1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

17. «Олтин силсила» - «Сунани Абу Довуд» асарининг учинчи жузи нашр қилинди!

16:50 / 23.06.2023 1460 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 3-жуз


Кириш

    Ўз Китобида «Расул сизга нимани берса, олинг ва у зот сизни нимадан қайтарса, қайтинг» деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, англаб, сўнгра адо этган кишини Аллоҳ ёрлақасин» деган Роббул оламийннинг ҳабиби Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин! У зотнинг суннатлари ва ҳадисларини омонат сифатида бутун умматга етказган саҳобаи киромлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларини тўплаш, ўрганиш, саралашда иштирок этган барча имомлар, муҳаддислар, уламоларга Аллоҳ таолонинг беҳисоб раҳмати бўлсин!

    Аллоҳ таолонинг сўнгги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан кейинги манбаи ҳадиси шарифлардир. Маъноси ваҳий, ифодаси башарий бўлган бу набавий ўгитларни ўзида мужассам этган асарларнинг энг машҳур ва мўътабарлари қўлингиздаги «Олтин силсила» туркумига кирган тўққизта ҳадис тўплами ҳисобланади. Уларнинг биринчиси, энг олийси, ҳеч шубҳасиз, буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳиҳул Бухорий» асаридир. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, асарнинг ўзбек тилидаги таржима ва изоҳи «Олтин силсила» туркумининг биринчи тўплами ўлароқ, гўзал суратда, саккиз жилдда чоп қилиниб, халқимизга тақдим қилинди. Навбатдаги тўплам – «саҳиҳайн», яъни икки саҳиҳ асарнинг иккинчиси, «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам, Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этган «Саҳиҳи Муслим» китоби ҳам олти жилдда чоп қилиниб, сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола қилинди.

    «Олтин силсила» туркумига киритилган учинчи тўплам – имом Абу Довуднинг «Сунани Абу Довуд» асаридир. Бугун ушбу асарнинг учинчи жилдини сиз азизларга тақдим этиб турганимиздан бағоят мамнунмиз.

    Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида юртимизнинг жонкуяр уламолари томонидан чоп қилинаётган «Олтин силсила» туркуми бугун кўпчиликка маълум. Ҳадислар қомуси ҳисобланган бу лойиҳани юртимизда ҳадис илми қайта жонланишининг энг ёрқин намунаси, халқимизнинг илмий‑диний ҳаётидаги тарихий ҳодиса деб атасак, муболаға бўлмайди. Ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ‒ учинчи тўплам нашри билан сизни муборакбод этамиз.

    Уламоларимиз томонидан ҳадисларни жамлашда қилинган ҳаракатлар натижасида юзлаб, балки минглаб нодир асарлар дунёга келган бўлиб, бу асарлар ичида катта ҳадис тўпламлар алоҳида ўрин тутиши табиий. Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини халқимизга етказиш учун ўша китоблар ичида энг мўътабар саналган, кўпчилик томонидан саҳиҳ, ишончли деб эътироф этилган тўққизта ҳадис тўпламини танлаб олдик. Уларнинг бошида Ислом уммати қадимдан эътироф қилиб келаётган энг мўътабар олти ҳадис китоби ўрин олган. Қолган учта ўринга мазкур олтиликнинг олтинчи ўрнига даъвогарлик қилган ҳадис китоблар танланди. Бу тўққизта китобни ҳадис уламолари орасида «Саҳиҳ тўққизталик» деб ҳам юритилади. Улар қуйидагилар:

 


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 688 бет
ISBN: 978-9943-9132-7-1
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Мундарижа

 


22-боб. У Зот азза ва жалланинг «Ва (бахиллик қилиб)

