзини эъзозини, кароматини кўрсатмоқчи бўлади.

Маъруф Кархий асли насроний бўлган ота-онанинг фарзанди ҳисобланадилар. Улар Маъруф Кархийни гўдаклик пайтларида муаллимга олиб бориб беришган экан. Бир куни муаллим «Аллоҳ учтанинг учинчисидур, деб айт» деса, «Балки у ягонадур» деган экан. Буни бир неча марта қайтарганлар, кейин муаллимни аччиғи чиқиб роса ургандан кейин қочиб кетганлар. Бир йўла уйдан ҳам қочиб кетганлар, ота-оналари унга мажбурлаб беришган эди. Кейин ота-оналари: «Қани энди Маъруф ўғлимиз келсаю, қайси динда бўлса ҳам, ўшани динига ўтамиз, боламиз қайтса бўлди», деб қолишган экан.

Бир куни Маъруф Кархий уйга қайтганда, эшикни тақиллатса «Маъруф», «Қайси динда» деса «Ҳанафий динда» деган эканлар. Кейин улар ҳам мусулмон бўлишган экан.

Сарий Сақотий Жунайдни устозлари ҳамда тоғалари бўлади. Сарий Сақотий Имом Жунайд, Маъруф Кархийларни валий эканликларини ҳеч ким ихтилоф қилмаган. Сўфийларга энг қарши бўлганлар ҳам буларни тан олади. Ибни Таймийя сўфийлар билан кўп курашган, лекин буларни доим мақтайдилар.

Имом Аҳмадга Маъруф ҳақида гапирилган пайтда, кимдир «Маъруф ҳадис, фиқҳ, илмда сизчалик эмас деса: «Бизни ҳамма илмимиздан кўзланган асл мақсад Маъруф етган нарсага етиш, холос» деган эканлар. Маъруф етиб бўлган, бизни илмларимиздан кўзланган мақсад Маъруф етган жойга етиб олиш холос. Бу илмлар васила, восита холос, мақсад Маъруфни етган жойи.

Сарий Сақотий Маъруфни тушимда кўрдим дейдилар. «Гўё аршни тагида турган экан, фаришталарга Аллоҳ таоло хитоб қилиб:«Ким бу?» деди.

Фаришталар: «Аллоҳ таоло Ўзинг яхши биласан» дейишди.

Шунда Аллоҳ таоло: «Бу Маъруф Кархий, Менинг муҳаббатимда маст бўлган, буни Менинг висолимгина ҳушига келтиради» деб марҳамат қилган экан.

Шақиқ Балхийни бир киши тушида кўрганда: «Аллоҳ қандай муносабат билдирди деса, мени кечирди».

«Маъруфничи?» дейилса, «Маъруфни даражаси жуда баланд, биз юлдузларга қарагандек қараймиз унга» деган экан.

Шақиқ Балхий ҳам Иброҳим Адҳамга ўхшаган мартабали улуғ зотлардан. Қандай қилиб шу даражага етди?, дейилса, уни ҳамма амали шавқдан, Аллоҳга бўлган иштиёқдан бўлган экан. Биров ибодатни қўрқиб ёки шунчаки, одат сифатида, қилмасам дўзахга ташлаб юборар экан, ишим юришсин деб қилади, қўрқиб қилиш керак, лекин шавқ билан қилиш ҳаммасидан баланд турар экан.

Маъруф Кархий айтган эканлар: «Довуди Тоийни асҳобларидан бири менга амални тарк қила кўрма, чунки мавлойингни ризосига етказадиган, яқинлаштирадиган нарса ўша амал бўлади», деб айтди.

Шунда мен: «Қайси амални айтяпсан» десам, «Доим Роббингнинг тоатида бўлишинг, мусулмонларга хизмат қилишинг ва уларга хайрихоҳ бўлишинг».

Хизматдан ҳам киши юқори даража олади, агар Аллоҳ учун қилса. Фақат машҳур, катта одамга эмас, кўзга кўринмайдиган одамга ҳам хизмат қилиб қўявериши керак.

Тожиддин Нақшбандий: «Мен зикрдан кўра, кўпроқ хизматдан қурбат топганман» деганлар.

Мусулмонларга қилинган хизмат ўта катта даражага сабаб бўлади.

Отамдан эшитишимча, Муҳаммад ибн Ҳасан тушларида Маъруф Кархийни кўрибдилар. Маъруф Кархийни вафотидан кейин тушимда кўриб «Аллоҳ сенга қандай муомала қилди» дедим.

У:«Аллоҳ мени мағфират қилди» деди.

«Қилган зуҳдинг, тақволаринг учун шундай қилдими?» деб сўрадим.

У: «Йўқ, балки Ибн Саммокни мавъизасини қабул қилганим учун ва фақирликни ўзимга лозим тутганим учун ҳамда фақирларни яхши кўрганим учун» деб жавоб беради.

Буларнинг ҳаммаси суннат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақирликни танлаганлар ва фақирлар билан доим бирга бўлганлар. «Мискинлардек яшайман ва улардек ётаман» деганлар. Ибн Саммокни мавъизаси «Ким Аллоҳ таолодан бор-буди билан мутлақо юз ўгирса, Аллоҳ таоло ундан мутлақо юз ўгиради. Ким Аллоҳ таолога қалби билан юзланса, Аллоҳ унга раҳмати билан ва барча маҳлуқотларга қиладиган иқболи билан иқбол қилади» (Иқбол қилади дегани Аллоҳ таоло бировга неъмат бериб, бировдан мусибатни қайтариб юзланишидир.)

«Кимки гоҳ ундай, гоҳ бундай бўлса, Аллоҳ таоло уни қайсидир бир вақтда раҳматига олади» деган эканлар.

