Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 3-жуз
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 640 бет
ISBN: 978-9943-5775-0-3
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 12 декабрдаги 722-рақамли тавсияси ила чоп этилди.
МУНДАРИЖА
13. Рўза китоби
1-боб. Рамазон ойининг фазли ҳақида
2-боб. Рамазон рўзаси ҳилолни кўриш билан вожиб бўлиши, ҳилолни кўриш билан рўзани тугатиш ҳамда агар (ҳилол) ойнинг аввалида ёки охирида кўринмаса, уни ўттиз кун деб ҳисоблаш ҳақида
3-боб. «Рамазондан бир‑икки кун олдиндан рўза тутиб олманглар»
4-боб. «ой йигирма тўққиз кун (ҳам) бўлади»
5-боб. Ҳар бир ўлканинг ўзи кўриши, бир ўлкада ҳилолни кўришса, бунинг ҳукми улардан узоқдагилар учун собит бўлмаслиги ҳақида
6-боб. Ҳилолнинг катта ёки кичик бўлишининг эътибори йўқлиги, Аллоҳ таоло муддатни уни кўришга боғлиқ қилиб қўйгани, агар у кўринмай қолса, ўттиз кун тўлиқ қилиниши ҳақида
7-боб. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Икки ҳайит ойи ноқис бўлмайди», деган сўзларининг маъноси баёнида
8-боб. Рўза тутиш тонг отиши билан бошланиши, унга (рўзадорга) еб-ичиш ва бошқа ишлар тонг отгунча мумкинлигининг баёни ҳамда рўза тутиш, бомдод намози вақтининг кириши ва бошқа ҳукмларга тааллуқли бўлган тонг сифатининг баёни
9-боб. Саҳарлик қилишнинг фазли ва унинг мустаҳаблиги таъкидлангани ҳамда уни кечиктириш, ифторни эса тезлаштириш мустаҳаблиги ҳақида
10-боб. Рўзанинг ҳамда куннинг тугаш вақтлари ҳақида
11-боб. Рўзани улаб тутишдан қайтарилгани ҳақида
12-боб. Бўса олиш шаҳватини қўзғамайдиган кишига рўза пайтида ўпиш ҳаром эмаслигининг баёни
13-боб. Тонгда жунуб ҳолида уйғонган кишининг рўзаси дуруст экани ҳақида
14-боб. Рўзадорга Рамазонда кундузи жимоъ қилишнинг қаттиқ ҳаром экани; бунинг учун катта миқдорда каффорат вожиблиги ва унинг баёни; бунинг бойга ҳам, камбағалга ҳам вожиблиги, камбағалнинг қурби етгунга қадар зиммасида туриши ҳақида
15-боб. Икки марҳала ёки ундан узоқ бўлган, маъсият бўлмаган сафарга чиққан мусофирга Рамазон ойида рўза тутиш ҳам, тутмаслик ҳам жоизлиги, лекин зарар етмаса, қодир бўлган кишининг рўза тутгани, қийналадиган кишининг эса тутмагани афзаллиги ҳақида
16-боб. Рўза тутмаган киши сафарда бир ишни зиммасига олса, ажр олиши ҳақида
17-боб. Сафарда рўза тутиш ёки тутмасликда ихтиёр берилгани ҳақида
18-боб. Арафа куни Арафотда ҳожининг рўза тутмаслиги мустаҳаблиги ҳақида
19-боб. Ашуро кунининг рўзаси ҳақида
20-боб. Ашурода қайси куни рўза тутилиши ҳақида
21-боб. Ким Ашуро куни (бирор нарса) еган бўлса, куннинг қолганида тийилсин
22-боб. Фитр ва Қурбонлик куни рўза тутишдан қайтарилгани ҳақида
23-боб. Ташриқ кунлари рўза тутиш ҳаром қилингани ҳақида
24-боб. Жума кунининг ўзидагина рўза тутиш макруҳлиги ҳақида