ўзингизни ҳалокатга ташламанг!» деган қавли ҳақида

23-боб. Ўқ отиш ҳақида

24-боб. Мол-дунёни кўзлаб ғазот қилган киши ҳақида

25-боб. Шаҳидликнинг фазли ҳақида

26-боб. Шаҳиднинг шафоат қилиши ҳақида

27-боб. Шаҳиднинг қабридан кўринадиган нур ҳақида

28-боб. Ғазотда бериладиган ҳақлар ҳақида

29-боб. Ғазотда ҳақ олишга рухсат берилгани ҳақида

30-боб. Хизмати учун одам ёллаб ғазот қилган киши ҳақида

31-боб. Ота-онаси рози бўлмаса ҳам ғазот қилмоқчи бўлган

киши ҳақида

32-боб. Аёлларнинг ғазот қилиши ҳақида

33-боб. Ситамкор бошлиқнинг қўл остида ғазот қилиш ҳақида

34-боб. Бировнинг уловини миниб ғазот қилган киши ҳақида

35-боб. Савоб ва ўлжа истаб ғазотга чиққан киши ҳақида

36-боб. (Ғазотда) жонини фидо қиладиган киши ҳақида

37-боб. Исломга кирган жойида Аллоҳ таолонинг йўлида

ўлдирилган киши ҳақида

38-боб. Ўз қуролидан вафот этган киши ҳақида

39-боб. Душманга йўлиққан пайтдаги дуо

40-боб. Аллоҳдан шаҳидликни сўраган киши ҳақида

41-боб. Отнинг қошёли ва думини кесиш макруҳлиги ҳақида

42-боб. Отларнинг қандай ранглари маҳбублиги ҳақида

43-боб. Қандай отлар хуш кўрилмаслиги ҳақида

44-боб. Улов ва чорва ҳайвонларнинг ҳаққини адо қилишга

буюрилгани ҳақида

45-боб. Отни камон ипи билан белгилаш

46-боб. Қўнғироқ илиб қўйиш ҳақида

47-боб. Жаллолани миниш ҳақида

48-боб. Уловига ном қўядиган киши ҳақида

49-боб. Сафарбарлик эълон қилинганда «Эй Аллоҳнинг

суворийлари, отларга мининглар!» деб жар солиш ҳақида

50-боб. Ҳайвонларни лаънатлашдан қайтарилгани ҳақида

51-боб. Ҳайвонларни бир-бирига гиж-гижлаш ҳақида

52-боб. Ҳайвонларга тамға босиш ҳақида

53-боб. Бияни эшакка қўйишнинг кариҳ кўрилгани ҳақида

54-боб. Бир уловга уч кишининг миниши ҳақида

55-боб. Уловнинг устида (заруратсиз узоқ) тўхтаб туриш ҳақида

56-боб. Бўш юрган уловлар ҳақида

57-боб. Тез юриш ҳақида

58-боб. Уловнинг олдига минишга эгаси ҳақлироқ

59-боб. Жангда ҳайвоннинг оёқларини кесиб ташлаш ҳақида

60-боб. Мусобақа ҳақида

61-боб. Югуришда мусобақалашиш ҳақида

62-боб. «Ҳалол»лаб берувчи ҳақида

63-боб. Мусобақада отни қувиб тезлатувчи ёллаш ҳақида

64-боб. Қилични зийнатлаш ҳақида

65-боб. Камон ўқларини масжидга олиб кириш ҳақида

66-боб. Қилични яланғочлаган ҳолда узатишдан

қайтарилгани ҳақида

67-боб. Совут кийиш ҳақида

68-боб. Туғ ва яловлар ҳақида

69-боб. Заиф отлар ва ожизлар туфайли нусрат берилиши ҳақида

70-боб. Махфий сўз айтган киши ҳақида

71-боб. Киши сафарга чиққанда нима дейиши ҳақида

72-боб. Хайрлашув пайтида айтиладиган дуо ҳақида

73-боб. Киши уловга минганда нима дейиши ҳақида

74-боб. Киши бирор манзилга тушганда нима дейиши ҳақида

75-боб. Кеч кирганда (кўчада) юриш макруҳлиги

76-боб. Сафар қилиш мустаҳаб бўлган кун

77-боб. Сафарга эрта тонгда чиқиш ҳақида

78-боб. Кишининг ёлғиз сафар қилиши ҳақида

79-боб. Сафар қилганлар ораларидан бир кишини

бошлиқ қилиб тайинлаши ҳақида

80-боб. Душман юртга мусъҳафни олиб бориш ҳақида

81-боб. Лашкар, ҳамроҳлар ва сарийялар

адади қанча бўлгани яхши?

