1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Islom.uz мобил иловалари тақдимоти ОАВ нигоҳида

09:00 / 30.03.2021 2739 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, 2021 йил 27 март куни «Hilol nashr» нашриёт матбаасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган, соф Ислом таълимотларини замонавий ахборот технологиялар орқали халқимизга тақдим этиб келаётган islom.uz порталининг мобил иловалари тақдимоти ўтказилди.

Шу куни мўмин-мусулмонлар учун кундалик ҳаётида муҳим хизматларни ўз ичига олган мобил иловалар тақдимотида шайх раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил блогерлар ва ахборот технологиялари мутахассислари, дастурчилар иштирок этишди.

Ушбу мазмунли ва қизиқарли ўтган тақдимот тафсилотлари республикамиздаги қатор телеканаллар, интернет сайтлари томонидан ёритилди. Жумладан, «Zo'r TV», «Azon TV» ва «azon.uz» сайти, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «muslim.uz» расмий веб сайти, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги «uza.uz», «kun.uz» каби кенг аудиторияга эга манбаларни айтиб ўтиш мумкин.

«Аzon tv»га берган интервьюсида тақдимот меҳмони, islom.uz портали кенгаши аъзоси, Ислом цивилизацияси маркази мутахассиси Аброр Мухтор Алий шундай деди: «Бугунги islom.uz порталининг иловалар тақдимоти тартибли ва сермазмун ҳолатда ўтказилди. Муаммоларга тўғри ечим, таклиф бериш ва уни жамоатчиликка тақдим этиш журналистиканинг энг яхши услубларидан ҳисобланади. Журналистика ёпиқ бўлмаслиги керак, аксинча очиқ бўлиши ҳар бир соҳада, шунингдек, бугун миллий дастурчиларимиз томонидан тайёрланган islom.uz портали иловаларининг ютуқлари, муаммолари ва ечимлари ижобий ҳал этилаётганини кўпчилигимиз гувоҳи бўлдик. Айниқса, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг нутқи анжуманнинг якуний хулосаси бўлди. Биз нима қилишимиз керак? Илм доирасида, уламолар атрофида бирлашишимиз лозимлиги таъкидланди. Бу ўринда порталда маърифий-маънавий мавзуларда сўз юритиш, турли ахлоқсизлик хуружларга қарши кучга эга бўлишимиз учун алоҳида «minbar.islom.uz» бўлимининг очилиши ҳам айни муддао бўлди».

Шунингдек, «uza.uz» манбасида мўмин-мусулмонлар учун кундалик ҳаётида энг муҳим бўлган намоз ва рўза тақвими, қибла йўналиши, «Ўзбекистон масжидлари» дастури, islom.uz онлайн радиоси хизматлари шунингдек, дастур ёрдамида islom.uz порталидаги quran.uz, hadis.islom.uz, fiqh.uz, arabic.uz, madrasa.uz, masjid.uz, siyrat.uz, e-tarix.uz, muslimaat.uz, e-adabiyot.uz, tazkiya.uz, islom.uz, savollar.islom.uz каби сайтлардан олинган энг сўнгги маълумот ва янгиликлардан ҳам хабардор бўлиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 2 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва .Ўзбекгидроэнерго, АЖ ўртасида .Ҳар тарафлама ҳамкорлик бўйича давоми...

1873 21:30 / 04.02.2021
Аввал хабар берганимиздек, Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистонда бўлиб ўтган .Қуръон баҳори, номли халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиб, учинчи ўрин билан давоми...

2693 21:47 / 01.11.2021
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси ҳофизи Қуръон қироати ва тажвид илмида моҳир қори, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан силсила давоми...

2669 18:56 / 26.09.2020
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Наманганлик қол ва ҳол илми билимдони, устоз мураббий Олимхон домлани вафоти муносабати билан чуқур давоми...

1818 05:30 / 25.07.2020