25-боб. У Зот таолонинг «Уни тутишга қийналадиганлар зиммасида фидя … бордир» деган сўзи «Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, унинг рўзасини тутсин» деган сўзи билан насх бўлгани баёнида
26-боб. Рамазоннинг қазосини шаъбонда ўташ ҳақида
27-боб. Ўлган одамнинг қазо рўзасини тутиб бериш ҳақида
28-боб. Рўзадор киши таомга чақирилса, «Мен рўзадорман» десин
29-боб. Рўзадорнинг тилини тийиши ҳақида
30-боб. Рўзанинг фазли ҳақида
31-боб. Кучи етган киши зарар кўрмасдан ва ҳеч бир ҳақни зое қилмасдан Аллоҳ йўлида рўза тутишининг фазли ҳақида
32-боб. Нафл рўзага кундузи заволдан олдин ният қилиш жоизлиги ҳамда нафл рўзани узрсиз очиб юбориш жоиз экани ҳақида
33-боб. Унутиб еган, ичган ёки жимоъ қилган кишининг рўзаси очилмайди
34-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондан бошқа пайт ҳам рўза тутганлари ҳамда бирон ойни рўзасиз ўтказмасликнинг мустаҳаблиги ҳақида
35-боб. Рўза туфайли зарар кўриб қоладиган ёки бирор ҳақни поймол қиладиган ёхуд икки ҳайит ва ташриқ кунлари ҳам рўза тутадиган кишининг йил бўйи рўза тутишдан қайтарилгани ҳақида ҳамда бир кун рўза тутиб, бир кун тутмай юриш афзаллигининг баёни
36-боб. Ҳар ойда уч кун, Арафа куни, Ашуро куни, душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш мустаҳаблиги ҳақида
37-боб. Шаъбоннинг ўртасида рўза тутиш ҳақида
38-боб. Муҳаррам рўзасининг фазли ҳақида
39-боб. Рамазоннинг кетидан шаввол ойида олти кун рўза тутишнинг мустаҳаблиги ҳақида
40-боб. Қадр кечасининг фазли, уни излашга тарғиб, унинг қачонлиги ҳамда уни топиш энг кўп умид қилинадиган вақтлар ҳақида
14. Эътикоф китоби
1-боб. Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтириш ҳақида
2-боб. Эътикоф ўтирмоқчи бўлган киши эътикоф жойига қачон киради?
3-боб. Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида жидду жаҳд қилиш ҳақида
4-боб. Зулҳижжанинг ўн кунидаги рўза ҳақида
15. Ҳаж китоби
1-боб. Ҳаж ёки умрага эҳром боғлаган кишига нималар мубоҳ, нималар мубоҳ эмаслиги ҳамда унга хушбўй нарсалар ҳаром қилинганининг баёни ҳақида
2-боб. Ҳаж ва умранинг мийқотлари ҳақида
3-боб. Талбия, унинг лафзлари ва вақти ҳақида
4-боб. Мадина аҳлининг Зул‑Ҳулайфа масжиди олдидан эҳром боғлашга буюрилгани ҳақида
5-боб. Талбия айтишни улов қўзғалган жойдан бошлаш ҳақида
6-боб. Зул‑Ҳулайфа масжидида намоз ўқиш ҳақида
7-боб. Эҳромдаги киши эҳром боғлаётганда хушбўй ишлатиши ҳақида
8-боб. Эҳромдаги кишига ов қилиш ҳаромлиги ҳақида
9-боб. Эҳромдагиларга ҳам, бошқаларга ҳам ҳиллда ҳам, ҳарамда ҳам ўлдириш мандуб бўлган жониворлар ҳақида
10-боб. Бошида озори бор муҳримга соч олиш жоизлиги, уни олдиргани учун фидя вожиб бўлиши ҳамда унинг миқдорининг баёни
11-боб. Эҳромдаги кишига қон олдириш жоизлиги ҳақида
12-боб. Эҳромдаги киши кўзини даволатиши жоизлиги ҳақида
13-боб. Эҳромдаги киши бадани ва бошини ювиши жоизлиги ҳақида
14-боб. Эҳромдаги киши ўлса, нима қилинади?