82-боб. Мушрикларни даъват қилиш ҳақида

83-боб. Душман юртида ўт қўйиш ҳақида

84-боб. Хуфя юбориш ҳақида

85-боб. Йўловчи йўлида учраган мева ва сутни

истеъмол қилиши ҳақида

86-боб. «Бировнинг молини рухсатсиз соғмайди»,

деган киши ҳақида

87-боб. Итоат ҳақида

88-боб. Аскарларнинг жипс бўлиб туриши буюрилгани ҳақида

89-боб. Душманга йўлиқишни орзу қилишнинг кариҳ кўрилгани

90-боб. Душманга йўлиққанда нима деб дуо қилиниши ҳақида

91-боб. Мушрикларни Исломга даъват қилиш ҳақида

92-боб. Урушдаги ҳийла ҳақида

93-боб. Тунда ҳамла қилиш ҳақида

94-боб. Лашкар ортидан кузатиб борувчилар

бўлиши лозимлиги ҳақида

95-боб. Мушрикларга қарши қандай мақсадда уруш қилинади?

96-боб. Душман ҳужумидан қочиш ҳақида

97-боб. Куфрга мажбурланган асир ҳақида

98-боб. Мусулмон киши жосуслик қилишининг ҳукми ҳақида

99-боб. Зиммий жосус ҳақида

100-боб. Омонлик сўраган жосус ҳақида

101-боб. Душман билан қайси пайтда тўқнашиш мақбуллиги ҳақида

102-боб. Тўқнашув олдидан сукут сақлашга буюрилиши ҳақида

103-боб. Тўқнашув пайтида пиёда бўлиб оладиган киши ҳақида

104-боб. Жанг бошланишидан олдин ўзини виқорли тутиш ҳақида

105-боб. Асир тушган киши ҳақида

106-боб. Пистирмада турувчилар ҳақида

107-боб. Сафлар ҳақида

108-боб. Қиличларни душман билан тўқнашганда

яланғочлаш ҳақида

109-боб. Мубораза ҳақида

110-боб. Мусладан қайтарилгани ҳақида

111-боб. Урушда аёлларни ўлдириш ҳақида

112-боб. Душманни оловда ёқиш ҳаромлиги ҳақида

113-боб. Ўлжасининг ярми ёки улушнинг бир қисми

эвазига уловини ижарага берган киши ҳақида

114-боб. Асирни занжирбанд қилиш ҳақида

115-боб. Асирни сўкиб, уриб, иқрор қилдириш ҳақида

116-боб. Асирни мусулмон бўлишга мажбурлаш ҳақида

117-боб. Асирни Исломга чақирмай қатл қилиш ҳақида

118-боб. Асирни қийнаб ўлдириш ҳақида

119-боб. Асирни камон ўқи билан қатл қилиш ҳақида

120-боб. Товон тўламаса ҳам асирга яхшилик қилиш ҳақида

121-боб. Асирни товон пули эвазига озод қилиш ҳақида

122-боб. Душманга ғолиб келган қўмондоннинг

у ерда қанча туриши ҳақида

123-боб. Асир тушган болаларни бир-биридан

ажратиб сотиш ҳақида

124-боб. Балоғатга етганларни бир-биридан

ажратишга рухсат берилгани ҳақида

125-боб. Душман мусулмонлардан тортиб олган,

сўнг эгаси ўлжалар ичидан топиб олган мол ҳақида

126-боб. Келиб, мусулмонларга қўшилиб,

Исломга кирган мушрикларнинг (қочоқ) қуллари ҳақида

127-боб. Душман юртидан егуликни ўлжа олиш мубоҳлиги ҳақида

128-боб. Душман ерида егулик кам бўлганда

талончиликдан қайтарилгани ҳақида

129-боб. Душман еридан егулик кўтариб келиш ҳақида

130-боб. Душман ерида одамлардан ортиб

қолган егуликни сотиш ҳақида

131-боб. Ўлжанинг бирор нарсасидан фойдаланган киши ҳақида

132-боб. Жанг пайтида (душмандан) силоҳни

олиб қўйишга рухсат берилгани ҳақида

133-боб. Ўлжага хиёнатнинг қаттиқ олиниши ҳақида