Маъруф Кархий ўлим тўшагида ётганларида шундай васият қилган эканлар: «Вафот этсам мени дафн этмай туриб эгнимдаги кўйлагимни садақа қилиб юборинг, чунки мен дунёга яланғоч кирганман, яланғоч чиқишни хоҳлайман».

Бир куни кемага миниб йўлга чиқишибди. Кема бироз юриши билан соҳилда бир киши акса уриб: «Алҳамдулиллаҳ» дебди. «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб қайтирилса эшитилмас экан. Дарҳол бир дирҳамга қайиқни ижара олиб, унда эшкак эшиб, соҳилга бориб, ҳалиги одамга «Ярҳамукаллоҳ» деб қайтиб келган экан. «Нега бундай қилдингиз?» деб сўрашса, у жавобига «Яҳдийкумуллоҳ» деди, ажаб эмаски дуоси ижобат бўлишидан умид қилдим» деган эканлар. Шу кеча кема аҳли бир жойга бориб дам олганда, ғойибдан нидо келган экан: «Бу кун Абу Довуд жаннатни бир дирҳамга сотиб олди» дейилган. Абу Довуд дунёни кезиб ҳадис йиғган, минглаб устозлардан таълим олган одам. Шунча амали туриб биргина «Яҳдийкумуллоҳ»га зорми дейилса, бу ўзини амалига таянмаганидан келиб чиқади. Масжид қурган одамга бир инсон келиб ёрдам сўраса, хотиржам йўқ деяверади, масжид қуриб қўйганман, деб. Ўша одам масжидни қайтадан қуриши керак, масжидни савоби кетган бўлади. Ёрдам сўраганга хотиржамгина йўқ деганингиз, чунки сиз катта иш қилганингиз учун хотиржамсиз, бир ёрдам сўраганга ёрдам бермасам бермабманда десангиз масжидни савоби кетган бўлади. Чунки амалга таянсангиз амал ўша заҳоти ўчирилган бўлади. Чунки сиз Аллоҳни раҳматидан ўзингизни амалингизни юқори қўйган бўласиз. Шунинг учун Абу Довуднинг китоблари яшайди, чунки у буни кўрмасдан амалини Аллоҳ учун қилган. Шу билан бирга соҳилда турган биродарини дуосини ижобатидан умидворлиги, ўзини дуосидан кўра, бошқа мусулмонни дуосини ижобат бўлишидан умид қилган. Шу билан бирга тақвони ҳам мана шу кўрсатади, кичкина амални ҳам қочирмасликка урунсангиз, кичкина гуноҳдан ҳам қутулишга урунсангиз шу тақво бўлади.

Абдуллоҳ ибн Муборак бир куни шомда ҳадис ёзиш учун яқин биродаридан қалам олибдилар. Бироздан кейин қаламни хуржунга солиб сафарга чиқиб кетадилар. Ҳалиги олган қаламларини эгасига бериб кетиш ҳаёлларидан кўтарилади. Мануга етиб келганларида хуржунни очсалар шомдаги бировни қалами турган экан. Шундан сўнг Манудан шомга қайтиб қаламни бериб келган эканлар. Ўша вақтларда тахминан бир ойлик йўл бўлган. Ману ҳозирги Туркманистондаги шаҳар, шом деганда Дамашқ ёки Фаластиннни назарда тутишган. Мана шу озгина ҳаромдан ҳам парҳез қилиш ва озгина савобни ҳам қочирмасликка уруниш шу тақво бўлади.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан «Тақво нима?» деб сўрашганда: «Тақво мисқолу, заррада кўринади» деганлар.

Залзала сурасини шу оятларини ўқиганларида айтганларки: «Қиёматда ким зарра чумоли боласичалик оғирликда яхши амал қилган бўлса кўради. Ўшандай оғирликда ёмонлик қилган бўлса уни ҳам кўради» деганлар.

Энг кичкина амалингиз ҳам чумолини боласидан оғир бўлиши мумкин, лекин Аллоҳ таоло ҳеч бир нуқта қолдирмасдан ҳисоб-китоб қилишини айтиш учун шу таъвилни айтган. Шу оятни ўқиб, тақвони таърифида «Тақво мисқолу-заррадек кўринади» деганлар. Кичкина гуноҳ нима бўлибди, бир қалам экан, истиғфор айтиб қўяман демаганлар. Биз қаламни бировга бериб савоби қаламни эгасига бўлсин деб ҳам қўяверамиз ёки бировдан бериб юборамиз.

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатлари асосида Юсуфхўжа Таиров тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда юртимизга Шайх Ёсир Абдуссомад ташриф буюрганлари ҳақида эшитдик. Машҳур қори Абдулбосит Абдуссомад қорини танимаган мусулмон бўлмаса керак. Шундай давоми...

1800 12:29 / 21.12.2022
.hellipВа мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар,Мутоффифун сураси, 26оятБандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу давоми...

4700 16:01 / 28.11.2017
Ҳазрати Жунайдни устозлари, Маъруф Кархийни шогирди бўлганлар. Тақвода ўз замонасининг ягоналаридан бўлганлар. У зот бозорда савдо қилар экан. Бир куни давоми...

1448 14:48 / 04.07.2023
Тўлиқ исми ва туғилган йили Мустафо Содиқ Абду Розиқ Саид Рофеъий 1880йилда Мисрнинг Қалюбия вилоятидаги Баҳтим қишлоғида туғилган. Лекин оиласи Танто шаҳрига давоми...

1012 13:49 / 08.02.2023
Аудиолар

131696 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

52161 14:35 / 11.08.2021