15-боб. Эҳромдаги кишининг касаллик ёки шунга ўхшаш узр сабабли эҳромдан чиқишни шарт қилиши жоизлиги ҳақида
16-боб. Нифосли аёл ҳам эҳром боғлаши ва эҳром учун ғусл қилиши мустаҳаблиги. Ҳайзли аёл ҳам шундай.
17-боб. Эҳромга киришнинг кўринишлари, ифрод,таматтуъ ва қирон ҳажларининг жоизлиги, ҳажни умрага киритишнинг жоизлиги ва қирон ҳаж қилувчининг эҳромдан қачон чиқиши ҳақида
18-боб. Ҳаж ва умрадаги таматтуъ ҳақида
19-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажлари
20-боб. Арафотнинг ҳамма жойи мавқиф экани ҳақида келган ҳадислар
21-боб. Вуқуф қилиш ҳамда У Зот таолонинг «Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар» деган сўзи ҳақида
22-боб. Эҳромдан чиқишнинг насх қилингани ва (ҳажни) тугал қилишга буюрилгани ҳақида
23-боб. Таматтуънинг жоизлиги ҳақида
24-боб. Таматтуъ қилувчи кишига жонлиқ сўйиш вожиблиги, буни топа олмаcа, ҳажда уч кун, уйига қайтганида эса етти кун рўза тутиб бериш лозимлиги ҳақида
25-боб. Қирон ҳаж қилаётган киши ифрод қилаётган ҳожи эҳромдан чиққан вақтдагина эҳромдан чиқиши баёни
26-боб. Иҳсор сабабли эҳромдан чиқишнинг жоизлиги ҳамда қироннинг жоизлиги ҳақида
27-боб. Ҳаж ва умрани ифрод (алоҳида) ёки қирон (қўшиб) қилиш хусусида
28-боб. Ҳажга эҳром боғлаб, Маккага келган кишига лозим бўладиган тавоф ва саъй ҳақида
29-боб. Байтни тавоф қилиб, саъй қилган киши эҳромда қолиб, ундан чиқмаслиги лозимлиги ҳақида
30-боб. Ҳажда таматтуъ қилиш ҳақида
31-боб. Ҳаж ойларида умра қилиш жоиз экани ҳақида
32-боб. Ҳадийга илги осиш ва эҳромга киришдан олдин ишъор қилиш ҳақида
33-боб. Умрада сочни қисқартириш ҳақида
34-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромга киришлари ва ҳадийлари ҳақида
35-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган умраларнинг адади ва қачон бўлгани ҳақида
36-боб. Рамазонда умра қилишнинг фазли ҳақида
37-боб. Маккага юқори довондан кириб, қуйи довондан чиқишнинг мустаҳаблиги ҳамда шаҳарга чиққан томондан бошқа йўлдан киришнинг мустаҳаблиги
38-боб. Маккага кирмоқчи бўлганда Зу-Товада тунаб қолиш, унга кириш учун ғусл қилиш ва кундузи кириш мустаҳаблиги
39-боб. Тавоф ва умрада ҳамда ҳаждаги биринчи тавофда рамл қилиш мустаҳаблиги ҳақида
40-боб. Тавофда икки яманий рукнни истилом қилиб, бошқа иккисини қолдириш мустаҳаблиги ҳақида
41-боб. Тавофда Ҳажарул-асвадни ўпиш мустаҳаблиги ҳақида
42-боб. Туя ва бошқа уловнинг устида туриб тавоф қилиш ҳамда уловдаги киши ҳажарни миҳжан ва шу каби нарса билан истилом қилиши жоизлиги ҳақида
43-боб. Сафо-Марвани саъй қилиш ҳам бир рукнлиги, усиз ҳажнинг дуруст бўлмаслигининг баёни
44-боб. Саъйнинг такрор қилинмаслиги баёни