134-боб. Ўлжага хиёнат ҳақида. Агар у арзимас бўлса,

бошлиқ хиёнаткорни тек қўяди, юкини куйдирмайди

135-боб. Ўлжага хиёнат қилган кимсага бериладиган жазо ҳақида

136-боб. Ўлжага хиёнат қилган кишининг айбини

яширишдан қайтарилгани ҳақида

137-боб. Ўлдирганга бериладиган салаб ҳақида

138-боб. Бошлиқ тўғри деб билса, ўлдирганга салаб

бермаслиги ҳамда от ва силоҳнинг ҳам салаб экани ҳақида

139-боб. Салабдан хумус чиқарилмаслиги ҳақида

140-боб. Оғир ярадорни ўлдирган кишига унинг

салабини нафал қилиб бериш

141-боб. Ўлжа олингандан кейин келган кишига улуш йўқ

142-боб. Ўлжадан улуш бериладиган аёллар ва қуллар ҳақида

143-боб. Мушрикка улуш бериладими?

144-боб. Суворийнинг улушлари ҳақида

145-боб. Унга (отга) бир улуш ажратган киши ҳақида

146-боб. Нафал ҳақида

147-боб. Қўшиндан ажратилган сарийянинг улушига

нафал бериш ҳақида

148-боб. «Хумус нафалдан аввал» деган киши ҳақида

149-боб. Сарийянинг ўлжасида қолган аскарларнинг

ҳам ҳаққи борлиги ҳақида

150-боб. Тилла-кумушдан ва илк ўлжадан қўшимча бериш ҳақида

151-боб. Лашкарбошининг файдан бирон улушга ўзини

ҳақли деб билиши ҳақида

152-боб. Аҳдга вафо қилиш ҳақида

153-боб. Урушда раҳбарнинг ортида жанг қилинади

154-боб. Душман билан аҳд тузган бўла туриб,

раҳбарнинг уларнинг устига юриш қилиши ҳақида

155-боб. Муоҳадга берилган ваъдага вафо қилиш ҳамда

унинг зиммий сифатидаги дахлсизлиги

156-боб. Элчилар ҳақида

157-боб. Аёл кишининг омонлик бериши ҳақида

158-боб. Душман билан сулҳ тузиш ҳақида

159-боб. Душманни ғафлатда қолдириб, ўзини унга ўхшатиб,

ичига кириб олиш ҳақида

160-боб. Сафарда ҳар тепаликка кўтарилганда такбир айтиш ҳақида

161-боб. Тақиқдан сўнг қайтишга изн берилгани ҳақида

162-боб. (Суюнчи хабар етказувчи) сарийялар юбориш ҳақида

163-боб. Хушхабар келтирганга ато бериш ҳақида

164-боб. Шукр саждаси ҳақида

165-боб. Кечаси кириб келиш ҳақида

166-боб. Кутиб олгани чиқиш ҳақида

167-боб. Ғазотга чиқа олмаганда ўзи учун тайёрланган

жиҳозларини нима қилиш мустаҳаблиги ҳақида

168-боб. Сафардан қайтиб келганда намоз ўқиш ҳақида

169-боб. Тақсимловчининг ишҳақи

170-боб. Ғазотда тижорат қилиш ҳақида

171-боб. Душман юртига силоҳ олиб бориш ҳақида

172-боб. Ширк юртида яшаш ҳақида

 


10. Қурбонлик китоби

1-боб. Қурбонликнинг вожиб қилиниши ҳақида келган ҳадислар

2-боб. Вафот этган кишининг номидан қурбонлик қилиш ҳақида

3-боб. Қурбонликни ният қилган кишининг (зулҳижжадаги)

ўн кунда соч-тукларини олиши

4-боб. Нимани қурбонлик қилиш мустаҳаблиги ҳақида

5-боб. Қурбонликка неча ёшли жонлиқ жоиз бўлиши ҳақида

6-боб. Қурбонлик қилиб бўлмайдиган жонлиқлар ҳақида

7-боб. Қорамол ва туянинг неча киши номидан жоиз бўлиши ҳақида

8-боб. Кўпчиликнинг номидан қурбонлик қилинадиган қўй ҳақида

9-боб. Раҳбар қурбонликни намозгоҳда сўяди

10-боб. Қурбонлик гўштларини сақлаб туриш ҳақида

 


