1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Маккада 4 та меҳмонхона юртдошларимизга хизмат қилмоқда

13:53 / 10.06.2023 2285 pdf Ўқиш режими + -

Мамлакатимиз зиёратчилари Маккаи мукаррамага етиб келгач, замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган «Рошидия», «Аброж Дана», «Лаба Дарна» ва «Руба ал-Ҳижаз» меҳмонхоналарида истиқомат қилмоқдалар.


Аввал мазкур турар жой мажмуаларидан бири бўлган 9 мингдан зиёд зиёратчини ўз бағрига сиғдира оладиган «Рошидия» меҳмонхонаси ҳақида маълумот берган эдик. Энди қолган 3 та меҳмонхона ва уларда ҳожиларимизга яратилган шароитлар ҳақидаги маълумот тақдим этамиз:
– Макка шаҳридаги Қурайш минтақасида жойлашган «Аброж ал-Дана» меҳмонхонаси Ҳарам масжидидан 4,8 километр узоқликда жойлашган. Меҳмонхона янги қуриб битказилган 5 та ёнма-ён бинодан иборат. Уларнинг ҳар бирида бир нечта лифт, 320 ўринли ошхона ва масжид бор. Бир вақтнинг ўзида 3 кишилик жойлашув асосида 4 200 нафар ҳожини ўз бағрига олади;
– Муборак шаҳарнинг Жанубий Азизия минтақасида жойлашган 20 қаватли «Лаба Дарна» меҳмонхонаси Масжидул Ҳарамдан 5,3 километр узоқликда жойлашган. Унда тўрт кишилик 310 та хона, 700 ўринли иккита ошхона, бир нечта лифт ва масжид бўлиб, бир вақтнинг ўзида 1 250 дан зиёд зиёратчига хизмат кўрсатади;
– Яна бир замонавий меҳмонхона «Руба ал-Ҳижаз» Каъбаи муаззамадан 5 километр узоқликда жойлашган. Меҳмонхонанинг тўрт кишилик 208 та хонаси бўлиб, жами 832 нафар ҳожини сиғдириш имкониятига эга. Шунингдек, унда 400 ўринли ошхона ва 300 ўринли масжид бор.


Юқоридаги меҳмонхоналарда ишчи гуруҳи, меҳмонхона хизматчилари ва шифокорлар 24 соат давомида фаолият юритади. Шунингдек, меҳмонхоналарда Байтуллоҳга олиб бориб келадиган замонавий автобуслар кечаю кундуз ҳожиларимиз хизматида бўлади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг шимолий штати ҳисобланган Аляскадаги Уткиагвиг Собиқ Барроу шаҳрида баъзан ўн саккизинчи, баъзан эса йигирманчи ноябрь куни қуёш ботиб шу билан 6567 кундан давоми...

2625 16:41 / 22.11.2024
Мусулмон сайёҳларнинг Японияга келишини кўпайтириш мақсадида олиб борилаётган тизимли ишлар мамлакатда ҳалол ресторан ва меҳмонхоналарнинг ислом шариатига давоми...

2605 09:34 / 04.01.2019
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан 45халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан давоми...

1067 09:49 / 13.08.2025
Маълумки, 2021 йил 27 март куни .Hilol nashr, нашриёт матбаасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган, соф Ислом давоми...

2717 09:00 / 30.03.2021