45-боб. Ҳожи Наҳр куни Жамротул Ақабага тош отишни бошлагунича талбия айтишда давом этиши мустаҳаблиги
46-боб. Арафа куни Минодан Арафотга кетаётган пайтда талбия ва такбир айтиш ҳақида
47-боб. Арафотдан Муздалифага қайтиб тушиш вашу кеча Муздалифада шом билан хуфтон намозини жамлашнинг мустаҳаблиги ҳақида
48-боб. Наҳр куни Муздалифада тонг отгани аниқ бўлгач, бомдод намозини ғира‑шира қуюқ пайтини кутиб ўқиш ва бунда муболаға қилиш мустаҳаблиги ҳақида
49-боб. Аёллар ва улардан бошқа заифларни Муздалифадан Минога кечанинг охирида, одамлар тирбанд бўлишидан олдинроқ қайтариб юбориш мустаҳаблиги, улардан бошқаларга эса Муздалифада бомдод намозини ўқигунча қолиш мустаҳаблиги ҳақида
50-боб. Жамратул-Ақабага тошни водийнинг ўртасидан отиш, бунда Макка чап томонда бўлиши ҳамда ҳар тош отганда такбир айтилиши ҳақида
51-боб. Наҳр куни Жамратул-Ақабада уловда тош отиш мустаҳаблиги ва у зотнинг «Ҳаж амалларингизни ўрганиб олинглар», деган сўзларининг баёни
52-боб. Жамраларнинг тоши хазф тошларидек бўлиши мустаҳаблиги ҳақида
53-боб. Тош отиладиган мустаҳаб вақтнинг баёни
54-боб. Жамаротга отиладиган тошлар еттита бўлиши баёни
55-боб. Сочни қисқартиргандан кўра қирдириш афзаллиги, аммо қисқартириш ҳам жоизлиги ҳақида
56-боб. Наҳр куни (аввал) тош отиб, кейин жонлиқ сўйиш, сўнг сочини қирдириш суннатлиги ҳамда сочини қирдираётган одам соч қиришни бошнинг ўнг томонидан бошлашининг баёни
57-боб. Сочини жонлиқ бўғизлашдан олдин қирдириб қўйган ёки тош отишдан олдин жонлиқ бўғизлаб қўйган киши ҳақида
58-боб. Тавофи ифозани наҳр куни қилиш мустаҳаблиги ҳақида
59-боб. Нафр куни Муҳассабга тушиб, у ерда намозўқишнинг мустаҳаблиги ҳақида
60-боб. Ташриқ кунларида кечаси Минода тунаш вожиблиги ва аҳли сиқояга уни тарк этишга рухсат берилгани ҳақида
61-боб. Ҳадийнинг гўштлари, терилари ва тўқимларини садақа қилиш ҳақида
62-боб. Ҳадийда шерик бўлиш ҳамда мол ва туяни етти кишининг номидан сўйиш жоизлиги ҳақида
63-боб. Баданани тик турган, тушовланган ҳолида бўғизлаш ҳақида
64-боб. Ўзи бормоқчи бўлмаган кишининг Ҳарамга ҳадий жўнатиши мустаҳаблиги, илги илиш ва илгиларни эшиб қўйиш мустаҳаблиги ҳамда жўнатган кишининг ўзи муҳрим бўлиб қолмаслиги ва бу туфайли унга ҳеч нарса ҳаром бўлиб қолмаслиги ҳақида
65-боб. Эҳтиёж туғилганда ҳадий қилиб аталган туяни миниб олиш жоизлиги ҳақида
66-боб. Йўлда яроқсиз бўлиб қолган ҳадийни нима қилиш ҳақида
67-боб. Видолашув тавофининг вожиблиги, аммо унинг ҳайзли аёлдан соқит бўлиши ҳақида
68-боб. Ҳожиларга ва бошқаларга Каъбага кириш, унинг ичида намоз ўқиш ва ичининг ҳамма томонида дуо қилиш мустаҳаблиги ҳақида
69-боб. Каъбанинг бузилгани ва қайтадан қурилгани ҳақида
70-боб. Каъбанинг деворчаси ва эшиги ҳақида