11. Сўйилган жонлиқлар китоби

1-боб. Ҳайвонларни қийнаб ўлдиришдан қайтарилгани

ҳамда сўйилаётган ҳайвонга шафқат қилиш ҳақида

2-боб. Мусофирнинг қурбонлик сўйиши ҳақида

3-боб. Аҳли китобнинг сўйган гўшти ҳақида

4-боб. Аъробийлар (мақтаниш учун) кимўзарга сўйган

жонлиқни ейиш ҳақида келган ҳадис

5-боб. Учкир тош билан сўйилган жонлиқ ҳақида

6-боб. Тепадан қулаган ҳайвонни сўйиш ҳақида келган ҳадис

7-боб. Маромига етказиб сўйиш ҳақида

8-боб. Ҳомилани ҳалоллаб олиш ҳақида келган ҳадислар

9-боб. Аллоҳнинг исми айтилган-айтилмагани маълум

бўлмаган гўштни ейиш ҳақида келган ҳадис

10-боб. Атийра ҳақида

11-боб. Ақийқа ҳақида

 


12. Ов китоби

1-боб. Ов ва бошқа мақсадларда ит боқиш ҳақида

2-боб. Ов ҳақида

3-боб. Бир бўлаги кесиб олинган ов ҳақида

4-боб. Ов қилишга муккасидан кетиш ҳақида

 


13. Васиятлар китоби

1-боб. Васиятда нималарга буюрилгани ҳақида

2-боб. Васият қилувчига моли хусусида (васият қилиши)

жоиз бўлмаган нарса ҳақида

3-боб. Васиятда зарар етказиш макруҳлиги ҳақида

4-боб. Васият масалаларига аралашиш ҳақида келган ҳадис

5-боб. Ота-она ва қариндошларга васият қилишнинг мансух

бўлгани ҳақида

6-боб. Меросхўрга васият қилиш ҳақида

7-боб. Етимнинг молини ўз молига аралаштириш ҳақида

8-боб. Етимнинг валийси унинг молидан қанча олиши

мумкинлиги ҳақида

9-боб. Етимлик қачон тугайди?

10-боб. Етимнинг молини ейишнинг қаттиқ олиниши ҳақида

11-боб. Кафан маййитнинг бор молидан бўлишига далил

12-боб. Берган ҳадяси ўзига васият қилинган ёки мерос

бўлиб қайтган киши ҳақида

13-боб. Молини вақф қилган киши ҳақида

14-боб. Маййитнинг номидан садақа қилиш ҳақида

15-боб. Садақа қилишни васият қилмай вафот этган

кишининг номидан садақа қилинадими?

16-боб. Кофирнинг васиятини унинг мусулмон

вориси адо этиши вожибми?

17-боб. Қарзини тўлашга етарли моли бор киши қарздор

ҳолида вафот этса, қарз эгаларига кутиб туриш таклиф

қилиниб, меросхўрларига енгиллик берилиши ҳақида

 


14. Фароиз китоби

1-боб. Фароиз илмини ўргатиш ҳақида

2-боб. Калола ҳақида

3-боб. Пушти камардан бўлган фарзандлар мероси ҳақида

келган ҳадислар

4-боб. Бувининг мероси ҳақида

5-боб. Бобонинг мероси ҳақида

6-боб. Асабанинг мероси ҳақида

7-боб. Завул-арҳамнинг мероси ҳақида

8-боб. Мулўана қилинган аёлнинг ўғлидан қолган мерос ҳақида

9-боб. Мусулмон одам кофирдан мерос оладими?