71-боб. Сурункали касаллик, қарилик ва шу кабилар ёки ўлим сабабли (ҳаждан) ожиз бўлган кишининг номидан ҳаж қилиш ҳақида
72-боб. Гўдакнинг ҳажи дуруст экани ва уни ҳаж қилдирганнинг ажри ҳақида
73-боб. Умрида бир марта ҳаж қилишнинг фарзлиги ҳақида
74-боб. Аёл киши ҳажга ва бошқа сафарларга маҳрам билан сафар қилиши ҳақида
75-боб. Ҳаж ва бошқа сафарлар учун уловга минганда нима дейиш ҳақида
76-боб. Ҳаждан ва бошқа сафарлардан қайтганда нима дейиш ҳақида
77-боб. Зул‑Ҳулайфада тўхташ ва ҳаж ёки умрадан қайтганда у ерда намоз ўқиш ҳақида
78-боб. Мушрик одам Байтга ҳаж қилиб келмаслиги, яланғоч одам тавоф қилмаслиги ҳақида ва Ҳажжи Акбар кунининг баёни
79-боб. Ҳаж, умра ва Арафа кунининг фазли хусусида
80-боб. Ҳожининг Маккага тушиши ва у ердаги ҳовли-жойларнинг мерос қолдирилиши ҳақида
81-боб. Маккадан ҳижрат қилиб кетган одам ҳаж ва умра қилиб бўлгач, у ерда зиёдасиз уч кун туриши жоизлиги ҳақида
82-боб. Макканинг ўзи ҳамда унинг ови, ўт-ўлани, дов-дарахтлари ва овоза қилувчидан бошқалар учун топилмаси абадий ҳарам қилингани ҳақида
83-боб. Маккада заруратсиз қурол кўтариб юришдан қайтарилгани ҳақида
84-боб. Маккага эҳромсиз кириш жоизлиги ҳақида
85-боб. Мадинанинг фазли, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга барака тилаб дуо қилганлари, унинг ҳарам этилгани ҳамда унинг ови, дов-дарахти ҳаром этилгани ҳақида ҳамда ҳарамининг чегараси баёнида
86-боб. Мадинада яшаш ҳамда унинг қийинчилигига сабр қилишга тарғиб ҳақида
87-боб. Мадинанинг ўлат ва Дажжол киришидан сақлангани ҳақида
88-боб. Мадина ўзидаги ёмонларни кетказади
89-боб. Ким Мадина аҳлига ёмонлик истаса, Аллоҳ уни эритиб юборади
90-боб. (Бошқа) юртлар фатҳ этилганда ҳам Мадинада қолишга тарғиб қилингани ҳақида
91-боб. Мадинани ўз аҳолиси тарк этганида
92-боб. У зотнинг қабрлари билан минбарларининг ораси жаннат боғларидан биридир
93-боб. «уҳуд шундай тоғки, у бизни севади, биз ҳам уни севамиз»
94-боб. Макка ва Мадинадаги икки масжидда ўқилган намознинг фазли ҳақида
95-боб. «учта масжиддан бошқасига кўч боғланмайди»
96-боб. Тақво асосида қурилган масжид – Мадинадаги Масжидун-Набий эканининг баёни
97-боб. Қубо масжидининг фазли ҳамда унда намоз ўқиш ва уни зиёрат қилишнинг фазли ҳақида
16. Никоҳ китоби
1-боб. Нафси талпинган ва таъминотини топган кишига никоҳланиш мустаҳаблиги ҳамда таъминотданожиз бўлган киши рўза билан машғул бўлиши ҳақида
2-боб. Аёл кишини кўриб, кўнглига шаҳват келса, ўзининг аёли ёки жориясига келиб, у билан қўшилиш мандуб экани ҳақида
3-боб. Мутъа никоҳи ҳақида ва унинг мубоҳ қилиниб, кейин насх қилингани, кейин яна мубоҳ қилиниб, яна насх қилингани ҳамда унинг ҳаромлиги қиёмат кунигача қарор топганининг баёни
4-боб. Аёлни унинг аммаси ёки холаси билан бирникоҳда жамлаш ҳаромлиги ҳақида
5-боб. Эҳромдаги кишининг уйланиши ҳаром, совчи қўйиши эса макруҳ экани ҳақида
6-боб. Биродарининг совчилиги устига у изн бермагунча ёки бундан воз кечмагунча совчи қўйиш ҳаром қилингани ҳақида
7-боб. Шиғор никоҳининг ҳаром қилингани ва унинг ботиллиги ҳақида
8-боб. Никоҳда келишилган шартларга вафо қилиш ҳақида
9-боб. Никоҳда жувон розилигини сўз билан, бокира эса сукут билан билдириши ҳақида
10-боб. Отанинг сағира қизини турмушга бериши ҳақида
11-боб. Шавволда уйланиш ва турмушга беришнинг мустаҳаблиги, чимилдиққа киришнинг ҳам шу ойда бўлиши мустаҳаблиги ҳақида
12-боб. Уйланмоқчи бўлган кишига аёлнинг юзи ва икки кафтига назар солиш мандублиги ҳақида
13-боб. Маҳр ҳақида ва унинг Қуръон ўргатиш, темир узук ҳамда озми, кўпми, бундан бошқа нарса ҳам бўлиши жоизлиги. Шунингдек, қийнаб қўймаса, беш юз дирҳам бўлиши мустаҳаблиги ҳақида
14-боб. Чўрисини озод қилиб, сўнг унга уйланишнинг фазли ҳақида
15-боб. Зайнаб бинт Жаҳшнинг турмуш қуриши, ҳижоб ояти нозил бўлгани ва никоҳ тўйининг борлиги ҳақида
16-боб. (Зиёфатга) таклиф қилган кишининг айтган жойига боришга буюрилгани ҳақида
17-боб. Уч талоқ қилинган аёл бошқа эрга никоҳланиб,у бунга қўшилиб, кейин ажрашиб, иддаси чиқмагунча уни талоқ қилган кишига ҳалол бўлмайди
18-боб. Жимоъдан олдин нима дейиш мустаҳаблиги ҳақида
19-боб. Аёлининг олдига олд тарафидан ҳамда орқасига тегинмасдан ортидан жимоъ қилиш жоизлиги ҳақида
20-боб. Аёлга эрининг тўшагидан бош тортиш ҳаром қилингани ҳақида
21-боб. Аёлнинг сирини фош қилиш ҳаром қилингани ҳақида
22-боб. Азлнинг ҳукми
23-боб. Ҳомиладор асира билан яқинлик қилиш ҳаром қилингани ҳақида
24-боб. Ғийланинг жоизлиги – у эмизикли аёл билан қўшилишдир – ва азлнинг макруҳлиги ҳақида
17. Эмизиш китоби
1‑боб. Туғишганлик туфайли маҳрам бўлганлар эмикдошлик туфайли ҳам маҳрам бўлади
2‑боб. Эмизишнинг маҳрам қилиши эркакнинг нутфаси туфайлидир
3-боб. Эмикдош ака ёки уканинг қизи маҳрам бўлиши ҳақида
4‑боб. Хотиннинг қизи ва хотиннинг опаси ёки синглиси ҳам маҳрам бўлиши ҳақида
5‑боб. Бир марта ёки икки марта кўкрак сўриш ҳақида
6-боб. Беш марта эмизиш билан маҳрамлик ҳосил бўлиши ҳақида
7-боб. Ёши катта одамни эмизиш ҳақида
8‑боб. Эмикдошлик фақат очликни кетказиш туфайли бўлади
9‑боб. Истибродан кейин асира билан қўшилиш жоизлиги ҳақида. Агар унинг эри бўлса, асирга тушиши билан никоҳи бузилади
10-боб. Боланинг тўшак эгасига нисбат берилиши ҳамда шубҳалардан сақланиш ҳақида
11-боб. Қиёфачининг болани нисбатлагани эътиборга олиниши ҳақида
12-боб. Тўйдан кейин бокира ёки жувон эрининг ўз ҳузурида неча кун туришига ҳақли экани