10-боб. Мерос тақсимлангандан кейин

мусулмон бўлган киши ҳақида

11-боб. Вало ҳақида

12-боб. Бир кишининг қўлида мусулмон бўлган киши ҳақида

13-боб. Валони сотиш ҳақида

14-боб. Тириклик аломати билиниб, сўнг вафот

қилган чақалоқ ҳақида

15-боб. Аҳдлашилган меросни қариндошлик

мероси насх қилгани ҳақида

16-боб. Иттифоқ ҳақида

17-боб. Аёл киши эрининг диясидан мерос олиши ҳақида

 


15. Хирож, амирлик ва фай китоби

1-боб. Раҳбарга қўл остидагиларнинг ҳаққидан

нималар лозим бўлиши

2-боб. Амирликни талаб қилиш ҳақида келган ҳадислар

3-боб. Кўзи ожиз кишининг бошлиқ қилиб тайинланиши ҳақида

4-боб. Ўзига вазир тайинлаш ҳақида

5-боб. Қавмга бошлиқ бўлиш ҳақида

6-боб. Ўзига котиб тайинлаш ҳақида

7-боб. Закот тўпловчи бўлиб ишлаш ҳақида

8-боб. Халифанинг ўз ўрнига халифа тайинлаши ҳақида

9-боб. Байъат ҳақида

10-боб. Омилларнинг маоши ҳақида

11-боб. Омилларга бериладиган ҳадялар ҳақида

12-боб. Закотга хиёнат қилиш ҳақида

13-боб. Раъиятнинг иши борасида раҳбарга нималар

лозим бўлиши ҳақида

14-боб. Файни тақсим қилиш ҳақида

15-боб. Фарзандларнинг насибаси ҳақида

16-боб. Эркак киши қачондан бошлаб тўлақонли аскар

сифатида улуш олади, қачонгача қарамоқдагилар қаторида бўлади?

17-боб. Охирзамонда ато жорий қилиш макруҳлиги

18-боб. Атонинг қайд қилиб борилиши ҳақида

19-боб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

(ўлжа) моллардан танлаб оладиган улушлари ҳақида

20-боб. Хумус тақсимланадиган ўринлар ва

қариндошларнинг улуши баёни ҳақида

21-боб. Софий улуш ҳақида келган ҳадислар

22-боб. Яҳудийларни Мадинадан чиқариш қандай бўлган?

23-боб. Бану Назир воқеаси ҳақида келган ҳадислар

24-боб. Хайбар ерларининг ҳукми ҳақида

25-боб. Макка (фатҳи) воқеаси ҳақида келган ҳадислар

26-боб. Тоиф (фатҳи) воқеаси ҳақида

27-боб. Яман ерларининг ҳукми ҳақида

28-боб. Яҳудийларни араб яриморолидан чиқариш ҳақида

29-боб. Савод ерлари ва ғазотда қўлга киритилган

ерларни вақф қилиш ҳақида

30-боб. Жизя олиш ҳақида

31-боб. Мажусийлардан жизя олиш ҳақида

32-боб. Жизя йиғишда қаттиққўллик қилиш ҳақида

33-боб. (Мусулмонлар билан) тижорат қиладиган

аҳли зиммалардан ушр олиш ҳақида

34-боб. Йилнинг бир қисмида мусулмон бўлган

зиммий жизя тўлайдими?

35-боб. Раҳбарнинг мушриклардан ҳадя қабул қилиши ҳақида

36-боб. Суюрғол ерларни ажратиб бериш ҳақида келган ҳадислар

37-боб. Ўлик ерларни ўзлаштириш ҳақида

38-боб. Хирож тўланадиган ерга дахлдор бўлиб қолиш ҳақида

39-боб. Ерни раҳбар ёки оддий одам қўриқхонага

айлантириши ҳақида

40-боб. Рикоз ҳақида келган ҳадислар

41-боб. Ичида мол-мулк бўлгани учун эски

қабрларни ковлаб очиш ҳақида

 


16. Жаноза китоби

1-боб. Гуноҳларга каффорат бўладиган касалликлар ҳақида

2-боб. Солиҳ амал қилиб юриб, касаллик ёки сафар

туфайли қила олмай қолиш

3-боб. Бемор аёлларни кўргани бориш ҳақида

4-боб. Беморни кўргани боришнинг фазли ҳақида

5-боб. Бемор зиммийни кўргани бориш ҳақида

6-боб. Бемор кўришга пиёда боришнинг фазли ҳақида

7-боб. Беморни кўришга (таҳоратли ҳолда) боришнинг фазли

8-боб. Беморни қайта-қайта бориб кўриш ҳақида

9-боб. Кўзи оғриган кишини бориб кўриш ҳақида

10-боб. Вабо (тарқалган жой)дан чиқиб кетиш ҳақида

11-боб. Касал кўргани борганда унга шифо сўраб дуо қилиш ҳақида

12-боб. Ўлимни орзу қилиш макруҳлиги ҳақида

13-боб. Беморни бориб кўрганда унинг ҳаққига дуо қилиш

14-боб. Тўсатдан келган ўлим ҳақида

15-боб. Вабодан вафот қилган кишининг фазли ҳақида келган ҳадис

16-боб. Касалнинг тирноқлари ва қовуқ усти туклари

олиниши ҳақида

17-боб. Ўлим вақтида Аллоҳ ҳақида яхши гумонда

бўлишнинг мустаҳаблиги

18-боб. Ўлим олдидан маййитнинг кийимини поклаш ҳақида

19-боб. Маййитнинг ҳузурида нима дейиш мустаҳаблиги ҳақида

20-боб. Талқин қилиш ҳақида

21-боб. Маййитнинг кўзларини юмиб қўйиш ҳақида

22-боб. Истиржў ҳақида

23-боб. Маййитни (мато билан) ўраб қўйиш ҳақида

24-боб. Маййитнинг ҳузурида (Қуръон) қироат қилиш ҳақида

25-боб. Мусибат етганда ўтириш ҳақида

26-боб. Таъзия ҳақида

27-боб. Мусибатга сабр қилиш ҳақида

28-боб. Маййитга йиғлаш ҳақида

29-боб. Айтиб йиғлаш ҳақида

30-боб. Маййит аҳли учун таом тайёрлаш ҳақида

31-боб. Шаҳиднинг ювилиши ҳақида

32-боб. Юваётганда маййитни(нг авратини) тўсиш ҳақида

33-боб. Маййит қандай ювилади?

34-боб. Кафан ҳақида

35-боб. Кафанлашда ҳаддан ошишнинг кароҳияти

36-боб. Аёл кишининг кафани ҳақида

37-боб. Маййитга миск суртиш ҳақида

38-боб. Жанозани тезлаштириш ҳақида

39-боб. Маййитни ювгани учун ғусл қилиш ҳақида

40-боб. Маййитни ўпиш ҳақида

41-боб. Кечаси дафн қилиш ҳақида

42-боб. Маййитни бир ердан бошқа ерга олиб бориш ҳақида

43-боб. Жанозадаги сафлар ҳақида

44-боб. Аёлларнинг жанозага бориши ҳақида

45-боб. Жаноза намозини ўқиш ва унинг ортидан

эргашишнинг фазли

46-боб. Маййитнинг ортидан олов ёқиш ҳақида

47-боб. Жаноза учун ўрнидан туриш ҳақида

48-боб. Жанозада уловга миниш ҳақида

49-боб. Жанозанинг олдида юриш ҳақида

50-боб. Жанозани тезлатиш ҳақида

51-боб. Имом ўзини ўлдирган кишига жаноза ўқийдими?

52-боб. Ҳад билан қатл қилинган кишига жаноза ўқиш ҳақида

53-боб. Гўдакка жаноза намоз ўқиш ҳақида

54-боб. Жаноза намозини масжидда ўқиш ҳақида

55-боб. Қуёш чиқаётганда ва ботаётганда дафн қилиш ҳақида

56-боб. Эркак ва аёлнинг жанозаси ҳозир бўлса, ким олдин қўйилади?

57-боб. Маййитга жаноза ўқилганда имом қаэрда туради?

58-боб. Жанозада нима ўқилиши ҳақида

59-боб. Маййитнинг ҳаққига дуо қилиш ҳақида

60-боб. Қабр тепасида жаноза ўқиш ҳақида

61-боб. Ўзга юртда, ширк аҳли орасида вафот

этган мусулмонга жаноза ўқиш ҳақида

62-боб. Маййитларини хилхонага жам қилиш ва

қабрни белгилаб қўйиш ҳақида

63-боб. Суяк чиқиб қолса, гўрков бу жойдан четланадими?

64-боб. Лаҳад ҳақида

65-боб. Қабрга неча киши тушади?

66-боб. Маййитнинг қабрга оёқ тарафидан киритилиши ҳақида

67-боб. Қабр олдида ўтириш ҳақида

68-боб. Маййит қабрига қўйилганда унинг ҳаққига

дуо қилиш ҳақида

69-боб. Мушрик қариндоши ўлган киши ҳақида

70-боб. Қабрни чуқурроқ қилиш ҳақида

71-боб. Қабрни текислаб ташлаш ҳақида

72-боб. Қабр олдида маййитга мағфират сўраш ҳақида

73-боб. Қабр олдида жонлиқ сўйиш ҳаромлиги

74-боб. Қабр устида бир муддатдан сўнг жаноза ўқиш ҳақида

75-боб. Қабр устига бино қуриш ҳақида

76-боб. Қабр устига ўтиришнинг ҳаромлиги

77-боб. Қабрлар орасида оёқ кийимда юриш

78-боб. Бирор сабаб туфайли маййитни ўз жойидан кўчириш ҳақида

79-боб. Маййитга мақтов айтиш ҳақида

80-боб. Қабрларни зиёрат қилиш ҳақида

81-боб. Аёлларнинг қабрни зиёрат қилиши ҳақида

82-боб. Қабристонни зиёрат қилганда ёки унинг

олдидан ўтганда нима дейиш ҳақида

83-боб. Эҳромдаги одам вафот қилса нима қилинади?

 


17. Қасамлар ва назрлар китоби

1-боб. Фожир қасамнинг қаттиқ олиниши ҳақида

2-боб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

минбарлари устидаги қасамнинг улуғлиги ҳақида

3-боб. Бут-санамлар билан қасам ичиш ҳақида

4-боб. Оталар билан қасам ичиш ҳаромлиги ҳақида

5-боб. Омонат билан қасам ичишнинг макруҳлиги

6-боб. Беҳуда қасам ичиш ҳақида

7-боб. Қасамда ҳийла ишлатиш

8-боб. «Исломда эмасман» деб ёки Исломдан бошқа

нарса билан қасам ичиш

9-боб. Нонни хурушсиз ейишга қасам ичса

10-боб. Қасамда истисно қилиш

11-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасамлари

12-боб. «Қасам» сўзи айтилса, қасам ичган ҳисобланадими?

13-боб. Таомни емайман, деб қасам ичган киши ҳақида

14-боб. Силаи раҳмни узаман, деб ичилган қасам

15-боб. Қасддан ёлғон қасам ичган киши ҳақида

16-боб. Қасамни бузмасдан олдин каффоратини бериш ҳақида

17-боб. Каффоратнинг неча сў бўлиши ҳақида

18-боб. Мўмин қул(ни озод қилиш)

19-боб. Қасам ичиб, бироз сукутдан кейин истисно қилиш ҳақида

20-боб. Назр қилишдан қайтарилганлиги ҳақида

21-боб. Маъсият қилишга назр қилиш йўқ

22-боб. (Назри) маъсият бўлса каффорат берилади деган

киши ҳақида

23-боб. Байтул-Мақдисда намоз ўқишни назр қилган киши ҳақида

24-боб. Ўзиники бўлмаган нарсани назр қилиш ҳақида

25-боб. Қандай назрларга вафо қилишга буюрилгани ҳақида

26-боб. Молини садақа қилишни назр қилган киши ҳақида

27-боб. Маййитнинг назрини адо этиб қўйиш ҳақида

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадис ва Ҳаёт 8жуз .Закот,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Закот, деб номланган 8жузи. Исломнинг беш давоми...

4445 20:49 / 22.03.2011
Ҳдис ҳм турмыс. 1том. Кирисиў.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва ҳаёт, силсиласининг .Муқаддима, деб номланган китобнинг давоми...

1567 01:59 / 01.11.2019
.Ҳадис ва Ҳаёт, 1617жузқорақалпоқ тилида ҳли сунна ўл жм мзҳабы негизинде пк ақыйда ҳм сап Исламға умтылыў, Қуран ҳм сннетти йренип мел етиў, Исламый мрипат таратыў, давоми...

1363 16:26 / 01.04.2021
.Олтин силсила ndash Саҳиҳи Муслим, 6жузМуаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳиНоми .Олтин силсила ndash Саҳиҳи Муслим, 6жузНашриёт .HilolNashr, давоми...

1623 17:00 / 21.04.2021